Наманган вилоятида аграр соҳанинг ривожланиши тенденциялари таҳлили


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 468.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana07.05.2023
Hajmi468.14 Kb.
#1441024
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
namangan-viloyatida-agrar-so-aning-rivozhlanishi-tendentsiyalari-ta-lili

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2015, 4
орқали ишлаб чиқариш омилларидан сама-
рали фойдаланишга олиб келмоқда. Фер-
мер хўжаликлари ўз ижтимоий-иқтисодий 
моҳияти ва хўжалик юритиш тамойиллари 
жиҳатидан бозор иқтисодиёти талаблари-
га тўлиқ мос келади. Фикримизча, булар 
қуйидагиларда ўз аксини топади:
республикамизда фермер хўжалик ла-
рининг мустақил товар ишлаб чиқарувчи 
бозор субъекти сифатида фаолият юритиши 
учун мустаҳкам ҳуқуқий-меъёрий асос яра-
тилган;
фермер хўжаликларининг хусусий мулк 
асосида фаолият юритиши уларга мустақил 
равишда барча иқтисодий ва молиявий 
хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда 
бозорларни танлаш имкониятини беради; 
1
фермер хўжаликларининг бозордаги 
талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда маҳ-
сулот ишлаб чиқаришнинг режалаштириши, 
кимга ва қандай миқдорда маҳсулот сотиш-
ни мустақил ҳал этиши, бозорда рақобат 
муҳитини ривожлантиришга ва шу орқали 
бутун иқтисодиётнинг самарали фаолият 
кўр сатишига асос яратади;
фермер хўжаликларининг ишлаб чиқа-
риш натижаларини мажбурий тўловлар (со-
лиқлар) тўлангандан сўнг мустақил ўзлаш-
тириши ва тасарруф этиши ишлаб чиқаришни 
ривожлантиришга кучли иқтисодий манфаат-
1
Наманган вилоят паспорти 2014 йил. // Наман-
ган вилоят статистика бошқармаси. –14-б.
дорликни вужудга келтиради ва бозор меха-
низмининг жорий этилишига олиб келади.
Бугунги кунда, қишлоқда бозор инфрату-
зилмасини ривожлантириш, фермерларга 
хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш 
ва қишлоқ аҳолиси турмуш даражасининг 
ортиб боришини таъминлаш мақсадида 
инфра тузилма тармоқларини кенгайтириш, 
фермер хўжаликларини ривожлантириш, 
уларнинг манфаатдорлигини ошириш учун 
қулайликлар яратилмоқда.
Жумладан, кейинги 5 йилда вилоятда 
фермер ва дехқон хўжаликларига хизмат 
кўрсатувчи 139 та ММТП, 51 та минерал ўғит 
сотиш, 74 та ёқилғи-мой маҳсулотлари сотиш, 
40 та зооветеринария хизматлари кўрсатувчи 
шахобча, 25 та ахборот таъминот консалтинг 
марказлари, 55 та мини банк, 52 та қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлари тайёрлаш ва сотиш 
шахобчаси ҳамда 133 та сувдан фойдала-
нувчилар уюшмаси ташкил этилди. 2012 
йилда Наманган вилоятида яратилган ялпи 
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти хажми 1836,4 
млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 107,0 
фоизга таъминланди. Ялпи маҳсулот ишлаб 
чиқариш фермер хўжаликларида 105,9 фо-
изга, деҳқон хўжаликларида эса 107,3 фоизга 
ўсди. Бугунги кунда вилоятда 5699 та фермер 
хўжалиги фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар-
га 264,6 минг гектар майдон бириктириб бе-
рилган. Бу фермер хўжаликларида 82,9 минг 
нафар ходим ишламоқда. Шунингдек, вило-
ятда 450219 та деҳқон хўжалиги бўлиб, улар-
дан 358 нафари юридик мақомга эга.

Download 468.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling