Наманган вилояти Ички ишлар бошкармаси


Жиноятларнинг олдини олиш бўйича


Download 325 Kb.
bet3/10
Sana06.04.2023
Hajmi325 Kb.
#1277875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-йўналиш 2022 Паспорти

Жиноятларнинг олдини олиш бўйича


Жиноят содир этилишига имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, бу хақда зудлик билан навбатчилик қисмига, туман ИИБ бошлиғига ахборот бериш.
Фуқаролар ўзларига тегишли мол-мулк ва қимматбахо нарсаларни қаровсиз қолдирмасликларини кузатиш, уларнинг ўғирланишини олдини олиш чораларини кўриш.
Патруллик йуналиши доирасида ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир бўлиши эҳтимоли бор бўлган ёки жиноятчилар, қидирувдаги шахслар пайдо бўлиши ва беркиниши мумкин бўлган жойларни, шунингдек ички ишлар идоралари ҳисобида турган, жиноят содир этишга мойил, шу йуналишда яшайдиган шахсларни билиш ҳамда уларнинг йўналишдаги ҳаракатларини кузатиб туриш.
Маъмурий назорат остида бўлган шахсларни таниш, улар учун белгиланган чекловларни билиш, чекловларга амал қилинмаган ҳолатлар аниқланганда бу ҳақда зудлик билан навбатчига, профилактика инспекторига хабар бериш ёки навбатчилик қисмига олиб келиш.
Фукароларни ноқонуний ҳатти-ҳаракатлардан ўз вактида огоҳ этиш, жамоатга қарши ҳаракатларга йўл қўймасликларини тушунтириш, навбатчига, профилактика инспекторига, жиноят содир этиши мумкин бўлган шахслар ҳақида хабар бериш.


Жиноятларни фош этиш бўйича


Тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ахборот ва маълумотлар бўйича фуқаролар мурожаат қилганда, уларнинг шахсини тасдиқловчи хужжатлар асосида фамилияси, исми-шарифи, яшаш манзили, хабар берилган вақти, жиноят содир этилган аниқ жойи, ким томонидан ва кимга қарши содир этилгани ёки тайёрланаётгани ҳамда жиноятни очиш учун ахамиятли бўлган бошқа маълумотларни аниқлаш ва ёзиб олиш.
Тайёрланаётган жиноят ҳақида маълумот олинганда навбатчига хабар бериш ва унинг олдини олиш чораларини кўриш.
Содир этилаётган ёки содир этилган жиноят ҳақида маълумот олинганда зудлик билан бу ҳақда навбатчига хабар бериш, воқеа жойига етиб келиш, жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва ушлаш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, тезкор-тергов гурухи келгунга қадар гувохларни аниқлаш, жиноят жойи қўриқланишини, воқеа жойидаги нарсалар, излар, қуроллар ва бошка ашёвий далилларга тегилмаслигини таъминлаш.
Патруллик йуналишида содир этилган жиноят тўғрисида гувохлик бериши мумкин бўлган нарсалар ёки изларни топганда, уларни сақлаш чораларини кўриш ва бу ҳақда навбатчига хабар бериш;
Қидирувда бўлган жиноятчилар, бедарак йуколганлар ва бошка қидирилаётган шахсларнинг белгилари ҳақида маълумотга эга бўлганда, патруллик йуналишида шахсан қидирув уюштириш, бунда фуқаролар оммавий йиғиладиган жойларга алоҳида эътибор бериш.
Воқеа содир бўлган жойга тезкор-тергов гурухи етиб келганда, унинг рахбари кўрсатмаларига биноан ҳаракат қилиш ва бу ҳақда навбатчига ахборот бериш.



Download 325 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling