Наманган вилояти Ички ишлар бошкармаси
-модда. Маъмурий ҳукукбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш
Download 325 Kb.
|
1-йўналиш 2022 Паспорти
- Bu sahifa navigatsiya:
- 284-модда. Ҳуқуқбузарни ушлаб келтириш.
- Ўртачирчиқ тумани ИИБ
279-модда. Маъмурий ҳукукбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги баённома ваколатли мансабдор шахс томонидан тузилади. Ушбу Кодекснинг 283-моддасида назарда тутилган ҳолларда баённома тузилмайди. 284-модда. Ҳуқуқбузарни ушлаб келтириш. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш мақсадида, башарти баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик қилинган жойда тузиш мумкин бўлмаса, ҳуқуқбузар милиция ходими ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколатли бошқа шахс томонидан милицияга ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига ушлаб келтирилиши мумкин. Транспорт воситаларидан фойдаланиш, ҳаракат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш, транспортда юкларни бут сақлашни таъминлаш борасидаги қоидалар, транспортда ёнғиндан сақлаш қоидалари, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши кураш-санитария қоидалари бузилган тақдирда ҳуқуқбузар, агар унда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва у ҳақда зарур маълумотлар бериши мумкин бўлган гувоҳлар бўлмаса, ваколатли шахс томонидан милицияга ушлаб келтирилиши мумкин. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда баённома тузиш мақсадида, башарти ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида аниқлаш мумкин бўлмаса, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ва ундан фойдаланиш устидан назорат олиб борувчи органларнинг ходимлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг мансабдор шахслари, шунингдек милиция ходимлари шундай ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни милицияга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига ушлаб келтиришлари мумкин. Ҳуқуқбузар табиатни муҳофаза қилиш жамоатчи инспекторлари, овчилик жамоатчи инспекторлари, балиқларни муҳофаза қилиш жамоатчи инспекторлари ва ўрмонларнинг жамоатчи инспекторлари томонидан ҳам ушлаб келтирилиши мумкин. Юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларига, бошқа хил мол-мулкига тажовўз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда ҳуқуқбузар ҳарбийлаштирилган соқчилик ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳаракатига барҳам бериш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш ва ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун ҳарбийлаштирилган соқчилик хизмати биносига ёки милицияга ушлаб келтирилиши мумкин. Ҳуқуқбузарни олиб келиш иложи борича қисқа муддатда амалга оширилиши лозим. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига олиб келинган шахс бу ерда бир соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас. Ўртачирчиқ тумани ИИБ Download 325 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling