Наманган муҳандислик-технология институти


Download 57 Kb.
bet1/2
Sana29.01.2023
Hajmi57 Kb.
#1139702
  1   2
Bog'liq
Менежмент баённома №8


Наманган муҳандислик-технология институти
«Иқтисодиёт» факультети “Менежмент” кафедрасининг 6-сонли йиғилиш
БАЁННОМАСИ
11 март 2022 йил Наманган шаҳри

Йиғилиш раиси:

Кафедра мудири И.Ибрагимов

Қатнашдилар:

Кафедра профессори в.в.б.-О.Казаков, кафедра доцентлари-Л.Убайдуллаев, Б.Дедажанов, А.Ахмедов, А.Сохадалиев, катта ўқитувчилар М.Куймуратова, И.Камолиддинов, Р.Хожиматов, ассистент-А.Сарибаева

КУН ТАРТИБИ:

1. Янги авлод адабиётларини яратиш.


2. Дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар ва услубий кўрсатмалар, фанлар бўйича мажмуалар яратишда кафедрада амалга оширилаётган ишлар хақида.
3. Кафедрада олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, мeҳнат ва ижро интизомининг ҳолати ҳамда ушбу йўналишдаги вазифалар тўғрисида.
4.Турли масалалар.
4.1. Илмий-услубий ишларни бажарилиши.
ЭШИТИЛДИ:

Йиғилишни кафедра мудири, И.Ибрагимов қисқача кириш сўзи билан очди ва биринчи масала юзасидан қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: кафедрамизда янги авлод адабиётлари ва монографияларни чоп эттиришлари режлари асосида олиб борилмоқда. О.Казаковнинг “Менежментга кириш” дарслиги, Б.Дедажановнинг “Management strategies and their use in trade activities”, И.Ибрагимовнинг “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, И.Камолиддиновнинг “Planning, analysis and audit of practical results of enterprises marketing”, А.Сарибаеванинг “Small in the process of modernization of the economy business and private entrepreneurship development directions)”, О.Казаковнинг “Тадбиркорлик фаолиятида замонавий бошқарув”, “Introduction to Management and Manage” номли монографиялари чоп эттирилди.


Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан кафедра мудири И.Ибрагимов сўз олиб, институт рейтингини ошириш, профессор-ўқитувчиларинг ўқув-услубий қўлланма, дарслик ва монографиялар чоп этиш бўйича режаси ишлаб чиқилганини ҳамда барча профессор-ўқитувчилар ўз зиммаларига юкланган вазифаларни сидқидилдан бажариши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Ректор томонидан тасдиқланган 2022 йил учун институт рейтингини ошириш режасига биноан кафедра профессор-ўқитувчилари зиммасига 4 та монография, 2 та дарслик, 4 та ўқув қўлланмалар чоп этиш юкланганини таъкидлаган ҳолда, ҳозирда кафедра профессори О.Казаков томонидан 1 та ўқув қўлланма чоп этилгани билан самимий муборакбод этди.
Кафедра мудири сўзида давом этар экан, кафедрада монография, дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар чоп этиш салмоғини ошириш учун барча бирдек ҳаракат қилиши лозимлиги айтиб ўтди.
Ушбу масала бўйича сўзга чиққан кафедра доценти А.Ахмедов ва Л.Убайдуллаевлар ўқув қўлланмалари чоп этишга берилганлиги, профессор в.в.б. О.Казаков, доцент Б.Дедажанов, И.Камолиддинов, А.Ю.Ахмедов, М.Куймуратовалар томонидан монография чоп этаётгани ва ўқув йили охиригача нашрдан чиқишини айтиб ўтишди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан кафедра мудири И.Ибрагимов сўзга чиқиб кафедрада ижро интизоми, профессор-ўқитувчилар ўқув машғулотларига тўла меъёрий ҳужжатлар билан кириши, кийиниш маданияти масалалари бўйича ўз фикр мулоҳазаларини гапириб ўтди. Ҳар бир ўқитувчи ўз зиммасига юкланган вазифаларни тўлиқ бажаришга масъул эканлигини, раҳбарият томонидан берилаётган топшириқларни, ректор буйруқларини ўз муддатида бажаришлари лозимлигини, кийиниш маданиятига тўла риоя этилиши, ташқи кўринишга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўқув-меъёрий ҳужжатлари институт ўқув бўлими, ТСНҚБ, ички назорат ва мониторинг бўлимлари томонидан доимий равишда кўздан кечирилаётганлигини ҳаммамиз яхши биламиз дея сўз навбатини кафедра доценти О.Казаковга берди.
Ушбу масала юзасидан кафедра доценти О.Казаков сўзга чиқиб кафедра профессор-ўқитувчилари ўқув машғулотларига тўла меъёрий ҳужжатлар билан кириши, ёш ўқитувчиларга ҳар томонлама кўмак бериш, ўқув-меъёрий ҳужжатларни юритилиши бўйича устоз-шогирд тизимини йўлга қўйиш бўйича фикрларини билдириб ўтди.
Кафедра мудири И.Ибрагимов йиғилишни давом эттирар экан, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, кафедрага тегишли академик гурухларнинг маънавий ва тарбиявий ишлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда бажарилишини ташкил этиш, терроризм, миссионерлик, ғайриқонуний оқимлар, одам савдоси тўғрисида давра сухбатларини ташкил этиш лозимлигини айтиб, талабалар турар жойида навбатчиликни кучайтириш, ижарада яшовчи талабалар билан мунтазам алоқада бўлишимиз, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, МФЙ раиси ва ички ишлар ходимларини жалб этган ҳолда ижарада яшаётган талабалар учун етарли шарт-шароит яратиш, янада кучлироқ ҳаракат қилмасак нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Учинчи масала юзасидан кафедра мудири М.Алиханов ўз сўзида барча фанлардан профессор-ўқитувчилар томонидан тайёрланаётган илмий-услубий ишлар талаб даражасида бўлиши барча этаплар бўйича маълумотларга эга бўлишига эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапириб ўтди. Ҳар бир фанларни рейтинг мезонларини бўйича бахолаш кераклигини, таъмагирликка қўймаслик талабаларни одилона бахолаш шартлигини таъкидлади.
Кафедранинг турли масалалар қисмида институт Илмий Кенгашининг ва кафедра йиғилиши қарорларининг ижроси юзасидан кафедра мудири И.Ибрагимов сўзга чиқиб, кафедранинг 2021-2022 йилларда рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан режа топшириғи билан таништириб, ундаги режалар халқаро журналлардаги илмий мақолалар СКОПУС ва Республика илмий журналаридаги (ОАК рўйхатидаги) илмий мақолалар чоп эттирилишини айтиб ўтилди. Уч йил ичида бажарилган илмий ишларни асоси билан хужжатлар тўпламини шаклантириш қўйиш лозимлигини таъкидлади.
АКТ ва чет тиллардан топшириладиган тестларга тайёргарлик кўриш. Коррупцияга қарши курашишда профессор ўқитувчилар институтда бўлаётган барча жараёнларда нохолисликка йўл қўймасликлари акс ҳолда ўрнатилган тартибда чора-кўрилиши юзасидан огоҳлантирилди. Июнь ойида топшириладиган 2021-2022 ўқув йили якуний хисоботига тайёргарлик кўриш. Шахсий иш режалари бўйича белгиланганлиги каби хисоботларини тайёрлашлари хар бир пункт бўйича белгиланган вазифаларини барчасини жамлаштириб ва хар бири ўз жойига қўйишлари амалга оширилган ишларни хужжатлари ва расмлар билан тайёрлаш кераклигини айтиб ўтди.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, йиғилиш

Download 57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling