Нажмиддин комилов тасаввуф
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Komilov. Tasavvuf. Badiiy timsollar
каманд, майхона каби сўз ва бирикмалар изоҳга муҳтож. Каманд
ш еъриятда аксар ёр сочи ўрнида истиора сифатида қўлланилади. Б ироқ бу ўринда Навоий унинг асл луғавий маъноси — арқонни назарда тутган. Ғаму андеша айёри — ақл тадбиркорлиги, ақлу 151 www.ziyouz.com kutubxonasi ташвиш талбири деган маънони беради. Майхона эса «шавқу завқ ва илоҳий м аъриф ат тўли б-тош ган ком ил инсон — о р и ф н и н г ботиний дунёси ва Руҳи мутлақ манбаидир» (Саййид Жаъфар Сажжодий. Мусталаҳоти урафо, 392-бет). Сунъ меъмори —Худо. Энди байтнинг мазмунига келсак, Алишер Навоий баланд имо- ратлар, сарой ва қалъаларнинг кунгурасига арқон ташлаб, тирма- шиб том устига чиқиш одатига ишора қилиб, дейди: «Азал меъ- .м ори — Худо майхона том ини ш унчалик улуғ ва баланд қилиб қурган эканки, фикру ташвиш тадбирининг арқони унинг кун- гурасининг учига етмайди». Ш оирнинг таъкидича, ақл ва тадбир билан майхона қалъасини забт этиш мумкин эмас. Нега? Чунки ориф қалбининг маърифати ва у орқали илоҳий руҳ манбаининг беқиёс гўзаллигини идрок этишга (шуни айтиш керакки, Навоий ибора-тимсолларида ҳар доим икки маъно — ориф қалби ва руҳи мутлақ биргаликда кўзда тутилади, зеро ориф қалби олий зот манбаига олиб борадиган бир восита, кўприк деб қаралган) фақат қалб ва руҳ қодирдир; ақлий мушоҳада, м антиқий-таф аккурий билиш усули бунга қобил эмас. Маълум бўладики, Алишер Навоий ғазалнинг м атлаиданоқ тасаввуф тар и қати н и н г асосий талаб- ларидан бирини баён этган. Бу талаб тариқдт йўлига қадам қўйган одам учун биринчи жиддий мушкулот ҳам эди, чунки ақду ҳуш қудрати етмайдиган нарсага кўнгил майли билан эриш иш — руҳий иродани қайтадан қуриш, ўзини ўз виждони, эътиқоди олдида жавобгар ҳисоблаб, қаттиқ назорат остига олиш, жуда кўп дунёвий ҳавас-хоҳиш лардан воз кечиш дем акдир. М айхона қаср и н и н г буюклиги олам сиру асрори, ажойиботлари, ҳодиса-воқеаларининг беҳад кўплиги, уни билиш , моҳиятига етиш қийинчилигидир, айни вақтда саркаш нафс қутқуларини енгиш , ю ксак ахлоқий одам бўлиш маш аққатларини ҳам англатади. И ккинчи байт биринчи байтдаги ф икрни давом эггиради: толиб (ё к и о ш и қ ) ақлу та д б и р б и л а н к о м и л и н с о н м а р т а б а с и г а кўтарилишга — майхонани забт этиш га кўзи етмагандан кейин, бу б и нонинг деворларини ҳидлаш билан қаноатланади. Я ъни, пирнинг муҳитига яқинлаш иб, унга қўл бериб, дастлабки насиҳат- ларини эш итиш дан баҳра олади. М айхона девори, шундай қилиб, пири ком илнинг муҳити, таш қи, зоҳирий дунёсидир. И ккинчи тарафдан, бу — бизни ўраб олган моддий дунё ҳам. Чунки қалъа ичидаги руҳ манбаини идрок этиш , аввало қалъа деворлари — дунё ашёларини ўрганиш, хаёл ва сезгилар орқали унинг моҳиятига етиб бориш билан амалга ошади. Заъфи хумор — кайфнинг тарқала бошлаш и, иш қнинг вақтинча сусайиш и, ҳақиқатга шубҳа билан қараш , шубҳаланиш лаҳзасини билдиради. Каҳгил — сомонли лой. М ай лойи — шароб қуйқуми, дунё мулки, ҳиссий иштиёкдардан ҳали п оклан м аган руҳ ти м со л и . Алҳосил, б ай тн и н г маэмуни 152 www.ziyouz.com kutubxonasi қуйидагича: «М айхона деворини май лойи билан ш уваганлар шекилли, хуморим тарқалганда димоғимга сомонли лой ҳиди уриб, яна маст булдим». Ёки: «Муҳаббатим вақгинча сусайганда (кўнгилда шубҳа туғилганда), пирга яқинлаш ганим сабабли шубҳаларим тарқалиб, қалбимда иш қ яна аввалгидай алангаланди». П ирнинг ички олами унинг нутқи, ҳаракатлари, кароматида зуҳур этгани- дай, Руҳи мутлақ ҳам дунё гўзаллигида ж илваланиб, киш ини мафтун этади. О риф нинг завқи салиқаси, нозикфаҳм заковати дақиқ маънолар мағзини осон чақиб, мушкул масалаларни ички бир фаросат билан ҳал қилиб бера олади. Бу худди қадаҳцан томган май томчилари каби ош иқ дилига ҳикмат нури бўлиб қуйилади. Шу маънода тасаввуф аҳли хум, хумхона, соғар, жом, майкада деганда ҳам орифнинг нурфайз жозиб юрагини тушунганлар. Учинчи байтда биз тушунмайдиган учта сўз бор. Булар: куб, Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling