Наманган муҳандислик-қурилиш институти Саноатни ахборотлаштириш факультети Иқтисодиёт кафедраси
факультети декани: ПҳД. А.А.Қаҳҳаров
Download 72.5 Kb.
|
Юлдузга тавсиянома (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2- босқич 56-БХА-21 гуруҳ талабаси Отабоева Юлдузхон Даврон қизига Т А В С И Я Н О М А
- Иқтисодиёт кафедраси мудири: и.ф.д. ДСc. О.А.Арипов Наманган муҳандислик-қурилиш институти Саноатни ахборотлаштириш факультети Иқтисодиёт кафедраси
- 2- босқич 56-БХА-21 гуруҳ талабаси Отабоева Юлдузхон Даврон қизига илмий рахбар ХУЛОСАСИ
факультети декани: ПҳД. А.А.Қаҳҳаров
Наманган муҳандислик-қурилиш институти Саноатни ахборотлаштириш факультети Иқтисодиёт кафедраси 2- босқич 56-БХА-21 гуруҳ талабаси Отабоева Юлдузхон Даврон қизига Т А В С И Я Н О М А Отабоева Юлдузхон Даврон қизи ҳозирда Бухгалтери ҳисоби ва аудит йўналишининг 2-босқичида таълим олмоқда. У аълочи, ташкилотчи ҳамда талаба дўстларига доим ёрдамини аямайдиган, доимий фаол талабаларимиздан ҳисобланади. Ю.Отабоева НамМҚИ Иқтисодиёт кафедраси доцентлари И.Сирожиддинов, А.Юлдашев, Р.Ботирова ва каферда ўқитувчилари А.Камалов, Т.Убайдуллаев, Э.Жўраев И.Хожибоева ва У.Холмирзаев каби устозлардан йўналишига хос билимларни ўрганиб келмоқда. Ю. Отабоева ҳозирги кунда ўқитувчи У.Холмирзаев илмий раҳбарлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари” (Хоразм мисолида) мавзусида илмий - тадқиқод ишини олиб бормоқда. Яна у аълочи талаба сифатида Халқаро ва Республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда ҳамда конференцияларда мақолалар чоп эттириб келади. Шунингдек, талаба Ю. Отабоева иниститут жамоат ишларида амалий иштироки, фаоллик даражаси, тарғиботчи сифатидаги намунавий ишлари, ташкилотчилик қобилияти ва шу асосида ташкил этган тадбирларда лидер сифатида фаолият олиб бормоқда. Отабоева Юлдузхон Даврон қизининг аъло баҳоларга ўқиётганлиги, ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги ва илмий фаолиятининг салмоқлигини ҳисобга олиб, уни 2022 “Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси” номинатциясига муносиб номзод деб биламиз ва тавсия этамиз. Иқтисодиёт кафедраси мудири: и.ф.д. ДСc. О.А.Арипов Наманган муҳандислик-қурилиш институти Саноатни ахборотлаштириш факультети Иқтисодиёт кафедраси 2- босқич 56-БХА-21 гуруҳ талабаси Отабоева Юлдузхон Даврон қизига илмий рахбар ХУЛОСАСИ Хозирда Жахоннинг деярли барча мамлакатларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш, ишбилармонлик муҳитини қулайлаштириш, яни, тадбиркорларга ўз фаолиятларини ташкил этишларида яхши шарт-шароитлар яратиш мухим ахамият касб этмоқда. Айниқса энг ривожланган мамлакатлардаги кичик бизнесни ривожлантириш ва ишбилармонлик мухитини қулайлашувига доир тажрибаларни алохида эътироф этиш лозим. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам бизнесни юритишдаги халқаро рейтинг натижалари тобора яхшиланмоқда. Масалан, “Жахон банки”нинг “Бизнес юритиш” рейтингида 7 поғона кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 давлати орасида 8-ўринни эгалладик. Мамлакатимизда “2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинди, давлат дастури қабул қилинди ва амалга ошириладиган вазифалар белгиланди. Дунё мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мамлакат ялпи ички махсулотининг сезиларли улушини ташкил этади. Мамлакатимизда ҳам ушбу йўналишни ривожланитиришга катта эътибор берилмоқда. Ю. Отабоева танланган мавзу пандемия даврида ўзининг жамият ҳаётида долзарблигини яна бир бор кўрсатди, барча жараёнлар максимал даражада масофавий ҳолатда олиб борилди. Масофавий таълим, масофавий тўловлар, масофавий электрон ҳаридлар, масофавий ҳимоя ва конференциялар шулар жумласидандир. Илмий фаолият ва изланишлар натижалари нашр қилдирилган услубий қўлланма, халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференция материалларидаги илмий мақолаларида ёритилган. Ҳозирги кунда Ю.Отабоева менинг раҳбарлигимда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари” (Хоразм мисолида) мавзусида илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда. “Жахон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги ПҚ-4160-сонли қарорига асосан “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида мамлакатимизнинг рейтингини янада яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Унга кўра 2022 йилга келиб Республиканинг “Бизнес юритиш”да 20-ўринга эришишини назарда тутувчи “Бизнес юритишни яхшилаш-2022” мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Маълумки, ҳозирги кунда асосий эътибор иқтидорли талаба ёшларни камолга етказиш ҳамда малакали мутахассис қилиб тарбиялашга қаратилган. Шу нуқтаи назардан Ю.Отабоева томонидан олиб борилаётган изланишлар алоҳида эътиборга лойиқ. Отабоева Юлдузхон Даврон қизи ўзининг илмий изланишларини фаол давом эттириб мамлакатимиз тараққиётига самарали ҳисса қўшади деб ҳисоблаймиз. Download 72.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling