Сўзга М. Ахмаджонова, мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси, ишчи гурух аъзоси чиқиб, қуйидаги фикрларни билдирди :
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 30-сентябрдаги 823- сонли қарорини мактаб хаётига тадбиқ этиш мақсадида ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб махорати даражасига намоён этаётган иқтидорли ўқитувчиларга устама хақ белгилашда уларни иш фаолиятини ишчи гурухи томонидан холисона бахоланди деб хисоблайман.
Сўзга Г. Икромова, ишчи гурухи аъзоси чикиб, қуйидагилар тўғрисида мулохазаларни баён этди:
Хар бир ўқитувчининг мехнатига одилона ёндошиш, белгиланган устама хақ улар учун нафақат моддий ёрдам эмас, балки уларни янада самарали ишлашга, тарбия ва таълимда изланишларга ундайди. Биз ўқитувчилар қуйидаги ўқитувчиларнинг касбий махорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун устамалар буйича ишчи гурухи томонидан холисона бахоланди деб хисоблайман
Сўзга Ё. Хакимов, кузатув кенгаши раиси, ишчи гурухи аъзоси чикиб, қуйидагилар тўғрисида фикрларини билдирди:
Хар бир ўқитувчининг мехнатини тахлил этилиб, уларни фарзандларимиз таълим-тарбияси йўлида самарали мехнат қилишганлиги гувохи бўлиб турибман. Уларнинг самарали ишлашлари, тарбия ва таълимда изланишлари ўқувчиларни келажаги кафолатидир. Мен кузатув кенгаши вакили сифатида қуйидаги ўқитувчиларнинг касбий махорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун олиб бораётган ишларини бахолаш буйича ишчи гурухи томонидан холисона бахоланди деб хисоблайман.
Низомда кўрсатилган талаблар асосида Ишчи гурухига тақдим этилган ўқитувчилар хужжатлари ўрганиб чиқилди ва педагогик фаолияти таҳлил этилиб, мухокамалардан келиб чиққан холда, ишчи гурухи аъзоларининг кўпчилик овози билан чиқарган хулосасига кўра йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |