Наманган муҳандислик-қурилиш институти Саноатни ахборотлаштириш факультети Иқтисодиёт кафедраси


Download 72.5 Kb.
bet4/5
Sana13.01.2023
Hajmi72.5 Kb.
#1090166
1   2   3   4   5
Bog'liq
Юлдузга тавсиянома (4)

НамҚИ Иқтисодиёт
кафедраси: проф. И.Сирожиддинов
ИЛМИЙ – ИЖОДИЙ ИШ АННОТАЦИЯСИ
Ҳозирги кунда баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлатимиз олдида турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шу боис, Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси эртанги кунимизнинг давомчиси бўлган ёшларга нисбатан кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигининг яққол намунасидир. Бу борада, Президентимиз “беш ташшаббус” дастурида қуйидаги фикрларни илгари сурганлар: “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг шароит яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.” Ёшларимизни маънавий, жисмоний, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали, келажакда қобилиятли, билимдон, ижодкор, изланувчан, ўз соҳасини етук мутахассисларини тарбиялаш имкониятига эга бўламиз. Шу маънода, Жамгирова Гулширин томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар, Республикамизда амалга оширилаётган таълим-тарбия борасидаги ишларнинг давоми, десак, муболға бўлмайди.
Отабоева Юлдузхоннинг илмий иши мавзуси “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари” (Хоразм мисолида) бўлиб, унда “Жахон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги ПҚ-4160-сонли қарорига асосан “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида мамлакатимизнинг рейтингини янада яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Унга кўра 2022 йилга келиб Республиканинг “Бизнес юритиш”да 20-ўринга эришишини назарда тутувчи “Бизнес юритишни яхшилаш-2022” мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Бу айниқса ҳозирги кундага энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Илмий фаолиятга лаёқатли талаба Отабоева Юлдузхоннинг илмий изланишлар мавзуси долзарблиги шундаки, Республикамизда электрон ҳукумат тизими ва рақамли иқтисодиёт тизимини янада ривожлантиришга ҳизмат қилади. Шунингдек, дастурлаш фанининг ривожланиши ҳамда барча соҳаларда унинг ролининг ортиб бораётганлиги мазкур ишнинг жонланишига ҳизмат қилиши шубҳасиз. Танланган мавзу бу йилги пандемия даврида ўзининг жамият ҳаётида долзарблигини яна бир бор кўрсатди, барча жараёнлар максимал даражада масофавий ҳолатда олиб борилди. Масофавий таълим, масофавий тўловлар, масофавий электрон ҳаридлар, масофавий ҳимоя ва конференциялар шулар жумласидандир.
Шунингдек, Отабоева Юлдузхоннинг ижодий ишлари турли ижтимоий тармоқларда омма учун фойдали дастур ва саҳифаларни яратиш, уларда ахборотлар алмашиш ҳамда турли илмий-амалий конференцияларни ташкиллаш, уларда мақолалар билан иштирок этиш билан боғлиқ бўлиб, бу соҳа ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Download 72.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling