Наманган вилоят халк таълими бошкармаси кошидаги вояга етмаганлар ишлари буйича мувофиклаштирувчи кенгаш йигилишининг


Download 36.5 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi36.5 Kb.
#1546018
Bog'liq
2833-сонли қарори ижроси баёни


Тасдиқлайман


Мактаб директори Ш.Эрниёзов
16.10.2022 йил

Сариосиё тумани 25-умумий ўрта таълим мактаби педагогик жамоасининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган йиғилишининг




БАЁННОМАСИ
2022 йил 16 октябр Тошкент МФЙ

Раислик килувчи: Ш.Эрниёзов - мактаб директори


Катнашдилар: Мактаб педагогик жамоаси, ота-оналар


Кун тартиби:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-март кунги ”Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори ижроси тўғрисида.


2.Ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш тўғрисида.
Эшитилди:
Кун тартибидаги 1-масала юзасидан мактаб директори Ш.Эрниёзов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-март кунги ”Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори юзасидан 2017 йил давомида амалга оширилган тадбирлар бўйича хисобот бериб ўтди, жумладан, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, диний ақидапарастлик ва турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолмасликка қаратилганлигини, босиб ўтилган давр мобайнида юртимизда бир қатор ишлар амалга оширилди ва давом этмоқда. Лекин вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этаётганлар ҳам учраб турибди. Шунинг учун ишчи гурух томонидан олиб борилаётган амалий тадбирларни Низом асосида олиб борилишига алохида эътибор қаратиш лозимлигини, бизнинг биринчи галда амалга оширадиган вазифамиз ўқувчиларга янада назоратни кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-март кунги ”Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори бўйича амалга оширилиши керак бўлган вазифаларни бажариш, хар бир синф раҳбар ўз тарбиявий ва маънавий соатларида бу қарор ҳақида тушинтириш ва суҳбатлар уюштириш кераклиги айтиб ўтилди. Шундан сўнг мактаб ўқитувчиларидан М.Бердиева, М.Абдуллаевалар ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
2-масала юзасидан мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ражабов сўз олди. У ўз сўзида туманимиздаги вояга етмаганлар ва педагог ходимлар ўртасида ҳам ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик содир этиш холатлари учраб турганлигини, ўқитувчи номига нолойиқ, педагог маданиятини тўлиқ англаб етмаган айрим педагогларнинг ҳуқуқбузарлик ишларини содир этганликлари айтиб ўтилди.
Ўқитувчи – инсон қалбини тарбияловчи,ўз юриш-туриш, муомила маданияти, аҳлоқ-одоби билан ҳамма ерда бошқаларга ўрнак бўлмоғи керак. Бу ҳолат бизнинг жамоада содир этилмаслигига барчамиз бирдек ҳаракат қилмоғимиз зарур дея ўз сўзини якунлади.
Масала юзасидан сўзга чиқан ўқитувчилар М.Бердиева, М.Абдуллаевалар ҳам юқоридаги фикрларни маъқуллаб ўтдилар.
Барча фикр мулоҳазаларни тинглаб йиғилиш аъзолари кун тартибидаги ушбу масала юзасидан


Қарор қилади:

1.Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни, ўз жонига суиқасд қилишнинг олдини олиш бўйича тадбирлар тузиб чиқиш барча синф раҳбарлари зиммасига юклатилсин.


2.Тузилган тадбирлар асосида ишни амалий ташкил этиш барча ўқитувчилар зиммасига юклатилсин.
3.Эрталабки сафланишларда тушунтириш ишлари, суҳбат ва учрашувлар ўтказиб бориш маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
4.Педагог кадрлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик содир этилишини олдини олиш чора-тадбири белгилансин.
5.Ички тартиб қоидалар ва Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш барча синф рахбарлар ва педагоглар зиммасига юклатилсин.
6.Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиб боришни ўз зиммамда қолдираман.
Котиб: С.Ражабов
Download 36.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling