Наманган давлат университети бахтиёр халмуратов


Download 0.74 Mb.
bet19/36
Sana17.02.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1204643
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
2 5362092671340904567

Қадимги Ҳинд календари.
Қадимги, о`рта асрлар ва янги даврда Ҳиндистонда Ой-Қуёш календари қо`лланилган бо`лсада, айрим вилоятларда қуёш календари қо`лланилган. Бу ҳақда Ведаларда эслатилган. Қуёш календари 360 кунлик бо`либ, ҳар беш йилда қо`шимча кунлар қо`шилган.
Ой 29,30,31,34,32 кунлардан иборат бо`либ, Янги йил турли кунларга то`г`ри келган.
Ҳиндистон йил ҳисобини о`зига хос хусусияти Шундан иборатки, бир вақтнинг о`зида диний характЕрдаги 20 дан ортиқ Ералар мавжуд бо`лган. Қадимги Калий Эраси Мил. аввалги 3102 йил 18-февралдан, Будда Эраси Мил. аввалги 950 ва 543 йиллардан, Викром Эраси Мил. аввалги 57-йилдан, Фоели (Акбар) Эраси 1550 йил 10 сентябрдан Шака Эраси 78 йил 3 мартдан бошланган.
1957 йил Ҳиндистонда ягона фуқаро календари э`лон қилинди. Календар бо`йича йил 22 мартдан, чайтара ойининг биринчи кунидан бошланган. Йил ҳисоби Шака Эраси бо`йича олиб борилади.


Таянч иборалар:
Миср календари, майялар календари, Сотис юлдузи, ҳинд календари, ой номлари, ҳинд календарида эралар.
Назорат саволлари.
1. Қайси табиат ходисалари Миср календарининг вужудга келишига о`з тасирини ко`рсатган?
2. Қадимги Миср календарининг камчилиги нимада эди?
3. Ҳинд календаридаги Ераларни санаб бЕринг?
4. Майялар календаридаги о`зига хос хусусиятларни ко`рсатинг.
5. Қадимги Мисрда нима сабабдан ой календари вужудга келган?


6-МАВЗУ: ҚАДИМГИ МЕСОПОТАМИЯ, ГРУЗИН ВА АРМАН КАЛЕНДАРЛАРИ
РЕЖА:
1.Қадимги Месопатамия календари.
2.Қадимги грузин ва томар календари.

Ма`лумки ой календари нисбатан қадимийроқ. Қадимги бобилликлар энг қадимги календардан бирига асос солишган халқ ҳисобланади. Бу ерда табиат инжиқликлари табиий ҳол бо`либ, аҳоли ҳаёти баҳорда тошадиган буюк дарёлар-Дажла (Тигр) ва Фрот (Ефрат) билан бог`лиқ эди. Деҳқончилик Шу дарёларнинг тошқини билан бог`лиқ эди. Тошқинни олдиндан билиш офатга ёки қург`оқ Ерларни суг`ориш, мураккаб ирригация иншоотларини яратиш учун зарур эди. Бунинг устига кундуз куни Қуёшнинг кучли нури остида деҳқончилик қилиш ог`ир бо`лганлиги учун кечаси ой ёруг`ида ишлаш ма`қулроқ эди. Бунинг учун эса ойнинг қачон ёришишини билиш керак эди. Ко`риниб турибдики, ой фазаларини билиш деҳқончилик учун муҳим эди.


Ойнинг бошланиши қадимги бобилликлар календари бо`йича, Янги ой чиқишига то`г`ри келар эди. Ойнинг узунлиги 29,5 суткага тенг келарди. Бобилликлар ойнинг узунлигини шартли равишда 29 ва 30 кун деб белгилаб олганлар. Икки дарё оралиг`и аҳолиси ой фазаларининг о`згариши 12 ойга то`г`ри келишини англаганлар. Шу тариқа 354 кунли ой календари вужудга келган. Қоҳинлар томонидан тузилган ушбу календар Мил. аввалги ИИИ-минг йилликда муомалада бо`лган.
Вақт о`тиши билан календарнинг камчилиги ко`рина бошлади. Ушбу календар бо`йича 354 кунда Янги йил келмайди ёки бошқача қилиб айтганда календар йилининг бошланиши билан тошқин бир вақтга то`г`ри келмайди. Буни то`г`рилаш мақсадида қоҳинлар вақти-вақти билан 13-ойни қо`шиб борардилар.
13-ой қо`шиладиган 8 йиллик сикл пайдо бо`лган бо`лса Мил. аввалги ИВ асрда 19 йиллик сиклга о`тилди.
Мил. аввалги II минг йилликда шундай календар Шумерда ҳам бо`лганлиги, Хаммурапи (Мил.аввалги 1792-1750 йиллар) да эса Ура шаҳрининг давлат (офитсиалъно`й) календари бутун Бобилга тарқалганлиги то`г`рисида ма`лумотлар бор. Календар кейинроқ Оссурияга (Набоноссар. Мил. аввалги 747 йили набонассар Эраси бошланган) тарқалган. Календарда 7 кунлик, Шу билан бир қаторда 6 кунлик ҳафта-ҳамушту ҳисобда бо`лган. Ойлар ҳисоби 21 март-тенгкунликдан бошланган: исану, айру, сивану, дуузу, абу, ташриту, арахсамну, кисливу, тхабиту, шабатху, адару, умуму. (Касиба йилида 13-ой умуму-2 қо`шилган. Адару ойи йил охири-21-февралъ-21-март ҳисобланган).
Месопотамияликлар календарида ой 29,5 сутка деб белгиланган. Ойнинг асл узунлиги 29,5306га тенг. Бу йилига 11 кундан ко`проқ фарқни келтириб чиқаради. Лекин Шундай бо`лсада, Месопотамиянинг қадимги календари бир неча халқлар календарининг вужудга келишида о`з та`сирини ко`рсатди.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling