Намоз вақти киргач, таҳорат билан, пок кийим билан, покиза жойда туриб, қиблага юзланамиз ва ният қиламиз. Масалан, «Холис Аллоҳ учун бомдод намозининг икки ракъат фарзини ўқишга ният қилдим» деган мазмунда ният қиламиз


Download 1.74 Mb.
bet3/3
Sana24.03.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1292944
1   2   3
Bog'liq
Namozni o\'qishni o\'rganamiz

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ват­той­йибат. Ассаламу ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи вабарокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва аълаа ибаадиллааҳис солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».
Маъноси: «Барокатли табриклар ва покиза салавотлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сенга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман ва албатта, Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули деб гувоҳлик бераман».

Агар намози икки ракъатли бўлса, ташаҳҳуддан кейин салавотларни («Аллоҳумма солли...» ва «Аллоҳумма барик...»ларни) ўқиймиз.


«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид.
Аллоҳумма
барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид».
Маъноси: Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз раҳматингни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!
Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз баракангни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўз баракангни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!.

Сўнг бошқа дуоларни ўқиб, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи» деб, ўнг ва чап томонларига қараб салом берамиз.



Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳ
Сизга тинчлик-омонлик, Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
Агар намоз уч ёки тўрт ракъатли бўлса, икки ракъатнинг ташаҳҳудини ўқиб бўлиб, кейин учинчи ракъатга турамиз ва худди иккинчи ракъатга ўхшатиб, намозни давом эттирамиз. Лекин учинчи ва тўртинчи ракъатларда фақат Фотиҳанинг ўзини ўқиймиз, зам сура ўқимаймиз. Тўртинчи ракъатнинг иккинчи саждасидан кейин ўтириб, ташаҳҳуд, салавот ва дуоларни ўқиб, икки томонга салом берамиз.
Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling