Нажмиддин комилов тасаввуф


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana24.01.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1115343
1   2   3   4   5
Bog'liq
Komilov. Tasavvuf. Badiiy timsollar

хуршид, паргор. Куб — шароб сақланадиган хум, мажозий маънода
боя айтганимиздай, орифнинг кўнгли ва руҳи мутлақ. Хуршид — 
қуёш. П аргор — доира чизадиган асбоб (циркуль); баъзан йўл- 
йўриқ, чора-тадбир маъносида ҳам қўлданилали. Ш унга кўра 
ғазалнинг учинчи байтини ҳозирги тилим изга бундай таржима 
қилса бўлади: «Оғзигача май тўлғазилган хум худди қуёшга ўх- 
шайди, гўё Аллоҳнинг доира чизғичи бу икки қуёшнинг (яъни, 
фалак қуёши ва май хумининг) гардишини чизганда бир пайтда 
баравар очилгандай». Ёхуд: «Май хуми билан қуёшнинг тарҳи бир 
хил, улар бирга бир вакгда яратилган ўхшаш нарсалардир*. Ш оир 
айтм оқчики, қуёш ҳам май хуми, яъни, бирламчи манбадан ни- 
шона. Ш у сабабли улар бир-бирининг мавжудлигини исботлай- 
дилар — қуёш нинг далили қуёш. М ай хумини қуёшга ўхшатиш 
билан Н авоий ориф қалбининг саховати, карам ининг бепоён- 
лигини таъкидламоқчи, зеро қуёш ўэ ҳэрорати, зиёси билан оламни 
мунаввар этгандай, ориф қалби ҳам ош иқларни фаровон баҳравар 
эта олади. Бундан ташқари, бу ерда толибнинг эоҳирий мушоҳа- 
дадан (майхона деворини ҳидлаш) аста-секин ботиний маъноларни 
англаш сари бораётгани, бундан ҳайратланаётгани ҳам ифода- 
ланган.
Тўртинчи байт шарҳи. Хонақоҳ — сўфийлар йиғилиб важду самоъ 
билан шуғулланадиган жой. Харобот сўзининг луғавий маъноси 
вайрона, ш аробхона бўлса-да, аммо тасаввуф аҳпи истилоҳида 
инсон ж исм ининг хароб бўлиши — қаноат, фақр йўлига кириб, 
ҳайвоний нафслар, кераксиз, ёмон хулқ-одатлардан қутулиб, ўзни 
хокисорлик, кам таринлик рутбасига солиш дир. Хароботийлар, 
яъни риндлар «майхона таралдудидин бехонумонлиғи ва паймона 
тааллуқидан бесарусомонлиғи* («Маҳбуб ул-қулуб») билан машҳур. 
Улар учун «тожу тахт туфроқ билан тенг», ҳамма нарсадан фориғ, 
ёлғиз ёр ишқида сармаст. Хирқа — сўфийлар киялиган йиртиқжанла
153
www.ziyouz.com kutubxonasi


кийим. Букдан таш қари, инсоннинг бадани, сурати ва ашёлар 
олами ҳам. Бахя — ямоқ, жияк. Маблағи кори — иш ининг натижаси, 
аҳволи, бор-б у д и дем ак. Х уллас, б ай тн и н г м азм уни бундай: 
«Хонақоҳ шайхи май ичибди, яъни унинг кўнглида илоҳий нур 
порлаб, бу ҳузурдан сархуш бўлибди. Эй ош и қ хароботийлар, сиз 
ҳам бу хабардан хурсанд бўлиб, важд-ҳолга тушинг. Кўрмайсизми, 
шайхнинг аҳволи унинг жанда тўнининг йиртиқпарилан маълум 
бўлди, яъни ботиний олами юзага чиқди, маърифат нури шуъла- 
ланди». Байтнинг иккинчи сатрида сўфийларнинг ўз жамоалари 
мажлисида жазава хуружида рақсу самоъга тушиб, кийимлари чок- 
чокидан сўкилиб кетишига ишора бор.
Беш инчи ва олтинчи байтларда ш оирона иф ода-тим соллар 
орқали қадимги ва ҳозирги ф алсафанинг учта муҳим категорияси 
тушунтирилган. Булар моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл, жузъ ва 
кулл (яккалик ва умуминпик) категорияларидир. Бироқ фалсафий 
категориялар ҳақида гапириш лан олдин нотан и ш сўзларн и н г 
маъносини билиб олишимиэ керак. Масалан. мосиво — ғайр, ўзга, 
ундан бошқа деган маъноларни ифодапаб келади. Мазкур фал- 
сафий-тасаввуфий истилоҳнинг моадо деган иккинчи атамаси ҳам 
бор. Навоий девонининг биринчи ғазалида шу сўз ишлатилган. 
Ш арҳланаётган ғазалимизда эса, шоир мосиво деб моддий борлиқ, 
яъни дунёни назарда тутган. Чунки дунё М утлақ руҳ билан инсон 
орасида, яъни қалб билан «У* орасида ғайр, бегона бир тўсиқ, 
ўэгаликдир. Шу каби ош и қ билан маъшуқ орасида парда бўлиб 
турган ж исм , бадан ва унинг эҳтиёжлари ҳам ўзгадир. Ш арқ 
шоирлари асарларида учрайдиган Рақиб — севишганларни ажратиб 
турувчи шахс шу хусусиятларни жамлаган образ бўлиб гавдаланади. 
Беш инчи байтдаги буд 
асос, ҳақиқий мавжудликни, иамуд — 
кўриниш , ш аклий белгиларни англатса, ҳубоб — сув ва бош қа 
суюқяикпар юзасида пайдо бўладиган пуфакчадир. Бу сўз мавж 
билан биргаликда ҳаракат, моҳиятнинг зуҳуротини билдиради. 
Э нди б е ш и н ч и б айт м азм ун и н и қайд эти ш м ум ки н : «Кўзга 
ташланган нарсалар (ўзгаликпар) эоти азалийнинг ҳақиқий мо- 
ҳиятини англатмайди, шу сингари пуфакча ва тўлқин майнинг 
ўэи эмас, балки ш аклий ифодасидир». Ёки бош қача қилиб айтсак: 
«Май устидаги пуф ак ва мавж майнинг моҳиятини акс эттир- 
маганидай, «У* дан бош қа кўринган ашёлар «У»нинг борлигини — 
мавжудиятини белгиламайди, улар ташқи белгиларлир, холос».
Ш ундай қилиб, ташқи дунё ва ундаги нарсалар моҳият эмас, 
балки ҳодисадир. М оҳият — Руҳи мутлақ ёки ориф кўнглидаги 
маърифат. Айни вақтда, моддий дунё — шакл, руҳ эса—мазмун. 
И нсон ҳодиса ва ш аклларга маҳлиё бўлмаслиги керак, унинг 
мақсади ва вазифаси моҳият-мазмунни билиб олиш. Тўғрироғи, 
ҳодиса-шаклни билишдан моҳият- мазмунни билишга қараб бориш.
154
www.ziyouz.com kutubxonasi


Демак, тасаввуфда дунё мутлақ Руҳ билан инсон орасидаги тусиқ 
деб ҳисобланса-да, бироқ, барибир, дунёни билиш шарт қилиб 
қўйилган, дунёни билмасдан туриб, моҳиятни (Ҳ ақни) идрок этиш 
мумкин эмаслиги тан олинган. Шу тариқа, ҳодиса моҳиятни билиш 
йўлида имтиҳон, чунки у ранг-баранг ва хилма-хил. Ш арқ файла- 
суфлари бу миқдорий кўлликни асмо (исмлар), ашё (нарсалар), 
сифот (сифатлар), имтиёэ (фарқлар), афъол (ҳдракат-фаолият), 
важҳ (юз, жиҳат) ва бошқа истилоҳлар воситасида тавсиф этиб 
келганлар. Миқцорий хилма-хиллик мантиқий равишла, жузъият 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling