Натижасида мева бужмайиши ёки
Download 1.45 Mb. Pdf ko'rish
|
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Минерал тузлар
Ксилит С
2 Н 12 О 5 ва сорбит С 6 Н 14 О 6 полиспиртлари. Ксилитнинг ширинлиги сахарозага нисбатан 41%-ни ташкил этади, сорбитники 48%. Улар компот, шарбатлар, пюре, жем, мураббо ишлаб чиқарилганда қўлланилади. Полиспирт қўшиб ишлаб чиқарилган компот таркибида 4-7% қанд ва 5-10% ксилит ёки сорбит бўлади. Диетик мураббо таркибида қанд миқдори 7%-ни ташкил этади, сорбит 64-68%. Жем ксилит ва сорбит аралашмаси қўшиб (1:1 нисбатда) тайёрланади. Маҳсулот таркибида уларни миқдори 56-58%-ни ташкил этади. Полиспирт қўшилган сиропнинг қанд сиропига нисбатан қовушқоқлиги пастроқ, шунинг учун тезроқ буғланади. Пишириш вақтида мевалар ўзига сироп сингдиришга улгурмайди. Шунинг учун улар дастлаб 3- 4 соат иссиқ сиропда ушланади. Диетик истеъмол учун ишлаб чиқариладиган цитрус мевалар шарбатига 8-13% сорбит ёки 6,5-7,5% ксилит қўшилади. Болгарияда этли шарбат (нектар) -ларга сорбит билан 0,01% миқдорида сахарин аралашмаси қўшилади. 226 Сахарин. Сахарин – бензой кислотасининг структура схемаси келтирилган тузилишдаги сульфиниди. У ниҳоятда ширин таъмга эга, аммо тўйимли эмас; кичик миқдорда зарарсиз, организмдан пешоб билан ўзгармаган кўринишда ажралиб чиқади. Аспартам. Аспартам ҳам ширинлаштирувчи моддалар турига киради. У дипептид бўлиб икки аминокислотадан синтез қилинади, сахарозадан 180 баробар ширинроқ. Иситиш вақтида аспартам осон парчаланади, шунинг учун у фақат стерилизацияланган ёки совуқ билан ишлов бериладиган маҳсулотларга қўшилиши мумкин. Сабзавот консерваларида углеводлар миқдорини чеклаш керак бўлганда таркибида қанд ва крахмал миқдори кўп бўлмаган сабзавот танланади (кабачок, бақлажон, карам). Бундай консервалар учун тайёрланадиган соуслар рецептидан қанд чиқарилади. Минерал тузлар. Мева ва сабзавот инсон организми учун керакли бўлган турли тузларга бой. Ош тузи бундан мустасно. Шунинг учун сабзавот консервалари ишлаб чиқаришда қуймага ош тузи солинади. Соғлом одамнинг ош тузига бир кунлик эҳтиёжи 8-10 г-ни ташкил этади. Агар таом таркибида шунча туз бўлиши ман этилган бўлса у ҳолда ош тузи рецептурадан чиқарилади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling