Наманган давлат университети бахтиёр халмуратов
ҲАФТА КУНЛАРИНИНГ НОМЛАНИШИНИНГ АСТРОНОМИК ИФОДАСИ
Download 0.74 Mb.
|
2 5362092671340904567
ҲАФТА КУНЛАРИНИНГ НОМЛАНИШИНИНГ АСТРОНОМИК ИФОДАСИ
Ой (душанба) Венера (жума) Марс (сешанба) Сатурн (шанба) Меркурий (чоршанба) Қуёш (якшанба) Юпитер (пайшанба) Қадимда сайёраларнинг номи соатларга ҳам берилган. Бир ҳафтада 168 соат (24x7) бўлган. Шанбанинг биринчи соатини (шунингдек, 8, 15, 22 соатларини) 23 соатини Юпитер, 24 соатини Марс бошқарган. Етти кунлик ҳафта Ғарбда император Август даврида кенг таркалди. Милоддан аввалги 321 йилда Константин «Ҳамма фуқаролар Қуёш куни дам олсин»,- деб фармон берди. Славянларда ҳам етти кунлик ҳафта бўлиб якшанба «неделей», яъни «ҳеч нарса қилма», «ишламайдиган кун» - дейилган. Душанба - «понедельник» -«неделей»дан кейинги кун, вторник сешанба) - «недели»дан сўнгги иккинчи, среда (чоршанба) - недели (ҳафтанинг ўртаси), «четверг», «пятница»-тўртинчи ва бешинчи кун деб аталади. «Суббота»- саббат (шабат)-яъни дам олиш сўзидан олинган. Қадимги Русда замонавий якшанба XVI асргача «недели» деб аталган. Ҳафта сўзининг ўрнида эса «седмица» ишлатилган. Қадимги Скандинавия халкларида шанба - «кидагзйау» «ҳаммом куни» деган маънони билдирган. Бу шведларда (lorsdау ва lагsdау) ҳам сакданиб қолган. Баъзи халқларда эстон, латиш, араб, юнон ва хитойликларда ҳафта номлари тартиб рақами бўйича аталган. Ҳафталарни рақамлаш Қадимги Бобилда ҳам мавжуд бўлган. Масалан: Сатурн куни бахтсиз ҳисобланган боис, шу куни улар бирор бир иш билан шуғулланишмаган «шаббат» - «осудалик» номини олган. Шу ном кейинчалик араб ва славян тилларида ҳам ишлатилган. Баъзи халқларда ҳафталарнинг тартиб рақами бошқачароқ қўйилган. Масалан, грузин тилида бешта шанба мавжуд. Ҳақиқий шанба - «шабати»дан ташқари яна, иккинчи шанба (оршабати) - яъни душанба, учинчи шанба (самшабати сешанба, тўртинчи шанба (отхшабати) - чоршанба,бешинчи шанба (хутшабати) пайшанба, жума - параскеви ва якшанба - крива деб аталади. Форсчада ҳам ҳафта номларида "шанба, сўзи олти марта такрорланади. Якшанба - биринчи шанба, душанба -иккинчи шанба, сешанба-учинчи шанба, чоршанба - тўртинчи шанба ва пайшанба-бешинчи шанба тарзида. Жума – муқаддас кун ҳисобланади. Ҳафталарнинг форсча номлари Кавказ Осиё халқлари томонидан ҳам ишлатилади. Озарбайжон тилида «бозор» - якшанба, туркчада хам якшанба - «пазар», «пазартеси» - бозордан кейин-ги кун деб аталади. Англияда вақтлар шанба ҳафтанинг охирги куни ҳисобланган. Гальфрид Монмутский1 (ХП аср) асарларидан бунга бир талай мисол топишимиз мумкин. Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, турли номларда ва шакллардаги ҳафталардан фойдаланилган. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling