Наманган вилояти Ички ишлар бошкармаси
Мол-мулкни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш бўйича
Download 325 Kb.
|
1-йўналиш 2022 Паспорти
Мол-мулкни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш бўйича
Патруллик йуналишида жойлашган фуқароларнинг яшаш уйлари, хонадонлари, саноат, савдо, идора, муассаса, корхона ва ташкилотлар биноларини кузатиб бориш, уларнинг ишлаш ва қўриқланиш тартиби ҳамда хусусиятларини билиш, ушбу жойларда бегона кишиларнинг юришига йул қўймаслик, ўғирлик содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриш. Идора, ташкилот, корхона ва муассасалардан юкларни олиб кетаётган транспорт воситаларига, айниқса иш вақтидан ташқари пайтларда, эътибор бериши, гумон қилинганда ҳайдовчида йўл варақаси, мол-юк хужжатлари борлигини ва тўғри расмийлаштирилганини текшириши, юкларнинг ҳақиқий микдори ҳужжатдаги маълумотлар билан тўғри келишини солиштириб кўриши, йўл варақалари, мол-юк хужжатлари йўк бўлса, улар нотўғри расмийлаштирилгани ёки олиб кетилаётган юк микдори хужжатдаги миқдорга тўғри келмаслиги аниқланса, бу ҳақда навбатчига хабар бериб, ҳайдовчини, транспортни ва уларни кузатиб бораётган шахсларни текшириш учун Ўртачирчиқ тумани ИИБ га олиб бориш. Белгиланмаган жойларда ёки тегишли рухсатномасиз савдо қилаётган шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг фаолиятига чек қуйиш, бу шахсларни сотаётган нарсалари билан тумани ИИБга олиб бориши. Савдо, маиший ва коммунал хизматлар ҳодимларининг нотўғри ўлчашлари, алдашлари, нотўғри ҳақ олишлари ва бошка хизмат кўрсатиш қоидаларини суистеъмол қилган ҳолатлари аниқланганда гувохларни топиши, ҳукукбузарнинг фамилияси ва иш жойини аниқлаш ҳамда навбатчига хабар бериш. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Йўл ҳаракати қоидалари ва уларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунни билиш. Йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг, маст ҳолда транспорт воситалари бошқарилишининг, юк ташиш қоидаларига риоя қилинмаслигининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик. Йўл ҳаракати қоидалари чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан бузилганда, уларга нисбатан умумий қоидаларга асосан чора кўриш, дипломатик иммунитетдан фойдаланадиган шахслар бундан истисно. Дипломатик иммунитетдан фойдаланадиган шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда, шахсини тасдиқловчи хужжатларини текшириб, хизмат китобчасига керакли маълумотларни ёзиб олганидан кейин хужжатларни эгасига қайтариш ва бу ҳақда навбатчига хабар бериш. Агар дипломатик иммунитетга эга хайдовчи маст ҳолда транспорт воситасини бошқараётган бўлса, уни бошқаришдан четлатиши, навбатчига хабар бериши ва олинган кўрсатмага мувофиқ харакат қилиши. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда, бу ҳақда дарҳол навбатчига ёки хизматни ўтаётган йўл-патруль хизмати инспекторига хабар бериш. Тезкор гурух ёки ЙПХ ҳодими келгунга қадар жабрланганларга ёрдам бериш, ҳодиса иштирокчиларини ушлаб туриш, улардан хайдовчилик гувохномаларини олиб кўйиш, воқеа содир бўлган жой ва транспорт воситаларининг изларини сақлаб қолиш чорасини кўриш, гувохларни топиш, уларнинг фамилиялари, манзилгохларини ёзиб олиш. Зарур бўлган холларда янги йуналишда ҳаракатни йўлга қўйиш (воқеа жойини айланиб ўтиши) керак. Олинган маълумотларни воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш учун келган суриштирув ёки тергов-тезкор гуруҳи рахбарига, ҳодимига етказиш ва уларни билдиргида кўрсатиш. Дипломатик иммунитетга эга шахслар кетаётган автомобил билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда (агар улар тиббий ёрдамга мухтож бўлишмаса), ушбу воқеа бўйича: транспорт воситасининг русумини, давлат рақамини, хайдовчининг фамилияси, исми, шарифини (хайдовчилик гувохномаларидан) ва бошқа зарурий маълумотларни ёзиб олиб, навбатчилик қисмига белгиланган тартибда хабар қилиш, кейин навбатчининг кўрсатмасига биноан иш тутиш. Болалар, қариялар ва ногиронларга кўчани кесиб ўтишда ёрдам бериш. Download 325 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling