Натижасида мева бужмайиши ёки


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

К
m
m
мева
n
+
=
бунда m
п
– пюре таркибидаги қуруқ модда миқдори, %;  m
мева 
– мевадаги 
қуруқ модда миқдори, %; К - 100 кг пюрега қўшилган конденсат миқдори, кг
Конденсат миқдори К 100 кг пюрени иситишга сарфланган буғ 
миқдори D-га тенг ва тахминан қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаб топиш 
мумкин
к
б
б
o
i
i
t
t
c
D
К


=
=
)
(
100
бунда с- меваларнинг иссиқлик сиғими, кДж/(кгК); t
о
ва t
б
– меваларнинг 
бошланғич ва охирги температураси
0
С; i
б
ва i
к
- буғ ва конденсат 
энтальпияларининг фарқи, Дж/кг
С.М.Дмитриев системаси вертикал шахта туридаги шпарителда 
мевалар ўзининг оғирлиги таъсири натижасида юқоридан пастга икки 
параллель шахталарнинг бири орқали ўтади. Йўл-йўлакай хом ашёга 
барботажланаётган буғ билан ишлов берилади. Мева аппаратнинг остки ён 
томонидан тушуриб олинади. Меванинг аппаратдан чиқиши пастда шибер 
ёрдамида шундай ростланадики мева етарли даражада иссиқлик ишлови 
олсин. Керак бўлган вақтда шахтанинг иккали қисми алмашиниб 
ишлатилиши мумкин.
Меваларни пишириш учун ёпиқ шпаритель (дигестер) ҳам, масалан 
болалар таоми линияларида, ишлатилади.
Узлуксиз ишловчи шнекли шпарительда мева кетма-кет устма-уст 
қўйилган икки горизонтал цилиндрдан ўтади. Буғ шпарительнинг 
цилиндрларига шнекнинг ичи бўш ва цилиндр ичидаги қисмида тешиклар 
тешилган вал, ҳамда цилиндрнинг қобиғи орқали бир неча жойдан берилади.
Пишириш вақти шнекнинг айланиш тезлиги орқали ростланади.
Пиширилган мева иккиланган машинада ишқаланади. Уларнинг 
биринчисида тешикларининг диаметри 1,5 мм, иккинчисида эса 0,5-0,8 мм 
бўлган тўр ўрнатилган. Данакли мевалар қайта ишланганда данак синишини 
олдини олиш чоралари кўрилади. Сим ишчи органли ишқалаш машиналари 
ишлатилади. Ишчи орган айланиш тезлигини 300 айл/дақиқагача пасайтириш 
ҳам данак синишига йўл қўймайдиган тадбир. Бунда металл ишчи органлар 
тўлиқ резина ишчи органлари билан алмаштирилади.
Стерилланган пюре янги сульфитланмаган уруғ ёки данакли мева ва 
резаворлардан (қора ва қизил қорағат, крижовник, клюква, ертут ва б.) ишлаб 
чиқарилади.
Мевадан ишлаб чиқарилган пюре иссиқ ҳолда (85-97
0
С) шиша, 
лакланган тунука банкалар ёки бутилларга қадоқланади. Олча, клюква, 


215
голубика, черника ва қора қорағат пюрелари учун фақат шиша тара 
ишлатилади.
Пюреларни оқ тунукадан тайёрланган банкаларга қадоқлаш мумкин 
эмас, чунки металл дарҳол коррозияланади. Пюре солинган тара лакланган 
қопқоқ билан герметикланади.
Ҳажми 3 л бўлган тарага қадоқланган маҳсулот 100
0
С-да стерилланади. 
Қизил, клюква, крижовник каби кислоталилиги баланд маҳсулотлар пюреси 
учун пастерлаш температураси 90
0
С. Айнан стериллашнинг давомийлиги
150 кПа босимда 15-60 дақиқани ташкил этади. Стерилланган маҳсулот сувда 
совутилади.
Йирик ҳажмли (10 л) тарага пюре 95-97
0
С температурада қадоқланади, 
иссиқ қуйиш усулида консерваланади.
Стерилланган маҳсулот табиий ҳисобланади. Унда қуруқ модданинг 
минимал концентрацияси мева турига қараб 8-13% оралиқда меъёрланади.
Консерваларда мис тузлари металлга ўгирганда 1 кг маҳсулотда 5 мг 
миқдорда чегараланади, қумнинг миқдори эса 0,01% -гача бўлиши рухсат 
этилади.
Мева пюрелари аҳоли истеъмол қилиши ва умумий овқатланиш 
корхоналарида турли пазандалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда
фойдаланиш учун мўлжалланади. Бундан ташқари мева пюреси саноатда 
мева соуслари ва кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ЯТМ 
ҳисобланади.
Мева соуси ва қайлалари (приправа) 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling