Наманган муҳандислик-қурилиш институти


Download 386.5 Kb.
bet7/22
Sana18.01.2023
Hajmi386.5 Kb.
#1099551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
1.5A230102 -Иқтисодиёт

6-мавзу. Саноат ишлаб чиқаришининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги
Самарадорлик саноат ишлаб чиқаришининг “кўзгуси” сифатида. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезони ва кўрсаткичлари. Ишлаб чиқаришнинг умумий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими (умумлаштирувчи ва ресурслар тури бўйича дифференсиаллаштирилган) ва уларни ҳисоблаш усули. Қиёсий (нисбий) иқтисодий самарадорлик тушунчаси ва кўрсаткичлари. Келтирилган харажатлар ва уларни ҳисоблаш усули. Йиллик иқтисодий самара ва уни ҳисоблаш усули. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш омиллари ва йўллари. Техник ва технологик омиллар, ижтимоий-иқтисодий омиллар, ташкилий ва хорижий омиллар. Саноат корхоналарида модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жихозлашни янада жадаллаштириш, замонавий мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш.
Саноат корхоналарининг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонлари. Саноат корхоналарининг капитал таркиби кўрсаткичлари. Саноат корхоналарининг тўлов қобилияти (ликвидлик) кўрсаткичлари. Саноат корхоналарининг иш фаоллиги ва бозор фаоллиги кўрсаткичлари.


7-мавзу. Ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш
Саноатда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шакллари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Консентрациялаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари. Бозор иқтисодиётига ўтишда кичик ва хусусий корхоналарнинг устуворлиги. Маҳаллийлаштириш унинг моҳияти ва мазмун. Маҳаллийлаштириладиган ишлаб чиқариш қувватларини яратиш – инқирозга қарши чоралар дастурининг энг кўплаб масалаларидан бири эканлиги.
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари.
Кооперативлаштириш тушунчаси, унинг шакллари ва даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар. Саноат корхона (фирма)лари ўртасидаги ишлаб чиқариш иқтисодий алоқаларининг турлари ва уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Диверсификациялаш. Унинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни. Иқтисодиётни, жумладан, саноатни диверсификация қилишнинг энг муҳим устувор йўналиши. Комбинатлаштириш: моҳияти, аҳамияти, шакллари ва кўрсаткичлари. Комбинатлаштиришнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи.



Download 386.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling