Настоящий проект деревянного перекрытия одноэтажного промышленного здания разработан в соответствии с заданием на проектирован


Ёғоч конструкцияларга таъсир этадиган юклар


Download 123.73 Kb.
bet2/4
Sana31.01.2024
Hajmi123.73 Kb.
#1828579
1   2   3   4
Bog'liq
Hoji yogoch misol

Ёғоч конструкцияларга таъсир этадиган юклар.

Конструкцияга таъсир қиладиган юклар қуйидагилардир:


Доимий юклар - конструкция барча элементларининг хусусий оғирликларидан ҳосил бўладиган юклар.
Вақтинчалик юклар - қор ва шамол таъсирларидан ҳосил бўладиган юклар.
Махсус юклар - зилзила, портлаш, инерция кучи ва турли динамик таъсирлар натижасида ҳосил бўладиган юклардир.

Биринчи ва иккинчи чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблашларда меъёрий ва ҳисобий юкларни аниқлаш керак бўлади. Улар ҳисоблашлар учун зарур бўлган доимий, вақтинчалик ва махсус юклар асосида аниқланади. Доимий меъёрий юклар элементларнинг ҳажмий оғирлиги ва ўлчамлари ёрдамида аниқланади.


Вақтинчалик меъёрий қор ва шамол юклари қурилиш жойи иқлимий муҳити ҳолатига қараб қурилиш меъёрлари ва қоидалари(ҚМҚ) хариталари ёрдамида аниқланади.

Ёғоч конструкцияларни энг аввало чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисобланиши лозим.


Чегаравий ҳолат - бу шундай ҳолатки, бу ҳолàтда ташқи ва ички кучланишлар таъсири натижасида бўлган конструкциялардан фойдаланиш умуман мумкин эмас.
Ёғоч ва пластмасса конструкциялари иккита гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисобланади: юк кўтариш қобилияти ва деформацияланиши бўйича.
Биринчи чегаравий ҳолат - энг хавфли ҳисобланади. Биринчи чегаравий ҳолатда конструкция бузилиши ёки устиворлигини йўқотиши натижасида юк кўтариш қобилятини йўқотади. Нормал ва уринма кучланишларнинг максимал қийматлари, материалларнинг минимал ҳисобий қаршилик кўрсатиш қийматидан ортиб кетмаса бу ҳолат рўй бермайди. Бу шарт қуйидаги формула кўринишларда ифодаланади:
ёки (1.2)
бу ерда:  -нормал кучланиш;  - уринма кучланиш; R - ҳисобий қаршилик.

Иккинчи чегаравий ҳолат нисбатан хавфсизроқдир. Бу ҳолатда конструкция нормал ҳолатда фойдаланишга яроқсиз ҳисобланади. Агар максимал нисбий эгилиш рухсат этилган чегаравий қийматидан ортиб кетмаса, бу ҳолат рўй бермайди. Бу шарт формула ёрдамида қуйидагича ифодаланади:
(1.3)
бу ерда: f - ҳақиқий эгилиш;  f  - рухсат этилган эгилиш.
Ҳисоблаш ишларини бажаришдан асосий мақсад биринчи ва иккинчи чегаравий ҳолатларга йўл қўймасликдир.
Ёғоч конструкцияларини биринчи чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблашда ҳисобий юкламадан, иккинчи чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблашда эса меъёрий юкламадан фойдаланилади.



Download 123.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling