Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/31
Sana23.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1046053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
millij hunarmandchilik vositasida talabalarda tadbirkorlik konikmalarini rivozhlantirishning pedagogik shart-sharoitlari

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқот методологик 
базасининг таъминлангани, расмий манбалардан олинган назарий ва амалий 
маълумотлардан 
фойдаланилгани, 
олинган 
эмпирик 
миқдорларнинг 
математик статистиканинг ишончли усуллари ёрдамида асослангани, хулоса 
ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилгани ҳамда олинган натижаларнинг 
ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изохланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти миллий ҳунармандчилик 
воситасида талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга оид 
қарашлар, назариялар, шунингдек, миллий ҳунармандчилик воситасида 
талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш функциялари 
(таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, ташкилий), дидактик (илмий 
асослар, 
мантиқийлик, 
аниқ 
далилларга 
асосланиш), 
тарбиявий 
(тадбиркорликнинг 
шахсий 
сифатларини 
шакллантириш) 
шарт-
шароитларининг аниқлангани, дидактик вазиятларни яратиш, мотивацияни 
ҳосил қилиш, интеллектуал фаолиятни ташкил қилиш йўллари ишлаб 
чиқилганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти миллий ҳунармандчилик 
воситасида талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг 
лойиҳалаштирилгани, 
талабаларда 
тадбиркорлик 
кўникмаларини 
ривожлантириш технологиясининг ишлаб чиқилганлиги, талабаларда 
тадбиркорлик кўникмаларининг ривожланганлик даражасини аниқлаш 
мезонлари ва кўрсаткичларининг аниқлаштирилгани билан белгиланади.
Тадқиқот 
натижаларининг 
жорий 
қилиниши. 
Миллий 
ҳунармандчилик воситасида талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини 
ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
миллий 
ҳунармадчилик 
воситасида 
талабаларда 
тадбиркорлик 
кўникмаларини 
шакллантиришнинг 
педагогик 
мезонлари 
“Умумий 
педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус 



таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-буйруғи асосидаги 892-
004-сон гувоҳномаси). Натижада, ёшларни ҳунармандчиликка жалб этиш, 
ҳунар орқали тадбиркорлик фаолиятига тайёрлаб бориш, уста-шогирд 
мактабларини ташкил этиш жараёнлари такомиллашган;
миллий 
ҳунармандчилик 
воситасида 
талабаларда 
тадбиркорлик 
кўникмаларини мустақил таълим орқали ривожлантиришнинг фасилитатив 
ёндашувга асосланган модели асосида “Умумий педагогика” номли ўқув 
қўлланма тайёрланган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 
27 мартдаги 274- буйруғи асосидаги 274-016м-сон гувоҳномаси). Натижада, 
касбий таълим йўналишидаги талабаларнинг касб танлаши ва тадбиркорлик
кўникмаларини ривожлантиришга эришилган; 
талабаларда 
тадбиркорлик 
кўникмаларини 
ривожлантириш 
технологиясини ташкилий, изланувчи, шакллантирувчи, фаолиятли ва ечим 
топишга йўналтирилган босқичларнинг мазмунини белгилаш асосида амалга 
ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Ўзстандарт” 
агентлигининг 2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган 
бакалавриат йўналишлари Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган 
(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 июлдаги №89-03-
2822-сон маълумотномаси). Натижада, олий педагогик таълим мазмунини 
модернизациялаштиришга, 
ўқув 
дастурларини 
такомиллаштиришга 
эришилган;
тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш механизми маънавий, 
ахлоқий, фасилитатив, фаолиятли, маданиятга оид компонентларни 
мутахассислик фанлари билан ҳамда иқтисодий тарбия ва маънавий-аҳлоқий 
фазилатларни ривожлантириш компонентларини ўзаро уйғунлигини 
таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва 
тавсиялардан ОТ-Ф1-36 – “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш 
механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа 
доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Олий 
ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 июлдаги №89-03-2822-сон 
маълумотномаси). Натижада, талабалар маънавиятини диагностика қилиш 
мезонлари такомиллаштирилган.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling