Ички ишлар/Миллий гвардия ходими:
07:00-09:00
|
Ўқувчиларни мактабга киришида тартиб
ва хавфсизликни таъминлайди. Ўқувчиларнинг ота-оналари ва бегона шахсларнинг мактаб ҳудудига кирмасликлари ва карантин нормаларига риоя қилинишини назорат қилади.
|
Кун давомида
|
Умумтаълим мактабларига кириш-чиқиш жойларида ўрнатилган назоратдан ўтказиш жойлари (пунктлари)да жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.
Мактабларга келиб-кетувчиларни санитария-гигиена нормаларига ҳамда карантин қоидаларига
ва чекловларига сўзсиз риоя этилишини назорат қилади.
Назоратдан ўтказиш жойларида (пунктларида) ота-оналар ва бегона шахсларни мактаб ҳудудига киришига ҳамда шубҳали буюм ва предметларни олиб кирилишига йўл қўймайди.
|
Маҳалла фаоли:
07:00-09:00
|
Мактабга келувчиларнинг тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, уларнинг карантин нормаларига риоя қилишларида Ички ишлар/Миллий гвардия ходимига ёрдам беради. Ота-оналар билан мулоқот олиб боради.
|
2-БОСҚИЧ: ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Жисмоний тарбия, мусиқа, меҳнат, Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчилари ҳамда мактаб психологи мактаб биносининг белгиланган қаватларида ўқувчилар томонидан мактаб биноси фойеси, корридорлари ҳамда ҳовлисида танаффус ва мактабга келиш/кетиш жараёнларида карантин қоидаларига қатъий риоя этишлари устидан назоратни олиб борадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |