топшириқ. Қуйидаги саволларга жавоб беринг.
Қайси бири қийин – машғулотнинг бошланишими ёки якуни? а) ўқитувчи учун; б) тингловчилар учун.
Машғулот жараёнида пауза давомий бўлиши мумкинми?
Ишлаш учун нима самарали: ўқитувчи бутун гуруҳга савол билан мурожаат қилишими ёки алоҳида ўқувчига?
Машғулотни қандай ташкил этиш маъқул: тингловчиларни фикрий фаолиятини битта тор доирадаги саволни муҳокама қилишга қаратишми ёки уларни хилма-хил фаолият турларига жалб этишми?
Агар тингловчилар ўқув материалини биринчи мартанинг ўзида англаб ва тушуниб олишган бўлса, уни бир неча маротаба ўқиб чиқишга йўналтириш керакми?
топшириқ. Ўқитувчи диққатининг йўналганлигини аниқланг:
янги материални тушунтириш жараёнида;
билимларни текшириш жараёнида;
тингловчиларнинг мустақил ва назорат ишларини бажаришлари жараёнида;
яхлит тарзда машғулотни ўтказиш жараёнида.
Тингловчилар фаолиятидаги қандай ташқи белгилар ўқитувчига машғулотнинг ҳар бир босқичида педагогик хулосалар чиқаришга ёрдам беради.
топшириқ. Қуйида келтирилган диққатнинг ҳар бир сифати учун унинг намоён бўлишини тасвирлашга доир таълим муассасаси ҳаётидан аниқ мисоллар ва далилларни излаб топинг.
Диққат сифатлари
Фаоллик: ихтиёрий (онгли), ихтиёрсиз (англанмаган).
Йўналганлик: ташқи (атроф-муҳитга нисбатан), ички (ўз-ўзига).
Қамров доираси: ҳажми (катта, кичик), тақсимланиши (узун, қисқа). Кўчиши (осон, қийин).
Барқарорлиги (барқарор, барқарор эмас).
топшириқ. “Ўзгалар фикрини ўқиш”.
Дафтарингизга ёзма тарзда гуруҳ аъзоларидан бирининг кайфиятини ёзинг. Тавсифномада ким ҳақида ёзаётганлигингизни ошкор қилманг.
Do'stlaringiz bilan baham: |