11
— Пневмония, одатда тўсатдан бошланади, биринчи навбатда, юқори нафас
йўлларида ўзгаришлар юзага келади. Айрим беморларда тез-тез ҳаллослаш,
лаб, бурун катакларининг атрофига учуқ тошиши ва лунжнинг қизариш
аломатлари ҳам кузатилади.
Шунингдек, тана ҳарорати кўтарилиб, беморни
қаттиқ титроқ босади, биқини ва кўкрагида кучли оғриқ юзага келади.
Бундан ташқари, ушбу хасталикка чалинган инсонлар уйқусизликдан шикоят
ҳам қилишади. Агар ўпканинг яллиғланган қисмини қоплаган ўпка пардаси
ҳам яллиғланган бўлса,
нафас олганда, йўталганда ва акса урганда оғриқ
кучаяди. Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, салбий оқибатларга олиб
келиши мумкин.
— Пневмония қандай асоратлар қолдириши мумкин?
— Бемор касалликдан соғайган бўлса ҳам организм анча чарчайди. Агар
касаллик бир неча маротаба такрорланса ёки нотўғри даволанса, шунингдек,
бемор тўғри парвариш қилинмаса, касаллик сурункали кўриниш олиши
мумкин. Бунда касалликнинг асосий белгиси ҳўл йўтал ва хириллаш
ҳисобланади. Бемор ўз вақтида шифокор тавсияси ва назорати остида тўлиқ
даволаниши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: