Наманган Инвестиция ва Инновация Маркази “Тасдиқлайман”


Download 0.66 Mb.
bet1/7
Sana03.04.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1322902
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5260236551253656143


Наманган Инвестиция ва Инновация Маркази
Тасдиқлайман”
IICON Директор ________A. Хошимов
“_____” ______________ 2018 й.
Наманган Инвестиция ва Инновация Маркази томонидан ўтказиладиган
ИнноНам – 2019” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги

Низом

IICON ___ Йиғилишида
Кўриб чиқилди ва тасдиқланди
_____________ 2018 йил

Наманган – 2018


Наманган Инвестиция ва Инновация Маркази томонидан ўтказиладиган
ИнноНам – 2019” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги


НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1.1 Наманган вилояти танлов қатнашчилари инновацион лойиҳалар грант танловида иштирок этиш учун ушбу низомнинг биринчи иловасида келтирилган кўринишдаги ариза (1-шакл) ва аризачи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини топширадилар.
1.2 Тақдим этилаётган лойиха «МiсrоsоftWоrd» матн редакторидан фойдаланган ҳолда бажарилиши зарур.
1.3 Ушбу низомнинг иккинчи иловасида келтирилган кўринишдаги Лойиҳа тўғрисида маълумот (2-шакл)ни марказга топширадилар. Ушбу шаклда талабгорнинг start-up (стартап), инновацион ва амалий лойиҳаси иш дастури (муаммонинг қўйилиши, лойиҳанинг мақсадлари, лойиҳанинг асосий вазифалари, лойиҳанинг амалга ошириш шакли ва механизмлари, лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар, ариза берувчининг мазкур соҳадаги тажрибаси (иштирокчининг эришган ютуқлари), лойиҳага ҳамкорлар ва уларнинг вазифалари (агар мавжуд бўлса) тўлиқ кўрсатиб ўтилиши шарт.
1.4 Қўшимча равишда лойиҳанинг презантацион тақдимоти ёки видео тақдимоти. Лойиҳанинг моҳиятини ёритиб берувчи қўшимча маълумотлар: ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк Агентлигининг патенти, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг авторлик гувоҳномаси ва тегишли соҳа мутахассисларининг ижобий тақризларига эга эканлиги ва бошқалар ҳам марказга топширилиши мумкин (аризачининг ихтиёрига кўра).

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling