VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
18. Дастурда белгиланган қоидалар Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган қоида ва меъёрларга зид келса, юқори турувчи органларда белгиланган қоида ва меъёрлар амал қилади.
19. Дастур Университет Кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнг, якуний давлат аттестацияси бошланишидан уч ой олдин талабалар эътиборига етказилади ҳамда университетнинг расмий сайтига жойлаштирилади.
20. Факультет деканлари томонидан битирувчи курс талабаларига мазкур Дастур асосида тайёргарлик кўриш ва маслаҳатлар бериш учун зарур шароитлар яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |