МАСОФАЛАР
Ўзак таёқчалари орасидаги кесим баландлиги ва кенглиги бўйича )ёки каналлар қобиқлари орасидаги) чамаланган масофа ўзакнинг бетон билан бирга ишла- шини таъминлаши ҳамда бетон қоришмани жойлаш ва зичлаш қулайлигини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозим; даставвал зўриқтирилган конструкциялар учун, шунингдек, бетоннинг махал- лий қисилуви (домкратлар, қисқичлар ва ш.ў.) ҳисобга олиниши лозим. Титратиб қолипловчи маши- налар ёки штикловчи титратгичлар ёрдамида тайёрланувчи унсурлар ҳо- лида шу машиналарни зичловчи
орасидан эркин ўтиши таъминла- ниши лозим.
Таянчаларга тортиладиган зўриқтирилмаган бўйлама ўзак- нинг, ёки зўриқтирилган ўзакнинг айрим таёқчалари орасидаги, шу- нингдек, қўшни ясси пайвандланган синчлар бўйлама таёқчалари ораси- даги чамаланган масофалар таёқча- ларнинг энг катта диаметриларидан кичик бўлмасиги лозим, шунингдек:
а) агар бетонлашда таёқчалар уфқий ёки қия ҳолатда бўлсалар - ка- мида: пастки ўзак учун - 25 мм, юқоригиси учун - 30 мм; пастки ўзак баландлик икки қатордан ортиқ тарзда жойлашганда уфқий йўналишдаги таёқчалалар орасидаги масофа (иккита пастки қаторлар таёқчаларидан ташқари) камида 50 мм бўлиши лозим;
б) агар бетонлашда таёқчалар тик ҳолатда бўлсалар, - камида 50 мм; бетон тўлдиргичлари таркибий қисмларини муттасин назорат қилинганда, бу масофа 35 мм гача камайтирилиши мумкин бўлиб, фақат бунда йирик тўлдиргичнинг энг катта ўлчамлари камида бир ярим марта бўлиши лозим.
Тор шароитларда ўзак таёқчала- рини жуфтлаб жойлашга (улар орасида тирқиш қолдирмасдан) рух- сат берилади.
Бетонга тортиладиган зўриқ-ти- рилувчи ўзакли унсурларда (узлук- сиз ўзакланган конструкцияларни истисно қилганда) ўзаклар учун ка- наллар орасидаги чама масофа, одатда, камида канал диаметрича ва ҳар ҳолда 50 мм дан кам бўлмаслиги лозим.
ИЗОҲ: Даврий таёқчалар орасидаги масофа чиқувларни ва қирраларни ҳисобга олмаган ҳолда меъёрий диаметр бўйича қабул қилинади.
формула бўйича ҳисобланувчи, ка- мида lan, узунликдаги тўлиқ ҳисобий қаршилик орқали назарга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |