Наманган муҳандислик-қурилиш институти механика ва
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
1 НамМКИ Махсус сон 2 2022 Ф Рахимов
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-расм. Пахта хом ашѐси таркибидан ажратиб олинган метал жисмлар
1-расм. Оғир аралашмалар ва метал жисмлар таъсирида жин ва линтер аррасининг шикастланиш ҳолатлари Бунда жин машинаси арраларининг белгиланган 72 соат ҳамда линтер аррларининг 48 соат ишлаш муддатлари камайиб, корхона учун қўшимча арра сотиб олиш ҳаражатларини талаб этмоқда. Шу билан бир қаторда таркибида бегона ва оғир жисмлар бўлган пахта хомашѐсини дастлабки ишлаш жараѐнида оғир аралашмалар ( тош, метал парчалари) нинг қувур деворларига ҳамда технологик машиналарнинг ишчи органларига урилиши натижасида учқун чиқиб ѐнғин чиқарувчи омиллардан бирига айланиб қолмоқда (2-расм). 2-расм. Пахта хом ашѐси таркибидан ажратиб олинган метал жисмлар Пахта тозалаш корхоналарида пахта хомашѐсини ғарам майдонларидан ишлаб чиқариш технологик жараѐнига ташиш учун пневмотранспорт қурилмаларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Юқори тезлик режимида ташиш пайтида пахтанинг қувур ичидаги тезлиги 20 25 м/с га етади. Бу эса ўз ўрнида пневмотранспорт қувури ва унинг элентларининг иши органлари билан механик таъсирлашади. Бунинг натижасида пахтанинг табиий сифат кўрсаткичларига салбий таъсир қилади. Шундай экан, пахтани ташиш билан бир қаторда унинг таркибидан оғир аралашмаларни ажратиб олишда пахта МЕХАНИКА МЕХАНИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯ ИЛМИЙ ЖУРНАЛИ, МАХСУС СОН 2022, № 2 (2) 23 сифатининг сақланишини таъминлаш, яъни пахта чигитининг шикастланиши ва толада технологик нуқсонлар пайдо бўлиш ҳолатларини олдини олиш соҳанинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади [2,3,4]. Кўплаб тадқиқотчи олимлар томонидан пахтани ҳаво ѐрдамида ташувчи қурилма ва унинг элементларида пахтани ташиш ва тозалаш пайтида пахта хомашѐсининг сифат кўрсаткичларини ўзгариш даражасини ҳарактерловчи омил сифатида чигитнинг шикастланишини инобатга олганлар. Шу билан бирга пахтани тозаловчи машиналарда тозалаш самарадорлигининг пастлиги ҳамда тозалаш машиналаридан чиқган чиқиндилар таркибига пахта бўлакчаларининг кўпроқ қўшилиб кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Бундан ташқари оғир аралашмалар пахтани қайта ишловчи машиналарнинг металли ишчи органларига урилиши натижасида ѐнғин чиқиб кетишига ҳам сабабчи бўлади [5-7]. Бизга маълумки, пахта таркибидан турли ифлосликларни шунингдек оғир ва бегона аралашмалар (тош, қум, кесак, метал парчаси, пишиб етилмаган кўсаклар ва бошқа)ни тозалашда бир нечта турдаги тоштутгич қурилмаларидан фойдаланиб келинмоқда. Бу амалдаги тоштутгич қурилмалари пахта хомашѐсини фақат тошлардан тозалашга хизмат қилади. Қўлланилиб келинаѐтган тоштутгич қурилмаларнинг асосий камчиликлари пахтанинг таркибидан оғир ва бегона жисмларни айниқса метал парчалари тутиб қолиш самарадорлигининг пастлиги, пахтадан ажралган жисмларни тоштутгич ишчи камерасидан ўз вақтида узлуксиз чиқариб юбориш имконининг яратилмаганлидир. Тоштутгич қурилмасида юқорида келтирилган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида кириш қувурининг қаршисидаги девор қисмига пахта хомашѐси таркибидаги турли хил метал парчаларини тутиб қолувчи магнитли барабан ўрнатилган. Даставвал пахта оқимини қувур орқали магнитли барабандаги пахта, тош ва темир бўлакчаларидан иборат бўлган аралашмадан темир парчаларини ажратиб олиш ҳолатини назарий таҳлил қиламиз. Бу ўрнатилган ҳаво қувури пахта хомашѐсидан оғир аралашмаларни ажратиб олишдаги ва шу орқали чиқиндига чиқиб кетадиган пахта оқимини камайтиришга хизмат қилади. Бошланғич ҳолда пахта оқимини титишда ва ундаги темир бўлакчаларини ушлаб қолишдаги магнитли барабан бундан ташқари тош бўлакчаларини пахта оқимидан ажратишдаги ҳаракатини кўриб чиқамиз (3-расм). Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling