Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Жамиятнинг маънавий-ахлоқий ривожланиши, маънавий қадриятлар, маданий мерос, ўзбек ҳалқи ва давлатчилик тарихи, таълимнинг узвийлиги асосида баркамол авлод тарбиясини тадқиқ этиш» номли устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашда, айниқса, янги тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнидаги нутқлари ва турли йўналишлардаги асарлари мазкур илмий тадқиқот учун назарий ва амалий манба бўлиб хизмат қилади.
Ғарб мамлакатларида коррупцияга қарши кураш масалаларини ҳуқуқий, фалсафий, психологик ва социологик жиҳатларини Б.А.Блиндер, К.Мангейм, Ф.А.Хайек, К.Поппер, Ж.Д.Адаир, А.Маслоу, Р.Дарендорф, Р.Даль, Д.Коэн, И.Сабо, Э.Арато каби олимлар томонидан ўрганилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида коррупцияга қарши кураш масалалари А.В.Галахов, И.М.Гальперин, Ю.В.Голик, Б.В.Здравомислов, А.А.Жижиленко, В.Ф.Кириченко, Н.И.Коржанская, В.Н.Кудрявцев, И.С.Лейкина, Н.А.Лопашенко, Ю.И.Ляпунов, С.В.Максимов, В.Е.Мельников, А.Б.Сахаров, О.В.Филимонов каби олимлар томонидан тадқиқ этилган.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, жамиятда мазкур иллатга муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олишга доир илмий изланишлар Ш.Ё.Абдуқодиров, Р.А.Зуфаров, Р.Қобулов, М.М.Қодиров, И.Исмоилов Қ.М.Мирзажонов, М.Ҳ.Мусаев, Э.Ҳ.Норбўтаев, Ю.С.Пўлатов, А.О.Расулов, М.Х.Рустамбоев, Б.Ж.Аҳроров, А.Х.Сатторов, М.Собиров каби олимларнинг асарларида тадқиқ этилган.
Бироқ жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантириш масалалари фалсафа фанлари доирасида тадқиқ этилмаган. Мазкур тадқиқот ишида коррупцияга қарши курашишнинг самарадор йўллари, жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари атрофлича тадқиқ этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |