Nafas olish a`zolarining tuzilishi reja: Nafas olishning ahamiyati. Nafas olish a'zolarining tuzilishi


— Совуқ эмас, иссиқ кунда ҳам ўпкамни шамоллатиб қўйдим


Download 121.39 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana05.05.2023
Hajmi121.39 Kb.
#1428014
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
NAFAS OLISH A`ZOLARINING TUZILISHI

— Совуқ эмас, иссиқ кунда ҳам ўпкамни шамоллатиб қўйдим. 
Пневмония касаллиги асосан совуқда келарди. Бунга нима сабаб 
бўлиши мумкин? 
— Турли бактерия ва вируслар ўпка шамоллашини қўзғатади, — дейди олий 
тоифали шифокор, терапевт Замира ОТАЖОНОВА. — Унинг юзага 
келиши ва ривожланишига одамнинг қаттиқ совуқ қотиши, жисмоний ва 
руҳий толиқиши, организмнинг ички заҳарланиши ҳамда иммунитетнинг 
пасайиб кетиши натижасида нафас йўлларига турли микроблар «ҳужум» 
қилиши сабаб бўлади. Бу касалликка чалиниш ва унинг қай тарзда кечиши 
ўпканинг анато-физиологик хусусияти, инсоннинг иммун тизими, ташқи 
таъсир этувчи омилларга ҳам (кўп терлаш, ҳавонинг совиб кетиши) боғлиқ. 
Зотилжам мавсум танламайди, бироқ унга қиш фаслида кўпроқ чалиниш 
эҳтимоли катта. Спиртли ичимликларни муттасил истеъмол қиладиган 
инсонлар пневмонияга чалинишга мойил бўлади. 
— Касаллик аломатлари ҳақида гапириб берсангиз. 


11 
— Пневмония, одатда тўсатдан бошланади, биринчи навбатда, юқори нафас 
йўлларида ўзгаришлар юзага келади. Айрим беморларда тез-тез ҳаллослаш, 
лаб, бурун катакларининг атрофига учуқ тошиши ва лунжнинг қизариш 
аломатлари ҳам кузатилади. Шунингдек, тана ҳарорати кўтарилиб, беморни 
қаттиқ титроқ босади, биқини ва кўкрагида кучли оғриқ юзага келади. 
Бундан ташқари, ушбу хасталикка чалинган инсонлар уйқусизликдан шикоят 
ҳам қилишади. Агар ўпканинг яллиғланган қисмини қоплаган ўпка пардаси 
ҳам яллиғланган бўлса, нафас олганда, йўталганда ва акса урганда оғриқ 
кучаяди. Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, салбий оқибатларга олиб 
келиши мумкин. 
— Пневмония қандай асоратлар қолдириши мумкин? 
— Бемор касалликдан соғайган бўлса ҳам организм анча чарчайди. Агар 
касаллик бир неча маротаба такрорланса ёки нотўғри даволанса, шунингдек, 
бемор тўғри парвариш қилинмаса, касаллик сурункали кўриниш олиши 
мумкин. Бунда касалликнинг асосий белгиси ҳўл йўтал ва хириллаш 
ҳисобланади. Бемор ўз вақтида шифокор тавсияси ва назорати остида тўлиқ 
даволаниши зарур. 

Download 121.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling