Нашр учун маъсул: Ж. Г. Пак Координатор: Г. Ахмедова. Тузувчи муаллифлар
Download 0.77 Mb.
|
2 5377670320155003536
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш
- 2. Мактабгача таълим ташкилотининг ёзги соғломлаштириш мавсуми учун иш режаси.
- 1-илова Ёзги соғломлаштириш мавсумида чиниқтириш тадбирларини ташкил этиш
- "Акваметод"- усули орқали болаларда стресс ҳолатини
- 3-илова. Қум ўйинлари - болаларни ривожлантириш усулларидан бири (Қум терапияси)
Мундарижа1 Сўз боши 4 1.Мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш 5 мавсумини ташкил этиш 5 2. Мактабгача таълим ташкилотининг ёзги соғломлаштириш мавсуми учун иш режаси. 6 3. Ёзги мавсумга мўлжалланган тахминий кун тартиби (карантин даврида) 13 4. Ёзги таълимий–тарбиявий режалаштириш 16 1-илова 31 Ёзги соғломлаштириш мавсумида чиниқтириш тадбирларини ташкил этиш 31 "Акваметод"- усули орқали болаларда стресс ҳолатини 34 олдини олиш 34 3-илова. 36 Қум ўйинлари - болаларни ривожлантириш усулларидан бири (Қум терапияси) 36 Сўз бошиЁз ойларида болаларда теварак атрофга бўлган қизиқишларини, ўз ишларидан ва табиатдан завқланиш имкониятларини яратиш билан бирга, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини оширишда яна бир имкон беради. Хозирги кунда коронавирус пандемияси дунёда тарқалиши сабабли карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари жараёнлари масофавий тизимга ўтказилди. Шу сабабли фарзандларимизнинг вақтлари мароқли ўтказиш, соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини давом эттириш лозим. Соғломлаштириш даврида педагоглар ва ота-оналарнинг асосий вазифалари фарзандларининг ўсаётган организмнинг мароқли хордиқга, ижодий фаолиятга, харкатга бўлган эхтиёжини қондиришдир. Ёзги соғломлаштириш тадбирларини самарали ўтказилиши мактабгача таълим ташкилотининг ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўришига боғлиқдир. Бола организмининг жисмонан соғлом бўлиши ва чиниқиши учун зарурий шароитлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу борада педагоглар томонидан ота-оналарга тавсиялар онлайн тарзда бериб борилади. Режа асосида ташкил этилган чиниқтириш, соғломлаштириш, кўнгилочар тадбирлари болаларни жисмоний ва психик ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда барча педагоглар иштироқ этишлари лозим жумладан: методист, тарбиячи, психолог, дефектолог, мусиқа рахбари, жисмоний тарбия йўриқчиси, иккинчи тилга ўргатувчи ўқитувчиси. Бугунги кунда Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан“Болажон” телеканали ҳамкорлигида онлайн боғча дастури бўйича тайёрланган “Ақлвой” ва “Илк қадам” телекўрсатувлариота-оналарга фойдаланиш имконияти бермоқда, унда малакали ва тажрибали мутахассислар ёрдамида “Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида таълимий-тарбиявий жараёнларкўрсатиб берилмоқда.Шу билан бирга мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари томонидан хар куни мавзули режалари бўйича масофавий тарзда машғулотлар уйнлар ва тавсиялар берилмоқда. Бу эса болаларни таълимдан узоқлашмаслик ва ота-оналар билан мулоқатта булишга самара беради. Мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштиришмавсумини ташкил этишМактабгача таълим ташкилотида ёзги соғломлаштириш ишлари уч йўналишда ташкил этилади: I. Тарбияланувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш (турли чиниқтириш муолажалари, саломатликни сақлаш технологияларидан фойдаланиш) Эрталабки бадантарбия; Кун тартиби; Уйқудан кейинги бадантарбия; Нафас машқлари; Ҳаво ванналари; Жисмоний машқлар; Томоқни чайиш; Қуёш, сув билан чиниқтириш; Ҳаракатли ўйинлар; Сайр; Ота-оналар билан ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. (карантин даврида ота-оналар билан хамкорлик ишлари биринчи даражага кўтарилди). II. Тўғри овқатлантиришни ташкил этиш (тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар ота-оналарга онлайн тарзда бериб борилиши лозим): Мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг тўлақонли ривожланишлари учун овқатлантиришни ўрнатилган меъёрлар асосида тўғри ташкил этмай туриб эришиб бўлмайди. олаларни тўлақонли овқатлантиришни ташкил этишда биринчи навбатда таомлар рационига: гўшт, тухум, сут ва сут маҳсулотлари киритилиши зарур. Овқатлантириш рационида мева ва сабзавотлар асосий ўринни эгаллайди. Ёзги соғломлаштириш мавсуми давомида ҳар куни болаларга шарбатлар, мевалар, витаминлар исбтеъмол қилиниши мақсадга мувофиқдир. Шарбатлар, мевалар, витаминлар таомномага иккинчи нонушта сифатида киритилади. Ш. Режалаштириш(режалаштириш масофавий ишлашга йўналтирилган бўлиши лозим): Ёзги соғломлаштириш мавсумининг режаси қуйидаги тузилмага эга бўлиши мумкин: Ҳуқуқий-меъёрий ва методик таъминот; Соғломлаштирувчи-профилактик ишлар; Таълим-тарбиявий ишлар; Методик ишлар; Раҳбарлик ва назорат; Ота-оналар билан ишлаш; Мазкур тавсиялар педагогларнинг меҳнатини енгиллаштириш, ёзги мавсумни мазмунли ташкил этиш, болаларнинг яхши дам олиши, чиниқишини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган. 2. Мактабгача таълим ташкилотининг
|
|
Ҳуқуқий-меъёрий ва методик таъминот | |||||||||
|
Мавзу |
Муддат |
Маъсул | |||||||
|
Меъёрий ҳужжатлар: Ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этиш юзасидан мактабгача таълим ташкилотининг буйруғи.(Карантин талабларига риоя қилган холда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сонли Қарори. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги ”Давлат мактабгача таьлим ташкилотлари педагогларининг иш хужжатларини тасдиклаш тугрисида”ги 155-сон буйруғи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 20/1, 10-қ/қ/1-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида” Низом. |
Май |
МТТ раҳбари
| |||||||
|
Мактабгача таълим ташкилотининг ёзги соғломлаштириш мавсуми учун иш режасини тасдиқлаш |
Май |
МТТ раҳбари
| |||||||
|
Йўриқнома: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 20/1, 10-қ/қ/1-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиши ташкил этиш тартиби тўғрисида” Низом. |
Ҳар ойнин биринчи ҳафтаси |
г МТТ
раҳбари | |||||||
|
Соғломлаштирувчи-профилактик ишлар (карантин даврида масофавий онлайн тарзда ўтказилади) | |||||||||
|
Иш шакллари |
Ташкил этиш шартлари |
| |||||||
|
Тадбирни ўтказиш жойи |
Тадбирни ўтказиш вақти |
Тадбирнинг ёш гуруҳларига кўра давомийлиги (дақиқа) |
Масъул | ||||||
|
Эрталабки бадантарбия |
Очиқ ҳавода уйда
|
Ҳар куни нонуштадан аввал |
Кичик – 6 Ўрта – 8 Катта – 10 Тайёрлов – 12 |
МТТ педагоглари | |||||
|
Жисмоний-тарбия машғулоти |
Очиқ ҳавода |
Ҳафтада 2 маротаба, куннинг салқин вақтида (жазирама иссиқ ҳароратга қадар ёки ҳарорат пасайгандан сўнг)
|
Кичик – 15 Ўрта –20 Катта – 25 Тайёрлов – 30 |
МТТ педагоглари | |||||
Ҳаракатли ўйинлар: Сюжетли, мусобақа элементлари мавжуд бўлган, ҳалқ, спорт элементлари асосида (футбол, баскетбол) |
Очиқ ҳавода |
Ҳар куни, куннинг салқин вақтида |
Барча ёш гуруҳларда – 10-20 дақиқа |
МТТ педагоглари | ||||||
Жисмоний дақиқалар: Майда қўл моторикасини ривожлантирувчи машқлар, ритмик ҳаракатлар, ҳаракат координацияси ва диққатга қаратилган машқлар, қоматни тўғри тутишга қаратилган машқлар |
Очиқ ҳавода |
Ҳар куни, куннинг салқин вақтида |
Кичик – 6 Ўрта – 8 Катта – 10 Тайёрлов – 12 |
МТТ педагоглари | ||||||
Уйқудан кейинги машқлар (шеърий айтишмочоқлар асосида машқ) |
Уйқу хонаси |
Ҳар куни кундузги уйқудан сўнг |
Барча ёш гуруҳларда – 3-5 дақиқа |
МТТ педагоглари | ||||||
Чиниқтириш тадбирлари: сув, қуёш, ҳаво ванналари, ерда оёқ яланг юриш, ўйин ва массаж муолажалари |
Чиниқтириш тадбирларининг хусусиятига кўра |
Чиниқтириш тадбирлари режаси асосида |
0355-18 сонли СанМваҚ лари асосида |
МТТ педагоглари | ||||||
Якка ишлаш |
Йўналиш бўйича, заруратга кўра якка ишлаш |
Ҳар куни |
Барча ёш гуруҳларда – 3-7 дақиқа |
МТТ педагоглари | ||||||
Таомномани витаминли маҳсулотлар билан бойитиш, мевали ва сабзавотли шарбатларни киритиш |
Май-август |
Тиббиёт ходими |
Саломатлик тавсияларни ота-оналар интернет сайтларига жойлаштириш “Ўткир юқумли ичак касалликлари”, “Ёз мавсумида шикастланишнинг олдини олиш”, “Коронавирусга қарши профилактика ишлари”
|
Июнь-август |
|
Тиббиёт ходими | |||||||
Таълим-тарбиявий ишлар (карантин даврида масофавий онлайн тарзда ўтказилади) | ||||||||||
Ёз мавсуми учун тузилган жадвали асосида фаолиятларни ташкил этиш |
Май |
МТТ раҳбари | ||||||||
Мавзули режалаштириш: “ЎзбекистонРеспубликасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”га мувофиқ “Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида ёзги соғломлаштириш мавсуми учун мавзули режа тузиш; Таълимий фаолият турларини ёзги соғломлаштириш мавсуми жадвалига мос ташкил этиш; бадиий адабиёт намуналарини ўқиш, ёд олиш, саҳналаштириш; |
Июнь-август |
МТТ педагоглари ва тиббиёт ходими | ||||||||
“Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш” соҳаси компентенциялари асосида ривожлантириш марказларидаги фаолиятлар: Маиший ва йўл ҳаракати травматизмини олдини олиш бўйича болалар билан ишлаш; суҳбат, ўйинлар орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари билан таништириш ва ҳ.к.; ЙҲХ ва “Уйда ёлғиз” тўплами асосида ўйин вазияти; Ўткир ичак касалликларни олдини олиш; Карановирус олдини олиш COVID-19; болаларда тўғри овқатлантириш малакаларини шакллантириш бўйича вазиятли ўйинлар; кун давомида ўзбек ҳалқ ҳаракатли ва спорт ўйинларидан фойдаланиш; |
Июнь-август |
МТТ педагоглари | ||||||||
“Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш” соҳаси компентециялари асосида ривожлантирувчи марказлардаги фаолиятлар: сюжетли-ролли ва ижодий ўйинлар учун жиҳозлар хилма-хиллигини таъминлаш; “Касблар” тўпламидан ўйин вазиятларини ташкил этиш; “Сеҳрли тусланиш” ижодий топшириқлар; “Кайфиятни узат” кўнгилочар ўйин; “Муаммоли” вазиятларда ўзининг ҳиссиётларини бошқариш ва ўзгаларга ижобий таъсир кўрсатиш; |
Июнь-август |
МТТ педагоглари | ||||||||
“Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари” соҳаси компентенциялари асосида ривожлантирувчи марказлардаги фаолиятлар: Телеграмм гурухларида бадиий викториналар ўтказиш; мантиқий масалалар, “муаммоли” вазиятлар ва ижодий топшириқларни ечиш; иккинчи тилдан фойдаланган ҳолда ўйин воқеаларини ташкил этиш; иккинчи тилдан фойдаланган ҳолда ўйин- машқларини ўтказиш. Сюжетли расмлар тўплами ва ўз тажрибасидан келиб чиққан холда ижодий ҳикоялар тузиш; Топишмоқ, ребус, бошқотирмалардан фойдаланиш. |
Июнь-август |
МТТ педагоглари ва тиббиёт ходими | ||||||||
“Билиш жараёнининг ривожланиши” соҳаси компентенциялари асосида ривожлантирувчи марказлардаги фаолиятлар; мантиқий-математик, табиатшуносликка оид викториналар, танловлар, ривожлантирувчи ўйинлар ташкил этиш; мақсадли сайрлар, саёҳатлар уюштириш, суҳбатлар ўтказиш, табиатни кузатиш; гулзор ва экинзорларда ишларни ташкил этиш; тажриба фаолиятини ташкил этиш; “Менинг шаҳрим” тақдимоти; “Ер куррасини асранг!” акциясини ташкил этиш; |
Июнь-август |
МТТ педагоглари ва тиббиёт ходими | ||||||||
“Ижодий ривожланиш” соҳаси компентенциялари асосида ривожлантирувчи марказлардаги фаолиятлар; ҳалқ ўйинлари ва мусиқалари репертуарларидан кенг фойдаланиш; миллий амалий санъати намуналари кўргазмасини янги кўринишда ташкил этиш (ота-оналар телеграмм гуруҳларида болалар ижод наъмуналарини намойиш этадилар); саҳналаштириш; сюжетли-ролли ўйинларга атрибутлар тайёрлаш; очиқ ҳавода мустақил ижодий фаолиятларни ташкил этиш (рангли бўрлар, бўёқлар, гуашь ва ҳоказолар); ташландиқ ва табиат материалларидан ўйинчоқлар тайёрлаш; мато ва қоғоз билан ишлаш. |
Июнь-август |
МТТ педагоглари ва тиббиёт ходими | ||||||||
|
Методик ишлар (онлайн тарзда) | |||||||||
|
Ёзги соғломлаштириш мавсумида тарбияланувчилар, педагоглар ва ота-оналар билан ҳамкорликда, карантин талабларига биноан, ишлаш режасини ишлаб чиқиш. |
Май |
Методист | |||||||
|
Педагоглар учун маслаҳатлар: Сайрда ҳаракат фаоллигини ташкил этиш; Ёз даврида болаларни соғломлаштириш ишлари Болалар ижодини ривожлантириш ишларини ташкил этиш Мактабгача ёшдаги болаларни аҳлокий-эстетик тарбиялаш; Ёзги соғломлаштириш мавсумида чиниқтириш тадбирларини тизимли ташкил этиш. |
Июнь Август
1 ойда 1 марта (мавзулар ихтиёрий танланади) |
Методист МТТ педагоглари Тиббиёт ходими
| |||||||
|
Дидактик ва ўзбек ҳалқ ўйинлари электрон картотекасини яратишда методик тавсиялар ишлаб чиқиш. |
Ёз мавсумида |
Методист | |||||||
Раҳбарлик ва назорат (онлайн тарзда) | ||||||||||
Ҳудуднинг санитар ҳолати: Жиҳозларнинг гигиеник меъёрларга мослиги; |
Ҳар куни |
МТТ раҳбари, ҳамшира, | ||||||||
Тезкор назорат: Таълим-тарбиявий жараёнини “Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” ва “Илк қадам” давлат ўқув дастурига мувофиқ ташкил этиш; Ходимлар томонидан ички тартиб қоидаларига ва карантин талабларига биноан меҳнат интизомига риоя этилиши. |
Ёзги соғломлаштириш даврида |
МТТ раҳбари, МТТ методисти, ҳамшира | ||||||||
Мавзули назорат: Гуруҳларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги юқори ташкилотлари томонидан бериладиган кўрсатмаларига асосан |
Август |
МТТ методисти | ||||||||
Ота-оналар билан ҳамкорлик (онлайн тарзда) | ||||||||||
Ота-оналар учун тавсияларни телеграмм гурухларида МТТ каналида ёритиб бориш |
1 июнга қадар, ёз мавсумида |
МТТ раҳбари | ||||||||
Байрам, танлов, кўргазма, кўнгилочар соатлар, ота-оналарнинг телеграмм гуруҳларида ва каналларида иштирокини таъминлаш. |
Ёз мавсумида |
МТТ раҳбари | ||||||||
“Айболит маслаҳатлари”ниОта-оналар учун тавсияларни телеграмм гурухларида МТТ каналидаёритиб бориш: Коронавирусга қарши профилактика ишлари; Ёзда сув ичиш тартиби; Ўткир ичак касаллигининг профилактикаси; Офтоб уришининг олдини олиш, биринчи тез ёрдам кўрсатиш; Ёзги мавсумда болаларни овқатлантиришнинг ўзига хослиги; “Ёзда чиниқишни бошлаймиз”; “Боланинг кун тартиби нима учун зарур?” “Дастурхонимизда витаминлар”. |
Ёз мавсуми давомида маълумотларни ойда бир маротаба ўзгартириш |
МТТ педагоглари ва тиббиёт ходимлари | ||||||||
Ота-оналар учун маслаҳатлар: (карантин талабларига риоя қилган холда ) Ёз мавсумида чиниқтириш; Ёз мавсумида болани овқатлантириш; Ҳаёт ҳавфсизлиги сабоқлари (“Ёлғиз уйда” тўпламидан). |
Ёз мавсуми давомида ҳар ойда |
МТТ педагоглари ва тиббиёт ходимлари |
3. Ёзги мавсумга мўлжалланган тахминий кун тартиби
(карантин даврида)
КАРАНТИН ШАРОИТИДА,ОТА-ОНАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН КУН ТАРТИБИНИ ТЎҒРИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙЧА ТАҲМИНИЙ КУН ТАРТИБИ
Кун тартиби |
Вақти |
Уйқудан туриш, ювиниш |
8.00-8.30 |
Эрталабки бадантарбия. Болажон каналининг “Бардам болажон” лойихаси |
8.30-8.40 |
Нонуштага тайёргарлик. Нонушта |
8.40-9.00 |
Болажон каналининг “Ақлвой” кўрсатуви |
9.00-9.30 |
“Ақлвой” кўрсатувидаги топшириқларни амалий бажариш, мустахкамлаш |
9.30-10.30 |
МТТ педагоглар томонидан онлайн тарзда берилиётган таълимий-тарбиявий фаолият, ихтиёрий фаолият, ҳаракатли ўйинлар, меҳнат |
10.30-11.20 |
Иккинчи нонушта |
11.20-11-30 |
Сув ҳавзасида сузиш душ. ( уй шароитидан келиб чиққан холда). |
11.35-11.55 |
Тушлик олдидан сув ва гигиеник муолажалар |
11.55-12.15 |
Тушлик |
12.15-12.45 |
Гигиеник муолажалар, кундузги уйқу |
12.45-15.00 |
Уйқудан туриш. Уйқудан кейинги бадантарбия (нафас машқлари, чиниқтириш тадбирлари) |
15.00-15.20 |
Толма чой |
15.20-15.30 |
Масофавий онлайн таълим жараёни (МТТ педагог ходимлар) |
15.30-16.30 |
Ихтиёрий фаолият.Ҳаракатли ўйинлар |
16.30-17.00 |
Болажон каналининг “Ақлвой” кўрсатуви (рус тилида) |
17.00-17.30 |
Эркин ўйин фаолияти, оила даврасида суҳбат, кунлик фаолиятлар таҳлили |
17.30-18.00 |
Кечки овқат |
18:30-19:30 |
Меҳнат фаолияти билан шуғулланиш. |
19:30-20:00 |
Эртак терапияси: бола хохишига кўра эртак ёки ҳикоялар айтиб бериш |
19:30-20:00 |
Кечки уйқу.(Тунги уйқу) |
21:00 |
4. Ёзги
таълимий–тарбиявий режалаштириш
|
Масофавий таълим | ||||||||||||||||||||
Мавзу |
Ёз келди |
Хафта мавзуси |
Ёз-бу камалаклар ранглари | ||||||||||||||||||
Муддати |
Июнь 1-ҳафта | ||||||||||||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Оёқлар учидан товонга алмаштириб юради. Турли усуллар билан сакрайди. Шахсий гигиенага риоя қилади. Стол атрофида овқатланиш тартибига амал қилади. | |||||||||||||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Мустақил ўзига фаолият турини танлайди. Тушунарли асарларни қизиқиш билан тинглайди ва уларга ҳиссиётларини намоён этади. | ||||||||||||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Расм асосида ҳодиса ва воқеаларни тушунтириб беради. Нутқнинг монологик---- шаклини қўллайди. | ||||||||||||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Турли ҳажмли геометирик фигуралардан (куб, цилиндр, ғишт, пластина, пирамида) қура олади, улар номларини ва белгиларини билади. Расмдаги сюжетни эслаб қолади ва уни гапиради. Жонли ва жонсиз табиатни фарқлайди. | ||||||||||||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Байрам тассуротларини қоғозда акс эттиришга ҳаракат қилади. Табиий махсулотлардан режа асосида композиция яратади. Ўзининг ижодини чиройли безатади. | ||||||||||||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | ||||||||||||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
ресурслар | ||||||||||||||||
1 июн –Халкаро болаларни ҳимоя килиш куни |
5 июня – атроф мухитни химоя килиш куни |
Пуффаклар куни |
Табиат куни |
Камалак ва қуёш нури куни | |||||||||||||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
|
|
|
Қуёшли шаҳар курамиз |
Конструктор, лего. | ||||||||||||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
|
|
“Жонли пуффакчалар” сахналаштириш |
|
|
Рангбаранг пуффаклар, фломастерлар. | |||||||||||||||
Тил ва нутқ |
1 июн –болаларни ҳимоя килиш куни |
Табиат қўйнида ўзини тутиш қоидалари |
|
“Йил фасллари” альбомини кўриш.Топишмоқлар |
|
Мавзуга доир расмлар | |||||||||||||||
Фан ва табиат |
|
Табий материаллардан аппликация |
Хаво пуффаклари билан тажрибалар. |
|
Камалак қаердан пайдо бўлади |
Камалак тасвирланган рамлар. Ҳаво шарлари. Табиий матераллар. | |||||||||||||||
Санъат |
Ҳар доим бўлсин ойим, ҳар доим бўлай мен! |
|
|
Кунгабоқарлар |
|
бўёқлар,қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин | |||||||||||||||
Гуруҳ |
Масофавий таълим | ||||||||||||||||||||
Мавзу |
Ёз келди |
Хафта мавзуси |
Болалар дўст бўлайлик | ||||||||||||||||||
Муддати |
Июнь 2-ҳафта | ||||||||||||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Товондан оёқ учига ўтган тарзда юради, тўсиқлардан хатлайди ёки айланиб ўтади, гимнастика скамейкаси бўйлаб мувозанатни сақлаган ҳолда юради. Ўзининг ташқи кўринишини назорат қилиб боради. Мураккаб конструкцияларни йиғади. Майда қисмлардан иборат бўлган мозаика ва пазллар йиғади | |||||||||||||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Ўзининг яқинлари ва дўстлари билан ўз хиссиётлари ва тажрибаси билан ўртоқлашади. Завқ билан мавжуд асарларни тинглаб, улар ҳақида ҳиссий жиҳатдан жавоб беради. | ||||||||||||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Грамматик содда ва мураккаб гаплар тузади. Сўзларни тўғри ифодалайди. Ўз нутқида маъно доирасида нутқнинг асосий қисмларидан фойдаланади. | ||||||||||||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Ёз фаслидаги қушлар, гуллар, ўсимликлардаги ўзгаришларни билади, Қушларни ташқи кўриниши ва ўзини тутишидан фарқлай олади. Гулларнинг номи, уларнинг тузилиши: баргларини шакли, пояси ва гулларидаги фарқларни, баъзи ўсимликларнинг шифобахш хусусиятлари ҳақидаги билимларини мустаҳкамлайди. | ||||||||||||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Тана қисларини нисбатларини инобатга олган ҳолда инсон қиёфасини (оиласини) тасвирлай олади. Хажмли қоғоз буюмлар тайёрлай олади. | ||||||||||||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | ||||||||||||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
Ресурслар | ||||||||||||||||
Аҳил оила куни |
12 июн – Халқаро дўстлик куни |
Хаёлпарастлар куни |
Қушлар ва гуллар байрами |
Дўстлар туғилган куни | |||||||||||||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
Дўстлик кўприги |
|
Гуллар ва қушлар |
|
Конструктор, лего. қоғоз. | ||||||||||||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
Оила |
|
|
|
Дўстлар туғилган куни |
“Оила” ўйини учун атрибутлар | |||||||||||||||
Тил ва нутқ |
|
|
Сеҳрли ҳикоя тузамиз |
«Гуллар ва қушлар» суҳбат. Топишмоқ топиш |
|
Гуллар ва қушлар тасвирланган рамлар | |||||||||||||||
Фан ва табиат |
|
|
|
Ўсимликлар сув ичида нима бўлади. |
|
Идишда сув, ўсимликлар | |||||||||||||||
Санъат |
“Менинг оилам” расм чизиш |
Мозайка ёрдамида нақш |
|
|
Дўстимга совға - аппликация |
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин |
Гуруҳ |
Масофавий таълим | ||||||||||
Мавзу |
Ёз келди |
Хафта мавзуси |
Катталарни ўйнаймиз | ||||||||
Муддати |
Июнь, 3 хафта | ||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Тўсиқларни айланиб ёки хатлаб ўтади, гимнастика скамейкасида мувозанатни сақлаган холда қадамба қадам юради. Мураккаб конструкцияларни йиғади. Майда қисмлардан иборат бўлган мозаика ва пазллар йиғади. | |||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Ўйин мобайнида дўстлари билан ўз ҳиссиётлари ва кечирмалари билан ўртоқлашади. Ўз ҳиссиётларини ифодалайди. Ўзни хурмат қилади. | ||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Бўлиб ўтган ходисаларни тушунтиради. Буюмларни ўзига нисбатан жойлашганини тасвирлайди, монологи ва диалогик нутқлардан фойдаланади. | ||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Геометрик шаклларни билади ва уларни предметлар орасидан ажратади; 1дан 10гача бўлган сонларни тўғри ва тескари санашни мустаҳкамлайди. Катталарнинг меҳнатини аҳамиятини тушунади (курувчи, ўт ўчирувчи, шифокор, тинчлик посбонлари). Пиёдаларнинг асосий йўл харакати қоидаларини, ёнғин хвфсизлиги қоидаларини билади. | ||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Юриш туриш нисбатларини етказиб, кичик сюжет композицияларни яратади. Схема асосида қоғоздан буюмлар ясайди. | ||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | ||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
ресурслар | ||||||
Математика мамлакатига сайёхат куни. |
Қувноқ светофор |
Қурувчилар куни |
Ёш ўт ўчирувчилар куни |
Шифокор Войжонимнинг хузурида | |||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
Берилган сон асосида буюмларни ҳисоб ва хисоблаш. Геометрик шакллардан расм хосил қилиш. |
|
Кележак шаҳри |
Ўт ўчирувчи машина (лего) |
|
Хисоб учун ўйинчоқлар, геометрик шакллар. Лего. | ||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
|
Гараж. Чорраха |
|
|
Шифохона |
“Шифохона” ўйини учун атрибутлар. Ўйинчоқ машиналар. | |||||
Тил ва нутқ |
|
Кўчада ўзнинг хавфсиз хулқи |
Қурувчи касблари ҳақида суҳбат |
Ўт нимадан пайдо бўлади. Ўт ўчирувчилар хақида сухбат. |
Соғлиқ ҳақида суҳбатлар. Шифокорлар бизнинг мадоримиз. |
Мавзу асосида расмлар | |||||
Фан ва табиат |
|
|
Тошлар билан тажрибалар |
|
|
Тошлар,сув, бўёқлар | |||||
Санъат |
Самолёт Оригами |
Светофор |
|
|
«Айболит» эртаги асосида расм чизиш |
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин |
Гуруҳ |
Масофавий таълим | |||||||||||||||||||||||||||||||
Мавзу |
Ёз келди |
Хафта мавзуси |
Биз ёш спортчилар | |||||||||||||||||||||||||||||
Муддати |
Июнь, 4 хафта | |||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Эстафетада турли харакатларни бажаради. Обруч, арқон, копток билан турли харакатларни бажаради. Коптокни тепага улоқтириб турли йўллар билан уни ушлайди, деворга уриб икки қўли билан ушлайди. Шашка ўйнашни билади.. | ||||||||||||||||||||||||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Топширилган мажбуриятларни қабул қилиб уларга амал қилади. Ўз хохишлари ва қизиқишларини аниқ ифодалайди, самимий ва очиқ. Ўйин давомида ғалабага хурсанд бўлади. | |||||||||||||||||||||||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Болалар грамматик содда ва мураккаб гаплар тузадилар. Суҳбатни давом эттиради. Энг севимли спорт тури ҳақида сўзлай олади. | |||||||||||||||||||||||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Изчил хулосалар чиқаради. Спорт ва жисмоний тарбия хақида фикрлайди ва хулосалар қилади, инсон хаётида спорт ва жисоний тарбиянинг аҳамиятини тушунади. | |||||||||||||||||||||||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Қоғозни мустақил чизиқлар асосида кесади. Ўз ишларида турли хил ифода воситаларини қўллайди. | |||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | |||||||||||||||||||||||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
ресурслар | |||||||||||||||||||||||||||
Спорт ўйинлар куни “Қувноқ эстафета” |
Қувноқ копток ва футбол куни |
Шашкава шахмат куни |
Арқон ва халқалар куни |
Спортландия мамлакатига сайёхат | ||||||||||||||||||||||||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
|
Шашка ва шахмат бўйича оила чемпионати |
|
Спорт аренаси |
Шашка, шахмат. Лего. | |||||||||||||||||||||||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
Ойим дадам ва мен – спорт оиласимиз! Эстафета. |
Уйда копток ёрдамида қандай ўйинлар ўйнаса бўлади. |
|
Мен олимпиадада иштирок этаман |
Спорт жихозлар дўкони |
Ўйин учун атрибутлар | ||||||||||||||||||||||||||
Тил ва нутқ |
Спорт ва олимпиада ҳақида |
Копток қандай соғлиқни мустахкамлайди. |
|
Бадиий ва спорт гимнастикаси хақида |
|
Спорт ҳақида расмлар | ||||||||||||||||||||||||||
Фан ва табиат |
|
|
Шахмат тарихи ҳақида |
|
|
Шахмат ҳақида расмлар | ||||||||||||||||||||||||||
Санъат |
Спорт жихозлари. Аппликация. |
|
|
“Биз спортни севамиз” расм чизиш |
|
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин | ||||||||||||||||||||||||||
Гуруҳ |
Масофавий таълим | |||||||||||||||||||||||||||||||
Мавзу |
Қуёш, ҳаво ва сув – бизнинг энг яхши дўстларимиз! |
Хафта мавзуси |
Соғлиқ хафталиги | |||||||||||||||||||||||||||||
Муддати |
Июль 1 хафта | |||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Енгил, тезкорлик билан, тўсиқлардан ҳатлаб ўтган ҳолда, йўналиш ва мувозанатни сақлаб югуради. Турган жойида бурилиб, оёқларини ўнгга-чапга қўйиб сакрайди. Арқонда турли усулларда сакрайди. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилади. | ||||||||||||||||||||||||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Ўзининг соғлиғини асраш аҳамиятини тушунади. Суҳбатдошига илтимосни ёки хабарни етказишни билади. Ёрдам беришга тайёр. Мумкин, мумкин эмас, яхши, ёмон, шарт каби ифодалар орқали ижтимоий тартиб қоидаларга амал қилади. Қўрқув ва хвф нималигини тушунади. | |||||||||||||||||||||||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Атрофдаги ходисаларни тушунтиради. Умумлаштирувчи сўзлардан (сабзавотлар, мевалар, озиқ овқат, спорт, медицина) тўғри фойдаланади. Соғлом турмуш тарзи ҳақида сўзлаб беради. | |||||||||||||||||||||||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Витаминларнинг роли ва аҳамияти ҳақида билади. Соғлиқ ҳақида қайғуриш аҳамиятини тушунади. Сув ичиш мухимлигини тушуниб, мустақил сув ичиш тартибига риоя қилади. Зарур вақтда катталардан ёрдам сўраш кераклигини билади. Хавфли бўлган харакатларни айтади (хавфли жойларда ўйнаш: йўл четида, қурилиш ёнида, ноъмалум сув хавзаларида, дарё ва кўлларда чўмилиш, катта йўлда велосипед учиш). | |||||||||||||||||||||||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Ўйлаган сюжетни қоғозда ифодалайди, тоза чизади, шошмасдан, тафсилотларга эътиборли (аппликация бажаради). Нимага айнан шу сюжетни танлаганини тушунтира олади. | |||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | |||||||||||||||||||||||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
Ресурслар | |||||||||||||||||||||||||||
Соғлиқ куни |
Бизнинг танамиз |
Картошка куни |
Тозалик куни |
Хаёт хавфсизлиги куни | ||||||||||||||||||||||||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
Робот (лего) |
|
|
|
Лего. | |||||||||||||||||||||||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
Поликлиника. аптека |
|
Қуёш ва сув байрами. Сув сепиш |
«Мойдодор» эртагини сахналаштириш |
|
Сюжетли ролли ўйинлар учун атрибутлар | ||||||||||||||||||||||||||
Тил ва нутқ |
Витаминларни севаман, соғлом бўлишни хохлайман! |
Соғлом турмуш тарзи ҳақида |
|
Тозалик ва гигиена ҳақида |
Соғлиғинга нималар хавф солиши мумкин. |
Мавзу асосида расмлар | ||||||||||||||||||||||||||
Фан ва табиат |
|
Микроблар билан курашда ёрдамчилар |
Сув билан тажрибалар |
|
|
Сув, идиш, қум, ювилмаган сабзавотлар, микроблар тасвирланган расмлар. | ||||||||||||||||||||||||||
Санъат |
|
Фойдали ва зарарли овқат |
|
|
Соғлиғинга нималар хавф солиши мумкин. |
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин |
Гуруҳ |
Масофавий таълим | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мавзу |
Қуёш, ҳаво ва сув – бизнинг энг яхши дўстларимиз! |
Хафта мавзуси |
Қум ва сув хафталиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Муддати |
Июль 2 хафта | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Юриш вақтида турли буйруқларни бажаради. Қоғоздан схема асосида кема ясайди. Майда қисмлардан иборат бўлган мозаика ва пазллар йиғади. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Асосий хиссиётлар сабабни тушунади. Ўйин вақтида хурсанд бўлишни, хиссиётларини ифодалашни билади. Катталарга нисбатан мустақиллигини кўрсатади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Кузатган ходисаларни тушунтиради, тажрибалардан хулоса чиқариб уларни сўзлаб беради. Сўзларни тўғри ифодалайди, содда ва мураккаб гапларни тузади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Расм асосида хикояни эслаб сўзлаб беради, денгиз, дарё ва кўлларда яшовчи жониворларни айтиб беради. Табиат ходисаларининг турли факторларга боғлиқлигини тушунади (балиқлар сувсиз яша олмайди, улар сувда эриган кислороддан нафас олишади). | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Денгиз тубини хўл қоғоз устида чизади, нисбатлар ва харакатларни тасвиий санъатнинг турли усуллари ёрдамида чизиб кичик композициялар яратади | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
ресурслар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
“Денгиз тўлқинланди бир..” сув байрами |
“Кичик булоқдан дарё бошланади” |
Сув билан тажрибалар куни |
Қум куни |
Сув ва совун пуффакчалари билан ўйнаш куни | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
Кемача Оригами |
|
|
|
Қоғоз | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
|
Кемада сайёхат |
|
|
Сувда оилавий мусобақалар ва ўйинлар |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тил ва нутқ |
Сув қироллигига сайёхат |
|
|
Қум ва лой хусусиятлари ҳақида |
|
Мавзу асосида расмлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фан ва табиат |
|
|
Сув билан тажрибалар |
Қум ва лой билан тажрибалар |
Совун пуффаклари билан тажрибалар |
Сув, қум, лой, совунли сув, халқачалар ва трубочкалар. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Санъат |
Сув жониворлари аппликация |
|
Денгиз қоғозида расм чизиш |
|
Мозаика эхтиёрий |
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Гуруҳ |
Масофавий таълим | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мавзу |
Қуёш, ҳаво ва сув – бизнинг энг яхши дўстларимиз! |
Хафта мавзуси |
Хайвонот оламида | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Муддати |
Июль 3 хафта | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Енгил, тезкорлик билан, тўсиқлардан ҳатлаб ўтган ҳолда, йўналиш ва мувозанатни сақлаб югуради. Турган жойида бурилиб, оёқларини ўнгга-чапга қўйиб сакрайди. Ижодий ёндашган ҳолда мураккаб конструкцияларни йиғади | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Суҳбатда ўз фикри, хиссиётларини ифодалайди. Оилада ташкил этилган меҳнатда иштирок этади. Катталарга нисбатан мустақил эканлигини кўрсатади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Кузатган воқея ва ходисаларни тушунтиради. Умумлаштирувчи сўзларни (уй ва ёввойи хайвонлар, қушлар, хашаротлар, ўсимликлар) тўғри ишлатади. Сўзларни тўғри белгиланган жойида ишлатади, наъмуна асосида илдиз сўзларни топади (мушук - мушукча) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Сюжетли расмларни эслаб қолади ва сўзлаб беради. Изчил хулосаларни чиқаради.ю фикрлайди. Хайвонларнинг турли яшаш жойларини айтади (уй хайвонлари одамларнинг уйида, ёввойи хайвонлар табиат қўйнида, ўрмонла, чўлларда, тоғларда яшайди). Инсоннинг атроф мухит ва экологияга таъсирини тушунади. Табиатнинг инсон хаётидаги ўрнини тушунади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Мураккаб буюмларни сюжетларни чизади. Капалакнинг гўзаллигини иккига букилган қоғоздан симетрик шаклларни кесиш ёрдамида ифодалайди, ва безайди. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
ресурслар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Хайвонлар сайёраси |
Қушлар куни |
Капалак туғилган куни |
Табиатни муҳофаза қилиш куни |
Уйингдаги ўсимлик ва хайвонот олами | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
Қуш. Оригами |
|
Хайвонот боғини қурамиз |
|
қоғоз, кубиклар, лего | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
Ферма |
|
“Муха цокотуха” эртагини сахналаштириш |
|
Менинг уйим ва менинг хайвонларим |
Ўйинлар учун атрибутлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тил ва нутқ |
Ёввойи ва уй хайвонлари |
Қушлар, улар нима? |
Атрофимиздаги хашаротлар |
|
Биз билан уйда ким яшайди? |
Мавзу асосида расмлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фан ва табиат |
Дидактик ўйинлар «Ким қаерда яшайди?» «Кимнинг боллари?» «Нима қандай қичқиради?) |
|
|
Нимага “қизил китоб” пайдо бўлган? |
|
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Санъат |
Ёввойи хайвонлар оиласи |
|
Гўзал капалак Аппликация. |
|
Менинг севимли уй хайвоним |
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Гуруҳ |
Масофавий таълим | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мавзу |
Қуёш, ҳаво ва сув – бизнинг энг яхши дўстларимиз! |
Хафта мавзуси |
Ўсимлик олами | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Муддати |
Июль 4 хафта | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Товондан оёқ учига ўтган тарзда юради, тўсиқлардан ҳатлайди ёки айланиб ўтади, гимнастика скамейкаси бўйлаб мувозанатни сақлаган ҳолда юради, мураккаб конструкцияларни йиғади. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Унга берилган мажбуриятларни қабул қилиб уларга риоя қилади. Ўзининг миллатини билади. Ҳохиш истакларини аниқ ифодалайди. Ғоялар таклиф қилади, ташаббускор. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Содда гапларни ишлатади, мураккаб гапни грамматик жиҳатдан тўғри туза олади, расмлар асосида ҳикоя тузади, ўз ҳис-туйғуларини, мақсадини нутқ ёрдамида ифодалайди. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Расм асосида хикояни эслаб сўзлаб беради. Изчил хулосалар қилади, фикрлайди. Умумлаштирувчи сўзларни тўғри ишлатади (мевалар, сабзавотлар, донли махсулотлар). | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Бола рангли ва оддий қора қаламлар, рангли гуаш, акварель бўёқлари, турли мўйқаламлар билан аппликациянинг оддий усулларни қўллаган ҳолда сюжетли рамлар яратади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
ресурслар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бизнинг шаҳар |
Бўғдой ва нон куни |
Дарахтлар куни. Боғ. Хиёбон. |
Гуллар куни |
Пахта – оқ олтинимиз | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
Трактор. Комбайн. Лего |
|
|
|
Лего | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
Сабзавотлар дўкони |
|
Оила |
Гуллар дўкони |
|
Ўйинлар учун атрибутлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тил ва нутқ |
“Ким фойдали?” Сабзавотлар тортишуви |
Нон қаердан келди |
Дарахт нима билан фойдали? |
|
Пахтадан нималар чиқарилади? |
Иллюстрации по теме. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фан ва табиат |
|
Уруғли ўсимликларни томоша қилиш |
|
Гулларни кузатиш |
Пахта новдасини кузатиш |
Расмлар ёки табиий объектлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Санъат |
Ликопчада сабзавотлар. Аппликация |
|
Бизнинг боғ. Расм чизиш |
|
Пахтагулли пиёлани безатамиз |
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин |
Гуруҳ |
Масофавий таълим | |||||||||||||||
Мавзу |
Билим ва маданият |
Хафта мавзуси |
Яхши кайфият хафталиги | |||||||||||||
Муддати |
Август 1 хафта | |||||||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Эстафетада турли харакатларни бажаради. Обруч, арқон, копток билан турли харакатларни бажаради. Коптокни тепага улоқтириб турли йўллар билан уни ушлайди, деворга уриб икки қўли билан ушлайди. Шашка ўйнашни билади.. | ||||||||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Оилада ташкил этилган мехнат фаолиятида иштирок этади, ўз фикри ва хиссиётларини мулоқотда ифодалай олади. Таниш инсонлар билан онсон мулоқотга киради, ижтимоий тартиб-қоидаларга риоя қилади, (мумкин, ман этилади, яхши, ёмон, керак) | |||||||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Кузатган ходисаларни тушунтиради, тажрибалардан хулоса чиқариб уларни сўзлаб беради. Сўзларни тўғри ифодалайди, содда ва мураккаб гапларни тузади. | |||||||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Табиат ходисаларининг турли факторларга боғлиқ эканлигини тушунади (камалак – бу қуёшда товланган минглаб сув томчилари). Қуёш фойдали, илиқ, меҳрибон, аммо у зарарли ҳам бўлиши мумкин: қуритади, куйдиради). Табиат ходисалари сабабини тушунтиради. Инсоннинг атроф мухитга таъсирини тушунади. | |||||||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Ўйлаган сюжетини қоғозда ифодалайди, тоза чизади (аппликация бажаради, пластилиндан ясайди), шошмасдан тафсилотларга эътиборли. Нимага айнан шу мавзуни танлаганини тушунтира олади. | |||||||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | |||||||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
ресурслар | |||||||||||
Сеҳрли камалак |
Қуёш куни |
Сайёхатчи куни |
Музқаймоқ куни |
Ёзги кайфият куни | ||||||||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
|
Сайёхат учун транспортлар |
|
|
Конструктор, лего | |||||||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
|
Холакасим |
|
Кафе-муз қаймоқ |
|
Ўйинлар учун атрибутлар | ||||||||||
Тил ва нутқ |
Камалак хақида суҳбат |
|
Қаерга кўпроқ боришни истайман? |
Муз қаймоқ пайдо бўлиши тарихи |
Сизга ёз нимага ёқади |
Мавзу асосида расмлар | ||||||||||
Фан ва табиат |
Фавворлалар, камалаклар ва ёмғир тасвирларини томоша қилиш |
ТРИЗ Қуёш – у қандай? |
“Узоқ мамлакатлар” альбомини кузатиш |
Йогуртдан музқаймоқ тайёрла |
|
| ||||||||||
Санъат |
Камалак. Мозаика. |
Нурли қуёшча |
|
|
Ўтлоқни гуллар билан беза |
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин |
Гуруҳ |
Масофавий таълим | ||||||||||
Мавзу |
Билим ва маданият |
Хафта мавзуси |
Тинчлик ва яхшилик хафталиги | ||||||||
Муддати |
Август 2 хафта | ||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Югуришнинг ҳар хил турлари (илонизи, зигзаг, мокисимон, тўсиқларни енгиб ўтиб)ни бажаради, турли усуллар билан сакрайди, майда қисмлардан иборат бўлган мозаика ва пазллар йиғади. | |||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Ўзига юклатилган мажбуриятларни қабул қилади ва бажаради; қўрқув ва хавфни тушунади; ҳулқ қоида ва меъёрларига бўйсунади (мумкин, ман этилади, яхши, ёмон, керак). | ||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Нутқнинг диалогик, монологик шаклини қўллайди. Сюжетли расмлар асосида тасвирий ҳикоя айтади, воқеаларни изчил баён қилади. Яхшилик гўзаллик, адабиёт, архитектура, мусиқа сўзларини тўғри ишлалади. | ||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Инсонларнинг атроф мухатга таъсирини тушунади. Нима яхши ва нима ёмонлигини фарқлай олади. Мустақил ўзи ясайди ва қуради. Архитектура иншоотларини фарқлай олади (уй, сарой, фаввора, кўприк, арка) | ||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Мусиқий асарга хиссий жавоб беради. Буюмларни чизиб уларни декоратив нақшлар билан безайди. Асосий олти ҳил ранг ва уларнинг жилоларини билади ва фойдаланади. | ||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | ||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
ресурслар | ||||||
Инсонларга яхшилик улашинг |
Ёш китобхон куни |
Иншоот гузаллиги |
Гўзаллик оламида |
Мусиқа куни | |||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
Китоб ўз қўлимиз билан |
Эхтиёрий |
|
|
Конструктор, лего | ||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
Оила |
Севимли асарларни сахналаштириш |
|
Сартарошхона |
|
Ўйинлар учун атрибутлар | |||||
Тил ва нутқ |
Яхшилик ва ёмонлик хақида суҳбат. “Яхши-ёмон”, “Сехрли сўзлар” ривожлантирувчи ўйинлар |
|
Иншоотлар –бу инсон қўллари билан яратилган гўзаллик. Суҳбат |
Инсоннинг юзи, кийими, қалби, одоби ҳам гўзал бўлиши керак. Суҳбат |
Севимли мусиқа ва қўшиқларни эшитамиз |
Мавзу асосида расмлар | |||||
Фан ва табиат |
|
|
Тарихий обидалар расмларини томоша қилиш |
|
|
Тарихий обидалар расмлари | |||||
Санъат |
|
Менинг севимли адабий қахрамоним |
|
Сандиқни бўёқлар билан безаймиз |
Мозайка ёрдамида кайфиятингни ифодала |
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин |
Гуруҳ |
Масофавий таълим | ||||||||||||||||||||||||||||||
Мавзу |
Билим ва маданият |
Хафта мавзуси |
Эртаклар оламида | ||||||||||||||||||||||||||||
Муддати |
Август 3 хафта | ||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Жисмоний тарбия машқларини аниқ ва тўғри бажаради, ҳаракатли ўйинлар қоидасига риоя этади. Мураккаб конструкциялар ва майда қисмлардан иборат бўлган мозаика ва пазллар йиғади. | |||||||||||||||||||||||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Ўйин ҳаракатларида фаол иштирок этади ва театрлаштирилган ўйинларга бўлган қизиқиши кучаяди, ўзини турли ролларда синаб кўриш иштиёқи таркиб топади. Ижодий қобилият ривожланади, актёрлик маҳорати шаклланади. Болада фаоллик, мустақиллик, дўстона муносабат ва ўзаро ёрдам бериш тарбияланади. | ||||||||||||||||||||||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Таниш асарини расм асосида сўзлаб беради. Нутқида содда ва мураккаб гаплардан фойдаланади, интонациядан тўғри фойдаланади. Севимли асарлар ва эртакларнинг муаллифларини билади. | ||||||||||||||||||||||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Сюжетли расмларни эслаб сўзлаб бера олади, мантиқий фикрлай олади. Асар қахрамонларнинг мантиқий характларини тушунади. (Нимага бундай қилди? Яна қандай йўл тутса бўлар эди? Сен қандай йўл тутардинг?) | ||||||||||||||||||||||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Ўйлаган сюжетини қоғозда ифодалайди, тоза чизади (аппликация бажаради, пластилиндан ясайди), шошмасдан тафсилотларга эътиборли. Нимага айнан шу мавзуни танлаганини тушунтира олади. | ||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | ||||||||||||||||||||||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
ресурслар | ||||||||||||||||||||||||||
Ўзбек халқ эртаклари куни |
Кутубхонада (ўзбек халқ ёзувчиларининг асарлари асосида) |
А.С.Пушкин эртаклари оламига сайёхат |
Мультфильмлар куни |
Жахон халқлари эртаклари куни | |||||||||||||||||||||||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
Сехрли сарой |
|
Севимли қайхрамонларни легодан ясаймиз |
|
Конструктор, лего | ||||||||||||||||||||||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
«Зумрад ваҚиммат» эртагини сахналаштириш |
Кутубхона |
|
|
“Уч чўчқача” эртагини сахналаштириш |
Ўйинлар учун атрибутлар | |||||||||||||||||||||||||
Тил ва нутқ |
Ўзбек халқ эртаклари асосидаги расмларни кузтаиш ва суҳбат қуриш |
|
А.С.Пушкин эртаклари асосидаги суратларни кузатиш ва сухбат қуриш |
|
Жахон халқлари эртаклари асосидаги суратларни кузатиш |
Мавзу асосида расмлар | |||||||||||||||||||||||||
Фан ва табиат |
|
|
“Оқ қушлар” альбомини томоша қилиш |
|
|
“Оқ қушлар” альбоми | |||||||||||||||||||||||||
Санъат |
Менинг севимли эртагим |
|
|
Менинг севимли мультфильм қахрамони |
Эхтиёрий. мозайка |
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин | |||||||||||||||||||||||||
Гуруҳ |
Масофавий таълим | ||||||||||||||||||||||||||||||
Мавзу |
Билим ва маданият |
Хафта мавзуси |
Ўзбекистон – менинг Ватаним | ||||||||||||||||||||||||||||
Муддати |
Август 4 хафта | ||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар |
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши |
Югуришнинг ҳар хил турлари (илонизи, зигзаг, мокисимон, тўсиқларни енгиб ўтиб)ни бажаради, турли усуллар билан сакрайди, майда қисмлардан иборат бўлган мозаика ва пазллар йиғади. | |||||||||||||||||||||||||||||
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш |
Унга юклатилган вазифаларни қабул қилади ва уларга амал қилади. Ўз миллати, тили ва миллий қадриятларни билади. | ||||||||||||||||||||||||||||||
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари |
Шеърларни ифодали айтади. Нутқнинг диалогик, монологик шаклини қўллайди, савол беради. Нутқнинг асосий қисмларидан фойдаланади. | ||||||||||||||||||||||||||||||
Билиш жараёнининг ривожланиши |
Сюжетли расмларни эслаб сўзлаб бера олади, мантиқий фикрлай олади. Ўзи яшаётган мамлакат ва махаллани билади, тарихий обидалар ва диққтга сазовор жойлар ҳақида сўзлаб беради. | ||||||||||||||||||||||||||||||
Ижодий ривожланиш |
Миллий идишларни лойдан ясайди. Кўзани безашда ўзбек миллий нақшларидан фойдаланади. Байроқни қирқиб елимлашда деталларни тўғри жойдаштиради. | ||||||||||||||||||||||||||||||
Ривожлантириш марказлари |
Кун мавзулари | ||||||||||||||||||||||||||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
ресурслар | ||||||||||||||||||||||||||
Биз яшаётган ўлка |
Менинг маҳаллам куни |
Миллий хунармандчилик куни |
Менинг бахтли болалигим |
Мустақиллик куни | |||||||||||||||||||||||||||
Эркин фаолият |
Қуриш, ясаш ва математика |
|
Менинг махаллам |
|
Менинг уйим |
|
Конструктор, лего | ||||||||||||||||||||||||
Сюжетли-ролли ўйинлар васаҳналаштириш |
Меҳмонда |
|
|
Оила |
|
Ўйиннинг жиҳозлари . | |||||||||||||||||||||||||
Тил ва нутқ |
Биз яшаётган ўлка |
Махалла бу нима? |
Тарихий обидалар нималарни сўзлайди |
|
Менинг Ватаним Ўзбекистон |
Мавзу асосида расмлар | |||||||||||||||||||||||||
Фан ва табиат |
Ўлкамнинг бой табиати |
|
|
Оилавий фотоальбомларни кўриш |
“Ўзбекистон бўйлаб сайёхат” слайд томоша қилиш |
| |||||||||||||||||||||||||
Санъат |
|
Ўзбек миллий идишлари. Лой иши |
Кўзани безатамиз |
|
Ўзбекистон байроғи. Аппликация |
бўёқлар,мўйқаламлар, қаламлар, қоғоз, қайчи, елим, пластилин |
Иловалар
1-илова
Ёзги соғломлаштириш мавсумида чиниқтириш тадбирларини ташкил этиш
Барчага маълумки, чиниқтириш бола организми учун жуда фойдали. Чиниқтириш муолажалари бола организмини ҳимоя қилиш функциясини мустаҳкамлайди, инфекцияларга ва ҳароратнинг ўзгарувчанлигига чидамли бўлишга тайёрлайди, қон айланишини, модда алмашинувини, ақлий фаолиятини яхшилайди ва асаб тизими фаоллигини оширади.
Мактабгача таълим ташкилотида чиниқтириш турлари
27.04.2018 йилда тасдиқланган 0355-18-сонли СанМваҚларига кўра мактабгача ёшдаги болаларни чиниқтириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
кундалик ҳаётда чиниқтиришнинг қуйидаги кўринишлари амалга оширилади: сайрни тўғри ташкил этиш, совуқ сув билан ювиниш, очиқ ҳавода енгил кийимда жисмоний машқлар билан шуғулланиш;
Маҳсус тадбирлар: сув, ҳаво ва қуёш ванналарини ўтказиш. Болаларни чиниқтиришда асосий табиий факторлар (қуёш, ҳаво ва сув) дан болалар ёшига мос равишда дифференциациялашган ҳолда мутахассис ходимларнинг тайёргарлиги ва ташкилотнинг имкониятидан келиб чиқиб, методик тавсияга амал қилган ҳолда ташкил этилиши лозим.
Сув ҳавзасида чўмилишни ташкил этишда болалар ёшига алоҳида аҳамият бериш лозим: кичик ва ўрта гуруҳларда 15-20 дақиқа, катта ва тайёрлов гуруҳларида 25 дақиқа.
Болаларга сув ҳавзасида чўмилиш фақатгина шифокор-педиатрнинг рухсати билан амалга оширилади.
Мактабгача таълим ташкилотида чиниқтиришнинг асосий қоидаси-аста-секинлик ва мунтазамлилик.
Мактабгача таълим ташкилотларида кенг тарқалган чиниқтиришнинг кўринишлари – бу ҳаво ва сув муолажалари.
Ҳаво билан чиниқтиришга қуйидагилар киради:
1.Хонадаги ҳароратнинг доимий 19-22º да бўлишини таъминлаш; 2.Болалар бўлмаган вақтларда хонада елвизак ўтказиш;
3.Ҳар куни очиқ ҳавода сайрни ташкил этиш.
Сув билан чиниқтиришга қуйидагилар киради:
Нам сочиқ билан баданни артиш;
Аста-секин сув ҳароратини пасайтириш билан томоқни чайиш;
Оёққа контраст сув қуйиш; 4.Тузли йўлакчаларда юриш.
Ҳаво ванналарини ўтказишда алоҳида қоида талаб этилмайди, имконият даражасида очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилиш тавсия этилади.
Фақат қуёш ванналарини қабул қилишда эҳтиёт чораларини кўриш лозим. Бола қуёш ванналарини қабул қилишдан аввал бош кийим кийган ҳолда бўлиши ва қуёш остида узоқ қолмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида қуёш ванналари соат 10.30-11.00 га қадар ўтказилиши тавсия этилади, қуёш тикка келганда қуёш ваннасини қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Қуёш ваннасини қабул қилиш давомийлиги 7-10 дақиқани ташкил этади.
Тузли йўлакчалардан юриш қуйидаги тартибда ташкил этилади:
аввал иккита-узунлиги 2 м, эни 40 см бўлган мато тайёрлаш лозим. Ушбу мато қалинроқ ёки бир неча қават бўлиши керак. Идишга ош тузининг сувдаги эритмаси (10 литр сувга 100 грамм туз солиб) тайёрланади. Матолардан бири тузли сувга солиб, бир оз сиқиб олинади(қаттиқ сиқилмайдиматода тузли сув намлиги сақланиши лозим). Полга намланган мато солинади, кетидан қуруқ мато солинади, кейин, массажли йўлакча қўйиш мумкин. Болалар тайёрланган йўлакчадан кичик қадам ташлаб, аввал тузли, кейин қуруқ, сўнг ғадир-будур йўлакчадан юриб ўтадилар. Тузли йўлакчалардан ўтиб бўлгандан сўнг, ҳар бир болага ўз оёқ кафтини массаж қилиш таклифини бериш мумкин.
Ёзги мавсумда чиниқтириш тадбирлари
Гуруҳлар |
Чиниқтириш тадбирлари |
Вақти |
Илк ёш гуруҳи 2-3 ёш |
Ҳаво ваннаси Сув муолажалари Ҳўл сочиқ билан артиш Сув қуйиш Ғадир-будур йўлакчаларидан юриш
|
Кун давомида Кундузги уйқудан аввал. 10 дақиқа |
Кичик ёш гуруҳи 3-4 ёш |
Ҳаво ваннаси Қуёш ваннаси Сув ҳавзасида чўмилиш Ғадир-будур йўлакчаларидан юриш |
Кун давомида 10.00-11.00 гача 10 дақиқа Муассаса жадвалига кўра 15 дақиқа Кундузги уйқудан аввал. 10 дақиқа |
Ўрта ёш гуруҳи 4-5 ёш |
Ҳаво ваннаси Қуёш ваннаси Басейнда чўмилиш Ғадир-будур йўлакчаларидан юриш |
Кун давомида 10.00-11.00 гача 10 дақиқа Муассаса жадвалига кўра 20 дақиқа Кундузги уйқуга ётишдан аввал. 15 дақиқа |
Катта ёш гуруҳи 5-6 ёш |
Ҳаво ваннаси Қуёш ваннаси Сув ҳавзасида чўмилиш Ғадир-будур йўлакчаларидан юриш |
Кун давомида 10.00-11.00 гача 10 дақиқа Муассаса жадвалига кўра 25 дақиқа Кундузги уйқудан аввал. 15 дақиқа |
Мактабга тайёрлов ёш гуруҳи 6-7 ёш |
Ҳаво ваннаси Қуёш ваннаси Сув ҳавзасида чўмилиш Ғадир-будур йўлакчаларидан юриш |
Кун давомида 10.00-11.00 гача 10 дақиқа Муассаса жадвалига кўра 25 дақиқа Кундузги уйқудан аввал. 15 дақиқа |
2-илова
"Акваметод"- усули орқали болаларда стресс ҳолатини
олдини олиш
Сув-ерда тириклик манбаидир. У ер шаридаги океан, денгиз, дарё ва кўлларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. У муҳим “Геологик қисм”лар тартибига киради, Муҳими, у ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ажралмас қисми ҳисобланади. Сувнинг гигиеник ва физик аҳамияти бебаҳодир. Инсон организмининг физиологик жараёнлари ва қулай ҳаёт тарзи учун сувнинг аҳамияти каттадир. Бизнинг ҳаётий ва касбий тажрибамиз шуни кўрсатадики, сув - бола организмига ва рухиятига ижобий таъсир кўрсатади. Сув ўйинлари мактабгача таълим ташкилотлари иш тажрибасида кенг қўлланилади. Айниқса, боланинг мослашув даврининг зўриқиш ҳолатида сув муҳим аҳамиятга эга. Бола кийимларини ҳўл қилишидан қўрқмаслик керак, бундай ҳолатда боланинг кийимини алмаштириш мумкин. Бу уни жудаям тинчлантиради. Сув билан ўйнаш бурчагини гуруҳнинг ўзида табиат бурчаги ёнида ташкиллаштириш мумкин. Шу тариқа табиатнинг ўзи бизнинг ёрдамчимизга айланади. Ота-оналар ёрдамида сув ўйинлари учун ўйинчоқлар, тажриба ўтказиш учун қизиқарли ва фойдали буюмлар ҳарид килинади. Сув қандайдир жонли унсур сифатида болаларни тинчлантиради ва ўзига жалб қилади. Сув ўзига негатив энергияларни қабул қилиб, гуруҳ хонасидаги ҳавони тозалаб, намлантиради.
Ҳар бир бола мактабгача таълим ташкилотига келганда ўзига хос қийинчиликларни бошдан кечиради. Бола қанчалик ёш бўлса, янги шароитга шунчалик мослашиш қийин кечади. Кўп нарса унинг асаб тизимининг ҳусусиятларига боғлиқдир. Болалар ўзларининг ҳиссиёти ва туйғуларини аниқ ифода этиш учун нутқи яхши ривожланмаган бўлади. Ифода этилмаган ҳис туйғулар (айниқса негатив туйғулар) йиғилиб, охир оқибат ташқаридан қараганда, тушунарсиз кўз ёшлар сифатида намоён бўлади, чунки бу ҳиссиётларни қўзғатувчи ҳеч кандай сабаб йўқ. Боланинг инжиқланиши, вақтинчалик уйқуси бузилиши, иштаҳа йўқолиши ҳолатларининг ҳаммаси 2-3 ҳафта, баъзан эса ойлаб давом этади, лекин ҳар бир тарбиячи мослашув жараёнини минимал даражага қисқартиришга ҳаракат қилади. Боланинг ижодий фаоллигини ошириш, унинг гуруҳда ўзини қулай ва ҳимояланган ҳис қилиши учун тарбиячи болага қулай муҳит яратиши керак. Мослашув жараёнида илк ёшдаги болалар билан ишлашда, истиқбол режа асосида турли метод ва услублардан фойдаланади. Бу даврда фойдаланиш учун “акваметод” усулини тавсия этамиз.
Акваметод ўйин ва машқлари.
Ўйиннинг мақсади: болаларнинг ижобий кайфиятини шакллантириш. Психоэмоционал ва физик тажангликни ечиш, болаларнинг ўйин турларини кўпайтириш натижасида болада ташкилот ҳаётига қизиқиш уйғотиш.
“Қизиқарли кемалар” – Болалар томонидан сувга (минибассейн) турли предметларникемача, қайиқча, турли майда ўйиноқларни қўйиб юборилади ва “тўлқин”, “шамол” ҳосил бўлиши кузатилади.
“Шўнғиш” – майда коптокчалар, резинали ўйинчоқлар, пин-понг шарчаларини тоғорача ёки ваннага сув тўлдириб, қўллари билан сиқишади натижада, ўйинчоклар сувдан отилиб чикади.
“Чаққон бармоқчалар” – болалар турли ранг ва шаклдаги паролон губкаларни сувга бўктириб, улар ёрдамида сувни бир идишдан иккинчи идишга куйишади.
“Шарчалар” – болалар резина ўйинчокларни сув остида кафтлари орасида сиқиб, чиқаётган ҳаво шарчаларини кузатишади, турли бутилкаларни сувга солиб, сувга тўлдириб, кўпроқ қайси ҳолатларда шарчалар ҳосил бўлишини кузатади.
“Чўкади-чўкмайди” – болалар турли предметлар орқали тажриба ўтказишади. Уларни сувга солиб, нима чўкиб нима чўкмаслигини аниқлашади.
“Денгиз хазиналари” – болалар сув остидан турли хазиналар-тошлар, чиғаноқлар ялтироқ тугмачалар, турли майда предметларни олишади. Ушбу предметларни қармоқча, тўр ва қошиқчалар ёрдамида олиш орқали мураккаблаштирилади.
“Қувноқ ҳайвончалар” – сувда ҳаракатланувчи механик ўйинчоқларни йўналишини кузатилади.
“Чиғаноқларни қўлга киритиш” ўйини.
Мақсад: диққатни ривожлантириш, ҳаракатлар йўналишини ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: сув тубига бир нечта тош ва чиғаноқлар солинади. Сўнгра болага ҳазинани топиш таклиф қилинади. Бунинг учун тарбиячи бола билан энг чиройли тош ёки чиғаноқни танлашади. Сўнгра, тош ёки чиғаноқ сувга ташланади (чуқурлиги 15-20 см) ва бола уларни орасидан танлаб олишга ҳаракат қилиши керак бўлади. Одатда сув ҳажми олиш жараёнини қийинлаштиради бу ҳолатда тарбиячи болага ёрдамлашиши мумкин. Бу машғулотни денгиз ва дарё бўйида ўйнашни ота-оналарга тавсия қилиш мумкин.
“Сеҳрли пуфакчалар”
Болалар унча катта бўлмаган суюқ совун қўшилган ҳовуз ёнида йиғилишади, «Бир, икки, уч тўрт беш-биз ўйнашни яхши кўрамиз» сеҳрли сўзларни айтилгандан сўнг, болалар бир вақтнинг ўзида пуфлашни бошлашади. Пуфакчалар пайдо бўлади.
“Момиқ кўпикчалар”
Болаларга паралон губкалар ёрдамида кўпикчалар хосил қилиш тавсия қилинади. Сув турли рангларда бўлиши мумкин. Сўнгра шу сувда қўғирчокларни чўмилтириш ёки уларни оёқ кийимларини ювиш мумкин.
“Иноқ, бахтли рақамлар”
Ҳовузда турли сонлар ёзилган дарахт бўлакчалари мавжуд. Тарбиячининг рухсати билан “бир-икки-уч..бахтли рақам .....ни тут”. Болалар айтилган рақамни тутишлари керак бўлади.
“Сокин сув” ўйини
Болалар сув тўлдирилган идиш атрофига жойлашишади ва сувни ҳаракатсиз ҳолатини жим туриб кузатишади. Ҳар бир бола сув қаршисига келиб, унинг ҳаракатсиз ҳолатига таъсир ўтказади. (тош ташлаб, сув юзасига уриб ва ҳ.к) шу вақтда бошқа болалар ўзларини сув томчилари сифатида тасаввур қилиб, ҳаракат қилишади. Сув ҳаракатдан тўхташи билан болалар ҳам ҳаракатланишдан тўхташади.
6.1 Қум ўйинлари –
3-илова.
Қум ўйинлари - болаларни ривожлантириш усулларидан бири (Қум терапияси)
Болаларнинг ўзаро мулоқотлари қум майдончаларида содир бўлади. Анъанавий машғулотларни қум майдончаларида олиб борилиши кўпроқ таълимий-тарбиявий натижа беради. Қум билан ўйналадиган ўйинлар бошқа ўйинларга нисбатан маълум бир мақсадга йўналтирилган ва барқарор бўлади. Айнан шунинг учун коррекцион ривожлантирувчи ва таълимий ўйинлар сифатида фойдаланилади.
Биринчидан, сезиларли даражада боланинг қизиқишлари ортиб боради, тажриба ўтказишга ва мустақил бўлишга қизиқишлари ортади.
Иккинчидан, қум майдончаларида қўл орқали тактил (бармоқлар билан пайпаслаш орқали) сезиш туйғулари “Қўл интеллекти” сифатида ривожланади.
Учинчидан, қум ўйинлари орқали барча билиш жараёнлари (диққат, тафаккур, ҳотира) жадал ривожланади. Қум орқали шакллар ҳосил қилишни қуриш-ясашнинг бошланғич элементи деб ҳисоблаш мумкин.
Тўртинчидан, предметли ўйинлар шакли такомиллаштирилади. Бу сюжетли ролли ўйинлар ва коммуникатив кўникмаларни ривожлантиради.
Бешинчидан, қум ва сув каби психопрофилактик услуб ҳисобланади. Бу алоҳида эътиборга муҳтож боланинг эмоционал ҳолати ва негатив энергиясини муқобиллаштиришда актуал ҳисобланади. “Қумли терапия” Швейцар психологи, файласуфи К.Г. Юнг томонидан илк бора таклиф этилган. Болаларнинг қум ўйинларини кузатиш орқали қум болалар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлаш мумкин. Қумни қўлдан қўлга узатиш, идишдан қолипларга солиш, кавлаш, турли шаҳарчалар ясаш мумкин. Ёзда бундай ўйинларни ҳовлида ташкиллаштириш мумкин. Кузқиш ойларида гуруҳларда қум ва сув бурчакларни ташкиллаштириш мақсадга мувофиқ.
Қум билан ўйналадиган барча ўйинларни шартли равишда учта йўналишга ажратишимиз мумкин:
таълимий (таълим бериш жараёнини осонлаштиради);
билиш фаолияти (уларнинг ёрдамида бизнинг оламимизнинг кўп қирралилиги англанади);
лойиҳалаштириш (улар орқали психологик ташхис, коррекциялаш ва болани ривожлантириш ишлари амалга оширилади).
Адаптация даврида биз таълимий ўйинлардан фойдаланмиз, қайсики, ҳис қилиш, тактил ва моторикани ривожлантирувчи ўйинлардан фойдаланамиз. Бу каби оддий ўйинлар боланинг ҳиссий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ўз навбатида, боланинг ташкилотдаги илк кунларида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ўйинларнинг муҳимлиги шундан иборатки, болада ҳиссий- тактил ва майда моторикани ривожлантириш билан бир қаторда, ўз ҳис туйғуларини ифодалай олади, ихтиёрсиз диққат ва хотирани ривожлантиради.
Ташаббускорлик, мустақиллик ўйинда муаммоларни ечимини топиш каби бола шахсининг ривожлантирувчи сифатларни шакллантиради.
Қумли ўйинлар орқали болада ўзига ишонч ва ўзлигини англаш ҳисси кучаяди. Шунингдек қуйидаги жараёнлар юз беради:
Коммуникатив малакалари (муомала маданияти) ривожланади.
Бунда қумдон болалар билан мулоқот қилиш учун қулай восита вазифасини ўтайди.
Нутқи ҳали тўлиқ ривожланмаган ҳамда каттталарга ҳиссиётларини баён этолмаган бола учун катталар билан ишончли муносабат шаклланишига имкон яратилади.
Бола учун тарбиячининг роли тушунарли, аҳамиятли ва ишончли тус олади. Бола томонидан теварак-атрофнинг англаниши ҳам осонлашади.
Педагогларда боланинг ички дунёсини англаш имконияти ошади.
Қум билан ўйнаш жараёнида нафақат боланинг, балки тарбиячининг ҳам психик зўриқиши камаяди, боланинг психо-физик мослашув даври ҳам қисқаради.
Қумдонда ўйнаш жараёнида бола катталар ва тенгдошлари билан ўзаро муносабатга киришиб, ихтиёрсиз равишда хулқ-атвор қоидалари ва муомала маданиятини ўрганади.
Катталар ёрдамида ўйинчоқли шаклларни “жонлантириш” орқали бола ўзини қийнаётган вазиятни ифодалай олади ва ўз навбатида ижобий хулқ-атвор қоидаларини эгаллай бошлайди.
Тарбиячи боланинг теварак-атроф ҳақидаги тасаввури ва дунёқарашининг шаклланиши учун йўлбошчи вазифасини ўтайди. Энг асосийси, бола ҳаётий вазиятларнинг ўйин жараёнида ижобий тус олиши ва “эртакнинг яхшилик билан тугаши” бўйича тажрибага эга бўлади.
Болалар билан қум ўйинини ташкил этиш шартлари
Боланинг ҳохиш-истаги;
Тарбиячининг машғулот учун махсус тайёргарлиги ва ижобий ёндошуви;
Боланинг қуруқ қумга аллергияси бўлмаслиги ҳамда тери касалликлари ва тилинган яралардан ҳолислиги.
“Педагогик қумдон” жиҳозлари
Қум ўйини учун авваламбор “қумдон” керак бўлади-бу сув ўтказмайдиган ёғоч қути ёки турли ҳил шаклдаги пластик, лекин коррекцион ишлар учун тўртбурчак ёки доира шаклида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади, идишнинг туби ва ён қисмлари кўк ёки ҳаворанг бўлиши лозим.
Ён қисмларнинг баландлиги 10 см дан паст бўлмаслиги керак. Тайёрлов гуруҳлари учун қумдонларнинг ўлчами 90х70 см бўлиши керак, улардаги қумни 2 қисмга ажратиш мумкин: ҳўл ва қуруқ. Якка машғулотлар учун бир нечта тўғри тўртбурчак шаклдаги елим идишлардан фойдаланиш мумкин. Қумдонларнинг қопқоқлари бўлиши керак, уларни шундай жойлаштириш керакки, осонлик билан тозалаш ишларини олиб бориш ва болалар қумдоннинг ҳар тарафидан кела олишлари мумкин бўлиши лозим.
Қум Сан М ва Қлари меъёрларига мос бўлиши керак, сариқ ёки оч жигаррранг тусда бўлиши лозим, сертификатланган, қум ўртача ҳажмда бўлиши керак. Қумдон қум билан 3/1 қисми тўлдирилади. Қумни ишлатишдан аввал элакдан ўтказиш, ювиш ва зарарсизлантириш ва духовкада ёки кварцда ишлов бериш лозим. Қумни бир ҳафтадан кам бўлмаган вақтда зарарсизлантириш керак. Охирги кварцланган вақти ёрлиққа ёзиб қўйилиши керак. Хўл қумни машғулот сўнггида қуритиб, текислаш лозим ва устини намлаб қўйиш керак.
Ўйин жиҳозларини танлаш (тешикли пластик идишларда сақланади)
кетмонча, белкурак, элак, воронка, энли мўйқаламлар;
турли катталикдаги турли-туман пластик шакллар (геометрик шакллар, одамлар, ҳайвонлар, транспорт воситаларини акс эттирган шакллар ҳамда хамир учун мўлжалланган қолиплар);
турли жинс ва ёшдаги инсонларни тасвирловчи кичик ҳажмдаги ўйинчоқлар (баландлиги 5-10 м.); турли ҳайвон ва ўсимликлар; транспорт кабилар;
ўйинчоқли идиш-товоқлар тўплами;
турли бино ва қурилмалар;
тош, чиғаноқ, дарахт шохи, катта тугмача каби ташландиқ материаллар; эртак қаҳрамонлари.
Қум ўйинларини ташкиллаштириш ва тайёргарлик кўриш бўйича умумий тавсиялар
Қумда ўйналадиган ўйинлар кичик гуруҳларда ўтказилади. Бунда тарбиячи айниқса, янги келган болага алоҳида эътибор қаратиши шарт. Болаларда тенгдошларига тақлид қилиш хусусияти кучли бўлганлиги сабабли, мазкур кичик гуруҳларда мактабгача таълим ташкилотига кўниккан болаларнинг бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
Биринчи машғулотларни ташкил этишда унинг муддатини чегаралаш ва аниқ қоидаларга риоя этилишини талаб қилиш шарт эмас.
Катталар боланинг қум билан ўйнаш жараёнини диққат билан кузатиб бориши, болада қумга нисбатан салбий муносабат ёки чарчаш ҳолати кузатилганда, ўйинни эҳтиёткорлик билан тўхтатиши тавсия этилади.
Тарбичи болага даставвал қум билан ўйнаш бўйича йўл-йўриқ кўрсатади. Сўнгра бола бу ҳаракатларга тақлид қилади ва мустақил ўйнай бошлайди. Ўйин жараёнида қатъий тартибқоидаларга буйсуниш талаб қилинмайди, аксинча, катталар даставвал боланинг хоҳиш-истакларига мослашишлари мақсадга мувофиқ.
Қум билан ўйнаш жараёнининг бошланиши ва якунида саломлашиш ва хайрлашиш анъанаси ўзаро келишиб олинади (бирорта мусиқа, товуш ёки қум соатдан фойдаланиш ва ҳ.к.).
Биринчи ва иккинчи машғулот давомида болаларга ҳамма ўйинчоқлар кўрсатилмайди, дастлаб бола қўллари ва белкурак, энли мўйқалам ёрдамида содда ҳаракатларни етарлича эгаллиб олиши керак.
Бола боғчага ўзининг севган ўйинчоқларидан бирини олиб келиши мақсадга мувофиқ. Бу ўйинчоқ 10-15 см баландликда бўлиши, санитар ишлов бериш талабларига мос бўлиши керак. Боланинг хоҳишига кўра гуруҳдаги бошқа ўйинчоқдан ҳам фойдаланиш мумкин. Мазкур ўйинчоқ боланинг қумда ўйнаш жараёнида ҳамроҳ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham:
ma'muriyatiga murojaat qiling