Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/31
Sana23.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1046053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
millij hunarmandchilik vositasida talabalarda tadbirkorlik konikmalarini rivozhlantirishning pedagogik shart-sharoitlari

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Тадқиқот иши Қўқон давлат педагогика институтининг “Олий таълимда 
инновацияларни қўллашнинг муаммо ва ечимлари” номли илмий-тадқиқот 
ишлари режаларига мувофиқ бажарилган.
4
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик фаолияти 
эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” ги ЎРҚ-328-сон Қонуни.



Тадқиқотнинг 
мақсади 
миллий 
ҳунармандчилик 
воситасида 
талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик 
шарт-шароитларини илмий-назарий жиҳатдан асослаш ва мавзу юзасидан 
илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
миллий 
ҳунармандчилик 
воситасида 
талабаларда 
тадбиркорлик 
кўникмаларини ривожлантириш компонентлари, омиллари ва мезонларини 
аниқлаштириш; 
миллий 
ҳунармандчилик 
воситасида 
талабаларда 
тадбиркорлик 
кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик моделини ишлаб чиқиш; 
талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда мустақил 
ишларни 
ташкил 
қилиш 
ва 
улардан 
фойдаланишнинг 
педагогик 
имкониятларини ёритиш; 
миллий 
ҳунармандчилик 
воситасида 
талабаларда 
тадбиркорлик 
кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга доир илмий 
асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Тадқиқотнинг 
объекти 
сифатида 
педагогика 
олий 
таълим 
муассасаларида 
миллий 
ҳунармандчилик 
воситасида 
талабаларда 
тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш жараёни танлаб олиниб, унда 
Қўқон, Жиззах ва Навоий давлат педагогика институтлари меҳнат таълими 
йўналишининг 498 та респондент-талабалари иштирок этган. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling