Натижасида мева бужмайиши ёки


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Пўстлоғни тозалаш. Олма, нок ва беҳининг айрим навлари ҳамда 
шафтоли, фейхоа, қовуннинг пўстлоғи тозаланади. Мандаринларнинг 
пўстлоғидан ташқари тилимларини беркитиб турувчи оқ толали қатлами 
(альбедо) олинади. Пўстлоқни тозалаш механик, кимёвий ва термик 
усулларда амалга оширилади.
Уруғли меваларнинг пўстлоғини олиш учун мева айланувчи 
стерженьга ўрнатиладиган машина ишлатилади. Пичоқлардан бири 
пружинада ўртанилган бўлиб, мева томон ҳаракат қилади, пўстлоқни кесади.
19-жадвал 
Мевалар NaOH 
эритмаси 
концентра
цияси, % 
Эритма 
температу
раси, 
0
С 
Ишлов 
бериш 
давомий-
лиги, дақ..
Шафтоли 2-3 
100 1,5 
Фейхоа 3 
100 
3,0 
Олма 10 
80-90 
5-6 
Нок 3-5 
80-90 

Беҳи 5 
80-90 
3-4 
Айни вақтда иккинчи ярим доира
пичоқ мева ичига киради ва унинг 
айланиши 
баробари 
меванинг 
уруғдонини 
пармалаб 
олади. 
Пўстлоғидан 
тозаланган 
мева 
тилимларга бўлиниши учун тўрга 
берилади.
Мева 
пўстлоғининг 
кимёвий
тозаланиши каустик соданинг иссиқ
эритмасида амалга оширилади. Ишқор эпидермис ҳужайраларини бошқа 
тўқималар билан туташтирувчи протопектинни парчалайди. Бунда 
протопектин эрувчан пектинга айланади ва пўстлоқ этдан осонликча 


156
ажралади. Пўстлоқ ва ишқор маҳсулот таркибидан сув ёрдамида 
кеткизилади. 
19-жадвалда меваларга ишқор билан ишлов бериш режимлари берилган.
Мандарин тилимларини аччиқ нарингин гликозидли альбедодан 
тозалаш учун уларга 30-40 с давомида 0,8-1,0%-ли NaOH эритмасида 85
0
С 
температурада ишлов берилади. 
Ишқор билан тозалаш барабанли, қирғишли ёки ковшли бланширлаш-
совутиш аппаратлари принципи бўйича амалга оширилади. Бу мақсадда 
меваларни қаттиқ тўрли транспортёрда аввал ишқорли, сўнгра эса сувли душ 
остидан ўтқазиш мумкин. Тозалашни жадаллаштириш учун ишқорли эритма 
таркибига ивитувчи моддалар қўшиш мақсадга мувофиқ. ВНИИКП ва СПТ 
маълумотларига кўра эритмага 0,05% миқдорида додецилбензолсульфонат 
қўшиш тозалаш вақтида чиқит чиқишини қарийб 2 маротаба камайтиради
ишқор ва ювиш учун сув сарфини камайтиради.
АҚШ-да олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатганки, олма юзасидаги 
мум қатламини қайнаб турган изопропил спирти буғлари билан ювиш ва 
ишқор эритмаси таркибига ивитувчи агентлар қўшиш натижасида олмани 
тозалаш вақти 10 –дан 2-3 дақиқага тушган. 
Комбинациланган усулга буғ- ва газ-ишқорий тозалаш киради (АҚШ).
Биринчи усул қўлланилганда ишқор билан ишлов берилгандан сўнг пўстлоқ 
сув ва юқори босимли буғ билан ювилади. Газ-ишқорий усулда мевага ишқор 
эритмаси сепилиб сув билан ювилгандан сўнг аппаратда температураси 343-
371
0
С бўлган газ билан 12-16 с ишлов берилади.
Дағал пўстлоқли мева учун буғли тозалаш самарали. Краснодар озиқ-
овқат саноати ИТИ қурилмасида мева кетма-кет 3 камерадан ўтади, уларнинг 
ҳар бирида 10 с давомида 1 МПа босимли буғ билан ишлов берилади; сўнгра 
босим бирданига камайтирилади ва пўстлоқ барабанли ювиш машинасида 
сув оқими ёрдамида кеткизилади.
Тажрибавий қурилмада олмани ИҚ нурлар ёрдамида тозалаш учун 
(Канада) мевага 9-30 сония давомида ИҚ-ишлов берилади, сўнгра пўстлоқ 
ваннада совуқ сув ёрдамида ювилади. Бундай ишловдаги йўқотиш ва 
чиқитлар механик тозалашдагидан кўра 5-6 маротаба кам.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling