Naimov Salimjonning "Buxgalteriya hisobi"
Download 223.13 Kb.
|
Amaliy topshiriq
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш тизимлари
Toshkent Moliya Instituti Soliqlar va sug’urta fakulteti Menejment yo’nalishi M-92-2 guruh talabasi Naimov Salimjonning “Buxgalteriya hisobi” fanidan bajargan amaliy topshiriqi Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир. Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари: бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш; самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш; молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир. 2. Бухгалтерия ҳисоби ва иккиёқлама ёзувдан фойдаланиш. Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузишдан иборатдир. Бухгалтерия ҳисоби хўжалик операциясини бухгалтерия ҳисобининг камида иккита счётида бир вақтда ва ўзаро боғлиқ ҳолда пулда баҳолаб акс эттириш йўли билан иккиёқлама ёзув усулида юритилади. 3.Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш тизимлари Маҳсулот ишлаб чиқариш, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнининг характери ва хусусиятларидан келиб чиқиб товар-моддий захиралар ҳисоби қуйидаги: узлуксиз (доимий) ёки даврий ҳисобга олиш тизимларидан бири бўйича амалга оширилиши мумкин. Товар-моддий захираларнинг узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланилганда товар-моддий захираларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши бўйича операциялар батафсил акс эттириб борилади. Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимида бутун ҳисобот даври мобайнида товар-моддий захираларнинг қолдиғи суммалари ва сотилган (чиқиб кетган) захираларнинг таннархи тўғрисидаги маълумотлар олиниши мумкин. Сотилган товар-моддий захираларнинг таннархи, сотишнинг боришига қараб сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) таннархини ҳисобга олиш счётларида акс эттирилади. Даврий ҳисобга олиш тизими қўлланилганида ҳисобот даври мобайнида товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи счётларда уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетишининг батафсил ҳисоби юритилмайди. Товар-моддий захираларнинг ҳақиқатдаги мавжудлиги уларни инвентаризацияси натижалари бўйича аниқланади. Сотилган (чиқиб кетган) товар-моддий захираларнинг таннархи уларни инвентаризацияси якунланишига қадар аниқланиши мумкин эмас. Сотилган (чиқиб кетган) товар-моддий захираларнинг таннархи давр бошидаги қолдиқ суммаси ва давр мобайнида тушумларни қўшиш ҳамда давр охиридаги қолдиқ суммасини айириш йўли билан аниқланади. Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг қўлланиладиган тизими ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Download 223.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling