Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми


Download 490.6 Kb.
bet6/11
Sana17.06.2023
Hajmi490.6 Kb.
#1530163
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Соҳибов Автореферат

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, уч боб, етти параграф, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, унинг асосий қисми 157 бетни ташкил қилади.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги, тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига боғлиқлиги, объекти, предмети, методлари, мақсади ва вазифалари аниқланган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, амалиётга жорий қилингани, апробацияси, нашр этилган ишлар, диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантиришнинг назарий-методологик асослари» деб номланган биринчи бобида Коррупция тушунчасининг мазмун-моҳияти ва унга қарши курашишнинг асосий принциплари тадқиқ этилган ҳамда коррупцион муносабатларни шакллантирувчи сабаб ва шарт-шароитларнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили келтирилган.
Бугунги кунда жамиятларда коррупцион хавфсизлигини шакллантириш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки коррупция жамиятни барқарорликдан беқарорликка олиб борадиган, уни емирадиган жамият аъзоларини ахлоқий жиҳатдан тубанлаштирадиган ва уларда ҳалолликка доир қарашларини ўзгартириб юборадиган ижтимоий иллатдир. «Сўнгги йилларда туб ислоҳотлар даврига қадам қўйган Ўзбекистонда ҳам тараққиёт кушандаси бўлган иллат - коррупцияга қарши изчил кураш олиб борилмоқда. Ушбу кураш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Афсуски, мамлакатимизда ҳали-ҳамон коррупциянинг турли кўринишлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг кўпгина соҳаларида бутунлай барҳам топмагани сир эмас. Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар томонидан етказилган зарар 500 миллиард сўмни ташкил этган. 2021 йилнинг беш ойида эса 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилган. Етказилган зарар 450 миллиард сўмни ташкил этмоқда»3. Давлат сиёсати даражасига кўтарилган бу муаммони янгича ёндашувлар асосида ўрганиш, янги тараққиёт стратегиясида муросасизлик билан курашиш методологиясини фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
2017 йл 3 январда қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғриси» ги қонунда коррупцияга «шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш» сифатида тарифланган бўлса, манфаатлар тўқнашувига «шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият»4 сифатида баҳо берилади. Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик деганда — «коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш тушунилса», «манфаатлар тўқнашуви тушунчасига — у шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик»5 юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият англанади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасига биноан «Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар»6, дейилади. Асосий қонуннинг бундай талаблари давлат ҳокимяти, давлат хизмати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолият механизмларида ёки уларнинг соҳаларида мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширади, давлат аппаратининг фуқаролар олдидаги мажбуриятларини белгилаб беради. Давлат аппарати тизимида мансаб суиистеъмолчилиги, порахўрлик, уюшган ёки коррупцион жиноятчиликнинг ижтимоий хавфлилиги айнан шу тизим бузилишига ёки зарарланишига сабаб бўлади. Давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқия тизимига путур етказади. Коррупция жиноятчилигини мансабдор жиноятларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Мансабни суиистеъмол қилиш орқали мулкни талон - талож қилиш ёки порахўрлик жиноятлари коррупция жиноятчилигининг энг хавфли кўринишлари бўлиб ҳисобланади.
Муқаддас динимиз бўлган ислом ақидаларида ҳам таъмагирлик, турли коррупцион муносабатларга киришиш қаттиқ қораланган. Ҳар бир инсон ҳалолупок тарзда яшашлари, бошқаларнинг мулкини ўзлаштирмасликлари, товламачилик ва фирибгарлик қилмаслиги шарт қилиб қўйилган. Жумладан, «Қуръони каримда: «Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг», деб уқтирилгани албатта бежиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган: «Аллоҳ пора берганни ҳам, пора олганни ҳам лаънатлагандир»; «Бошлиқларнинг ҳадя ва совғалар олишлари ҳаромдир»; «Биз бирор ишга бошлиқ қилиб тайинлаган одам унга белгиланган маошдан ортиқ мол топса, бу унинг учун ҳаромдир», каби ҳадисларни аждодларимиз уз ҳаёти ва фаолиятида дастуриламал деб билганлар»7. Демак, динимизда ҳам пора бериш ва олиш лаънатланганлиги ва бундан иллатларга алоқадорлик гуноҳ амал эканлиги турли шаклларда қайд этилган. Шу билан бирга, ислом динида бир инсоннинг бошқа бир инсоннинг молини олиб қўиши, уни норози қилган ҳолда ўзлаштириб олиши, бирор бир ишга масъул қилинган инсоннинг халолу-пок бўлиб ишлаши, ишни ташкил этиши, белгиланган миқдордан ортиқча ҳизмат ҳақи олиши харом эканлиги белгилаб қўилган.
Тадқиқотчи олим М.Ш.Усмоновнинг фикрига кўра, «коррупциянинг олдини олиш ва йўқ қилиш учун унинг илдизларини аниқлаш лозим ва у коррупция­нинг асосий сабаблари сифатида қуйидаги — 4 та омилни кўрсатади:


  1. Download 490.6 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling