Наманган мухандислик педагогика институти


МС: Касб танлаш ва касбга мослашиш қайси босқичларни ўз ичига олади?


Download 1.05 Mb.
bet31/43
Sana16.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1509201
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43
Bog'liq
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)

МС: Касб танлаш ва касбга мослашиш қайси босқичларни ўз ичига олади?

Тайёрлов боскичида оиладаги, мактабдаги урганиш – укиш давридаги оладиган маслахатлар.
Якунловчи тайёргарлик 9 – синфдаги олиб бориладиган ишлар (укишни давом эттириш шақлини танлаш билан боглик).
Аникловчи касбий маслахат урта мактаб доирасидан ташкарига чикади. Бу коллежда, лицейда, олий укув юртида давом этади.
Касбий танлов – мехнат прогностик экспертизаси шақли булиб, одамнинг кайси касбга яроклилиги хакида кафолат бериш билан боглик жараён. Энг мухими кайси касб унинг учун номакбул, зарарли эканлигини огохлантиришдир. Касбий танлов натижалари касб-хунар билим юртларида хисобга олиниб укувчи кайси касб буйича укиши ёки бошка сохага ишга утказилиши мухокама килинади.
Касб кобилияти вазиятга караб узгариши мумкин. Шунинг учун зарур шароитлар яратиш, келгуси фаолият турини белгилаб олишга маслахат берилиши мумкин.
Касбий маслахатнинг пировард натижаси шахс мойиллигини аниклашдир. Мойиллик шахс сифати булиб, унинг таркибига маълум фаолиятга кизикиш ва уни бажаришга интилиш, уз – узига асосланган бахо беришдир.
Мойилликнинг икки тури бор: потенциал ва фаол мойиллик. Потенциал мойиллик купинча кишини яширинган имкониятлари билан боглик, хатто узи хам билмаслиги мумкин. Фаол мойиллик бевосита иш жараёнида намоён буладиган кизикиш билан боглик.
Профадаптация, унинг асосий ва мохияти. Касб танлашга йуллашнинг хал килувчи даври укувчини бирор касб ичига аста секин кириб бориши, мослашуви боскичидир. Бунда укувчи шогирдликдан малакали ишчи даражаси сари такомиллашиб боради. Профадаптациянинг икки боскичи бор: тайёргарлик ва бевосита касб эгаллаш боскичи. Тайёргарлик укув жараёнида умумтехника ва махсус фанларни урганади, айрим конкрет куникмаларни хосил килади. Бу биологик, социал – психологик адаптация куринишига эга.
Корхонада бевосита ишлаб чикаришда профадаптация нихоясига етказилади.
Профадаптацияни мувоффакиятли нихоясига етиши уч нарсага боглик:

  1. Коллеж укитувчилари ва усталарининг уз сохаларига кандай тайёрлашларига назарий ва амалий билим беришлари, куникма ва малака хосил килишлари, касбга кизикиш уйгота олишлари.

  2. Ишчилар ва мураббийлар уртасидаги шахслараро муносабат шақли.

  3. Укувчи бориб тушган мехнат жамоасидаги социал психологик мухит (синчков, мехрибон, локайд, янги болага ишончсизлик билан караш ва хоказо.)

Социал психологик адаптация жараёнида билиш, эмоционал ва амалий аспектлар фаркланади.
Новаторлик ва рационализаторлик хусусиятларини аниклаш. Касбий адаптация малакали ишчи етишуви билан нихоясига етади. Бунда энг кузга ташланадиган сифат ишчининг ижодий мехнат килишидир.
Новаторлик – ишлаб чикаришда фан-техниканинг энг сунгги ютукларидан фойдаланишга интилиш.
Рационализаторлик – ижодий мехнат килиш оркали кам маблаг ва куч сарфлаган холда куп ва сифатли махсулот чикаришга киришиш, шахсий тақлифлари билан чикиш ва бошкалардир.



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling