Настоящие нормы и правила распространяются на проектирование бетонных и железобетонных конструкций зданий и сооружений различного назначения, работающих при систематическом воздействии температур не выше 50 °С и не ниже минус 40 °С
Темирбетоннинг ночизиғий хоссаларини назарга олган ҳолда ясси ва вазндор конструкция- ларни ҳисоблашнинг умумий ҳолатлари
Download 1.26 Mb.
|
QMQ-2.03.01-96 Beton va temirbeton konstruksiyalar
Темирбетоннинг ночизиғий хоссаларини назарга олган ҳолда ясси ва вазндор конструкция- ларни ҳисоблашнинг умумий ҳолатлариБиринчи ва иккинчи гу- руҳнинг энг сўнгги ҳолатлари бўйича ясси конструкциялар (устунли деворлар, тўсиқ девор бўлаклари ҳилидаги) ва оғир кон- струкциялар мўлжалини физик но- чизиқлиқ, анизотропия, зарур ҳол- ларда эса сирпанчиқлиқ, шикастлар кўпайтииши (узоқ жараёнда) ва гео- метрик ночизиқлик (асосан юпқа деворли конструкцияларда)ни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқиладиган зўриқишлар (кучлар), шакл бузилишлари ва жой ўзгари- шлари бўйича ишлаб чиқиш лозим бўлади. Изоҳ. Анизотропия - турли йўнали- шлар бўйича хоссаларнинг хилма-хиллиги (бу ўринда - сунъий хоссалар). Ортотро- пия - анизотропиянинг бир тури бўлиб, бунда хоссалар симметриясининг ўзаро уч перпендикуляр яссилик мавжуд бўлади. Физик ночизиқлиқ, анизо- тропия ва сирпанчиқликни зўриқиш ва қийшайишни ўзаро боғлаб ту- рувчи муҳим нисбатларда, ҳамда ашё мустаҳкамлиги ва ёриққа чидамлилиги шароитларида ҳисобга олмоқ лозим бўлади. Бунда унсурлар шакл ўзгартиришининг ёриқ пайдо бўлишидан олдин ва ке- ёинги икки босқичини алоҳида кўрсатиб ўтиш маҳсадга муво- фиқдир. Ёриқ пайдо бўлгунгача бетон учун, одатда, дилатация таъсирини оширишга ва қисилганда ва ёпилганда шакл бузилишининг хилма-хиллигини ҳисоб олишга им- кон берувчи ночизиқ ортотроп мо- делдан фойдаланиш керак. Бетон- нинг мазкур омиллари ҳажм бўйича ўртача миқдорда пайдо бўлишини ҳисобга олувчи квазиизотроп моде- лидан фойдаланишга рухсат эти- лади. Темирбетон учун бу жараёнда ўзак ва уни қуршаб турган бетон- нинг биргаликдаги негизли дефор- мациясидан келиб чиқиш жоиз. ўзакнинг махсус зулфинлар билан жиҳозланмаган уч томонлари бундан мустасно. Ўзакнинг қавариб чиқиш ҳавфи пайдо бўлганда, аниқ энг кучли сиқув зўриқишини чеклаш керак бўлади. Изоҳ: Дилатация - қисилганда жисм ҳажмининг ошиши, кўплаб майда ҳамда катта узунликдаги ёриқларининг купай- иши билан изоҳланади. Бетон мустаҳкамлиги ша- роитида турли йўналиш майдонла- ридаги зўриқишлар бирикмасини ҳисобга олиш лозим бўлади. Бунинг кучи билан бетоннинг икки ва уч ўқли қисувга қаршилиги бир ўқли қизишдаги мустаҳкамликдан аниқ бўлади, қисув ва ёйилув аралаш кел- ган жойларда эса улардан биринини таъсирига қараганда, озроқ бўлиши мумкин. Зарур ҳолларда зўриқи- шлар таъсирининг узоқ муддатли- лигини эътиборга олиш керак. Ёриқсиз темирбетон му- стаҳкамлигининг шарти му- стаҳкамликнинг икки таркибли муҳит сифатидаги материаллардан ташкил топувчи шартлардан келиб чиққан ҳолда тузилиши керак. Ёриқ пайдо бўлишининг шарти сифатида икки таркибли муҳитли бетон унсурлари мустаҳкамлигининг шартидан фой- даланиш лозим. Ёриқлар пайдо бўлгандан кейин жойдан жойга кўчишдаги кучлар ёки зўриқишлар боғлиқли- лигининг ночизиқ ифодаларида умумий манзаранинг анзотроп жисми моделидан фойдаланиш жоиз қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши шарт: ёриқларнинг ўзак ва ёриқлар кесишуви чизиқлари томон оғиш бурчаклари; ёриқ очилиши ва улар қирғоқларининг силжиши; ўзак қаттиқлиги: ўқли ўзак - бе- тоннинг ёриқлар оралиғида йўллар ёки блоклар билан уланишини ҳисобга олиб; тангенциал ўзак - ёриқ чеккаларидаги бетон асоснинг узатмалилигини ва ёриқлардаги ўзакда ўқли ва туртма зўриқишлари ҳисобга олиб; бетон қаттиқлиги: ёриқлар ора- лиғида - ўқли кучлар ва силжишга (кесишувчи ёриқлар чизмаси учун пасайтирилади); ёриқларда эни анча кичик бўлган ёриқ қирғоқларини улаш ҳисобига ўқли кучлар ва сил- жишга; ёриқлар оралиғида ўзак ва бе- тоннинг биргаликдаги ўқли дефор- мацияларининг қисман бузилиши. Ўзакланмаган ёриқли унсур- ларнинг деформация моделида ёриқлар оралиғидаги бетон қат- тиқлигининг ўзи ҳисобга олинади. Оғма ёриқлар пайдо бўлган ҳолларда оғма ёриқлар устидаги бе- тон деформацияси хусусиятларини ҳисобга олиш жоиз. Очилган ёриқнинг энини ва улар қирғоқларининг ўзаро сил- жишини турли йўналишлар-даги бурамаларни силжитишдан келиб чиққан ҳолда аниқлаш зарур. Бу ҳол ёриқлар оралиғидаги масофани ҳисобга олган ва бу силжишларнинг биргаликдаги шартларига риоя қилган ҳолда ҳалиги йўналишлар- нинг ёриқ қирғоқларини кесиб ўти- шига нисбатан содир бўлади. Ёриқли ясси ва залворли унсурлар мустаҳкамлиги шартлари қуйидаги қулайликларга асосла- ниши керак: тан олинадики, емири- лиш унсурнинг энг ҳавфли ёриқлар бўйлаб ҳийла чизилиши оқибатида содир бўлади, умуман ўзак бурама- ларига кўндаланг жойлашувидан, ва парча ёки блок бетоннинг ёриқлар оралиғида ёки ёриқлар ортида (ма- салан, ёриқлар четида плиталарини сиқилган зонасида) уваланишидан; ёйилган ўзак билан уланиш кучларидан юзага келувчи кўнда- ланг йўналишдаги ёйилиш пайдо бўлгани ҳамда ўзакнинг ёриқ қирғоқларида кўндалангига сил- жиши туфайлидан бетоннинг сиқувга қаршилиги запорлашади; бетон мустаҳкамлигини аниқ- лашда ёриқлар пайдо бўлиш схема- лари ва ёриқларнинг ўзакка оғиш бурчаклари аниқланади; ўзак бурамларида, одатда, уларнинг ўқига бўйлаб йўналган меъёрдаги зўриқишлар ҳисобга оли- нади; бурамалар ўз мувофиқлигини ўзгартирмаслигини назарда тутган ҳолда ёрилган жойлардаги ўзакда (нагел таъсири) тўйиниш зўриқувини ҳисобга олишга рухсат этилади; шуни назарда тутиладики, еми- рилиш ёриғида уни кесувчи барча бурамалар ёйилишга бўлган мўлжалли қаршиликкача етиб боради (оқимлик чегарасига эга бўлмаган ўзаклар учун зўриқишлар деформация мўлжали жараёнида назорат қилиниши керак). Бетоннинг турли зоналаридаги мустаҳкамлигини ундаги зўриқи- шлар бўйича икки таркибли муҳит сифатида баҳоланиши керак (ёриқлардаги зўриқишлар, ўзакнинг бетон билан биргаликдаги ўқли де- формацияларининг қисман бузи- лиши ва уланишини ҳисобга олиб аниқланадиган ёриқлар ўртасидаги ўзакда келтирилган зўриқишлар ҳисобдан чиқариб ташланади). Етарли даражадаги пла- стик деформацияга бардош беришга қодир. Темирбетон конструкцияла- рининг тутиб турувчи қобилиятини энг кўп мувозанат усули билан аниқлашга йўл қўйилади. Конструкцияларнинг му- стаҳкамлиги, деформациялари, сўнгги унсурлар услуби билан ёриқлар пайдо бЎлиши ва очилиши бўйича мўлжалда конструкция таш- кил этувчи барча сўнгги унсурлар учун мустаҳкамлик ва ёриққа бар- дош беришлик шартлари, ҳамда конструкциянинг ҳаддан ортиқ жой ўзгартириши содир бўлиши шарт- лари текшириб кўрилган бўлиши лозим. Мустаҳкамлик бўйича энг сўнгги ҳолатни баҳолаш чоғида, ай- рим оҳирги унсурларни бузилиш деб тасаввур этишга рухсат бери- лади, албатта, бу конструкция бузи- лиши кейинчалик у ортиб кетишига олиб келмаса ва мўлжалдаги юкла- манинг таъсир муддати ўтиши би- лан конструкциянинг ишга яроқли- лиги сақланиб қолса ёки уни қайта тиклаш мумкин бўлса. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling