Наманган давлат университети бахтиёр халмуратов


Томар ва грузин календари


Download 0.74 Mb.
bet20/36
Sana17.02.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1204643
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36
Bog'liq
2 5362092671340904567

Томар ва грузин календари.
Қадимги арман (бошқача номи томар) календари худди мисрлик­лар­ни­ки­дек ҳар бири 30 кундан иборат бо`лган 12 ойлик йил ҳисобидан иборат эди. Календарга йил охирида қо`шимча 5 кун қо`шилган. Ушбу 365 кунлик календар Арманистонга Эрон орқали кириб келган. Арман календари ойлари қуйидагича номланган:
1.Навасарди.
2.Гори.
3.Сахми.
4.Тре.
5.Кхалоқ.
6.Ареттсс.
7.Мехекани.
8.Парег.
9.Ахекани.
10. Марори.
11.Магату.
12.Хротитихс.
Йил навасарди ойидан бошланган.
Арман календари о`згарувчан (блуждаюший) эди. Шу туфайли 4 йилда бир сутка илгарилаб кетар эди. (Аслида йил 365 кун 5 соат 48 минут 46 секндга тенг бо`лиши керак). 1461 арман календари йили 1460 юлиан (ёки тропик) йилига тенг бо`лади.
Арман календарида энг муҳим ёки кенг тарқалган эра 552 йил 11 июлдан бошланган. У хо`жаликда ҳам кенг қо`лланилган. Қадимги тош ёзувларда ҳам о`з аксини топган. Бу Ерадан ташқари 553 йил 11 июлдан бошланувчи (бир йил фарқ қилувчи) эра ҳам бо`лган.
О`згарувчи йил христиан черкови учун ноқулай бо`лганлиги учун (христианлик ИВ асрдан бошлаб Арманистоннинг давлат дини) ВИИ ва ХИ асрларда юлиан календарига о`тишга ҳаракат қилишган. Фақатгина ХВИИИ асрда (айрим манбаларда ХВ-ХВИ асрларда) гина юлиан календарига о`тилган. Эра ҳам «Христоснинг туг`илиши» эрасига алмаштирилган. (Арман Эраси) ВИИ ва ХИ асрларда юлиан календарига о`тишга то`сқинлик қилган эди.
Энг қадимги грузин календари ой календари эди. Фақатгина Мил. аввалги В асрда (айрим манбаларда Ерамизнинг И асрида) грузинлар қуёш календарига о`тганлар. Йилл ҳар бири 30 кундан иборат 12 ойга бо`линган (360 кун). Йил охирида 5 та кабиса йилида эса 6 та қо`шимча кун киритлган. Ой номлари грузинча ноМиланган.
Йил 6 августдан бошланган. Ойларни Рим календари ойлари номи билан аташ VII асрда жорий этилган. VII асрдан бошлаб йил мартдан бошланадиган бо`лди. Х асрда эса йил боши январъ ойи, деб белгиланган. Лекин узоқ вақт август, март ва январъ йиллари параллел қо`лланиб келинган.
Қадимги Грузияда бир неча йилномалар мавжуд бо`лган. энг ко`п ишлатиладиган Ера «Дунёнинг пайдо бо`лиши» эраси эди. У мил. аввалги 5604 йилдан бошланган. Грузияда яна мил. аввалги 5508 йилдан бошланувчи Византиянинг «Дунёнинг пайдо бо`лиши» эраси ҳам қо`лланилган. Яна бир қанча грузин подшолари, Эрон шоҳлари ва Византия императорларининг тахтга чиқиши билан бошланадиган кичик-кичик эралар мавжуд бо`лган.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling