Натижасида мева бужмайиши ёки


Хом ашёни навлаш ва инспекциялаш


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Хом ашёни навлаш ва инспекциялаш. Барча мева ва резаворлар 
инспекцияланади, кондицияси мос эмаслари (урилган, эзилган, пишиб 
етилмаган, пишиб ўтган, касалга чалинган ва қишлоқ хўжалик 
зараркунандалари зарар етказган мевалар бракга ажратилади) ҳамда ёт 
унсурлар ажратиб олинади.
Айни вақтда мева ва сабзавот пишиш даражаси ва ранги бўйича 
навланади. Хом ашё сифати бўйича 0,1 м/с тезлик билан ҳаракатланувчи 
конвейерда қўл меҳнати билан навланади. Мева лента устида текис бир қават 


154
ёйилади. Маҳсулотни ҳамма томондан кўриш имкониятини берувчи роликли 
транспортёрларни ишлатиш мақсадга мувофиқ. Бракларни ажратиш опера-
циясини фотоэлектрон сезгир элементлардан фойдаланиб автоматлаштириш 
мумкин. 
Калибрлаш. Сифат бўйича навлашдан ташқари мева ўлчами бўйича 
калибрланади. Чунки механик ишлов бериш машиналари (тозалаш, данакни 
ажратиш ва б.) хом ашё ўлчами ва шакли бўйича бир хил бўлгандагина 
самарали ишлайди.
Меванинг ўлчами ва пишиш даражаси кимёвий ёки буғ-иссиқлик усули 
билан пўстлоғи тозаланганда, бланширланганда, стерилланганда катта 
аҳамиятга эга. Турли ўлчам ва пишиқлик даражасидаги маҳсулотга ишлов 
берганда майда мева ҳамда тўлиқ пишиб етилган мева эзилиб пишиши, айни 
вақтда йирик ва пишиб етилмаган мевада ҳали иссиқлик билан ишлов бериш 
охирига етмаган бўлиши мумкин. Ундан ташқари ҳар бир банкада бир хил 
ўлчам, шакл ва рангдаги мева консерваланиши керак.
Калибрлаш учун тросли, валикли, дискли, шнекли, диафрагмали 
мевани масса ва ўлчами бўйича навловчи бошқа калибрлаш машиналари 
ишлатилади.
Ювиш. Қайта ишлашга келган мева ва сабзавот юзасида минерал ва 
органик ифлосланишлар бўлади. Бу ифлосланишларнинг асосий қисми чанг 
билан бирга киради. Мева юзасида атроф муҳитдан юқадиган ва ҳашорат 
тарқатадиган турли микроорганизмлар (эпифит микрофлора) тўлиб тошган 
бўлади. Ювиш натижасида мева юзасидан механик ифлосланишлар, 
микроорганизм ва ўсимликка кимёвий ишлов беришдан қолган пестицидлар 
узоқлаштирилиши керак.
Данакли мева вентилляторли ёки ювиб силкитувчи машиналарда 
ювилади, уруғли мевалар – кетма-кет роторли ва вентилляторли 
машиналарда, резаворлар эса душ остида ювилади. Ювишни интенсивлаш ва 
самарадорлигини ошириш учун сув билан ювишда ювиш воситаларидан 
фойдаланилади.
Фосфорорганик, хлорорганик ва карбонат пестицидларини мевалар 
юзасидан узоқлаштириш учун уларга ювишдан илгари 1 дақиқа давомида 
0,5%-ли каустик сода эритмасида ишлов берилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling