Наманган давлат университети
ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Download 284.06 Kb. Pdf ko'rish
|
10 00 06 қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 10.00.06қиѐсий адабиѐтшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича таянч докторантура институтига кирувчилар ушбу йўналишда қиѐсий адабиѐтшунослик, турли тилларнинг ривожланиши, унинг диалектик кўринишлари, лексик, грамматик, фонетик ва фразеологик кўринишлари, таржимашуносликнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги билимлар билан танишадилар. Тил хақида объектив мулоҳаза юритиш, унинг мазмуний эстетик жиҳатини хам назарда тутган ҳолда нутқий ифоданинг таъсирчанлигини юзага келтирадиган лисоний воситаларнинг табиатини, уларнинг бадиий нутқ таркибида касб этадиган қўшимча маъно ва маъно белгилари хамда вазифаларини ҳам таҳлил қилиш орқали мукаммал илмий хулосалар чиқарадилар. ТАЛАБГОРЛАР БИЛИМЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР Таянч докторантлар: Қиѐсий адабиѐтшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик фанлари ва инглиз тили ва унинг ривожланиш босқичларини 4 билиши ва таҳлил қила олиш; инглиз, ўзбек, рус ва бошқа миллий адабиѐтлардаги йўналиш ва оқимларнинг эволюцион босқичларини қиѐслай олиши; муайян мамлакат адабиѐти тараққиѐти тарихий жараѐнлар билан боғлиқлигини тушуниш; турли даврга ва турли миллий адабиѐтларга тегишли бўлган йирик адабиѐт вакиллари ҳаѐти, ижодий йўли ва асарлари билан танишиш, таҳлил қилиш ва уларнинг бадиий аҳамиятини тадқиқ этиши; ўрганилаѐтган адабиѐтнинг миллий ва маданий хусусиятларини фарқлаш, миллий адабиѐтнинг жаҳон адабиѐти билан ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги тушунчаларни ва умумжаҳон адабий-тарихий муаммоларини қиѐслай олиши; инглиз тили пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари, унинг диалектик кўринишларининг ўзига хосликлар ҳақида билимга эга бўлиши; тил тизими, тузилиши, тилларнинг ўзаро алоқаси, тиллар ўртасидаги ўхшашлик ходисалари, тилларнинг лексик, грамматик, фонетик ва фразеологик кўринишларини қиѐсий тадқиқ эта олиши; тиллар интеграцияси ва дифференцифцияси, интерлингвистика, тилшуносликда қиѐсий- тарихий метод, тилларнинг типологик таснифи, тил тарихи ва назарияси тўғрисида кенг билимни эгаллай олиш, дунѐ тилларининг умумий ва хусусий қонуниятлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши, тилшунослик тарихи, тилшунослик мактаблари, замонавий тилшунослик масалаларини ва тилшунослик методларини билиши; чет тилини ўрганиш амалиѐтида назарий билимларни қўллаш, тилшунослик бўйича илмий изланишларга касбий нуқтаи назардан қараш, дунѐ тилшунослигида рўй бераѐтган жараѐнларни ўзаро боғлиқлик нуқтаи назардан таҳлил қилиш, тилларнинг умумий ва хусусий белгилари ҳақидаги тушунчаларни амалиѐтда қўллаш кўникмасига эга бўлиш, тилларни қиѐслаш соҳасидаги назарий билимларини кўрсатиш ва чет тиллар тузилмаларидаги ўхшашлик ва фарқларини ўзлаштириши билан бирга тўғри фойдаланиш ва малакасига эга бўлиши, қиѐсий тилшунослик фундаментал масалалари бўйича назарий билим асосларини билиш, турли концепцияларни танқидий баҳолаш ва уларни қиѐсланаѐтган тилларнинг материали асосида таҳлил қилиш, қиѐсий типологиянинг асосий ривожланиш босқичлари ва факторлари, типологик тадқиқотлар тарихи ва методлари; типологик тадқиқотларнинг принципларини билиш, турли йўналиш мактабларда қиѐсий тилшунослик муаммоларнинг талқин қилиниши, қиѐсий тилшунослик фанининг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги ва уларнинг қиѐсий типологияга таъсир қилиш йўлларини аниқлаш, қиѐсий тилшунослик фанининг методологиясини қўллай олиш кўникмаларини хосил қилиш, қиѐсий тилшунослик фани бўйича янги йўналишларнинг мавжудлиги ва уларнинг талқини билиш, таржима методларини билиш ва амалиетда қўллай олиш, Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда нашр қилинган илмий адабиѐтлар билан ишлаш ва лингвистик адабиѐтлардан самарали фойдалана олиши лозим. Download 284.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling