Натижавийлиги. Бу билимларимиз бизга принтерларнинг кайси турларидан кайси сохаларда фойдалана олишимиз хакидаги малака ва куникмаларни беради. Долзарблиги
Download 0.54 Mb.
|
11 aNJ
Роликли ризографлар (улар баъзида чўзилма деб ҳам аталади) фақат айрим қороз варақлари билан ишлайди ва уларни сканер фотодиодлари ёнидан ўтганда ўқиб олишда тортиб олади, варакларни бериб туриш автоматик.
Планшетли ризографлар ҳам варакли, ҳам брошюраланган материаллардан нусха кўчириш имконини беради. Лекин уларнинг баъзилари (КА сериялиси) асл нусхани автоматик бериб турмайди. Ризографлар безакли ишлар учун дизайнерлик планшети билан таъминланади. Бу планшет ёрдамида асл нусхани кайчисиз ва елимсиз макетлаш мумкин ва нусхани асл нусхадан яхшироқ қилиб безаш мумкин. Планшетга жойлаштирилган асл нусхага махсус қалам билан ўзгартирилиши керак бўлган майдонни белгилаш ва ҳар бир майдон учун қайта ишлаш турини кўрсатиш мумкин. Асл нусхага белги қўйиб чиқиш мулоқотли режимда олиб борилади, бунда ҳамма майдон планшет дисплейида акс эттирилади. 2-жадвал
Ризографларнинг техник тавсифлари
Майдонларни қайта ишлаш турлари: рангли ажратиш; · асосий рангни бўяш; · ўрин алмаштириб тасвирлаш: · контурли шрифт; · майдонни чикариб ташлаш; · факат белгиланган майдонни босиш; · майдонни акс эттиришнинг матнли режими; · майдонни акс эттиришнинг фоторежими. Ризографлардан самаралироқ фойдаланиш учун уларни хужжатларни компютерли қайта ишлаш ва кейин босиш ускуналари билан битта комплексга, масалан, 3-расмда кўрсатилганидек бирлаштириш мақсадга мувофиқдир. РИПЗОО интерфейси ёрдамида параллел порт орқали ризографни компютерга улаш мумкин. Бу интерфейс ихтиёрий ризографни (РА сериясидан ташқари) ажратиш қобилияти 400 дпи бўлган юқори сифатли сканерга айлантириш имконини беради; бу компютерга тасвирни узатиш, уни тахрир килиш (хаттоки, шрифтларни танлаш ва масштаблашгача) ва кейин ризографда босиш имкониятини беради. Яна ихтиёрий матнли просессор ёрдамида исталган хужжатни тайёрлаш ва минутига 130 нусха тезлик билан ризографда чоп етиш мумкин. Шундай қилиб, ризограф тезкор матбаа воситаси бўлиб, ўзининг аниқ белгиланган матбаа ўрнига ( 20 дан 10000 нусхагача) эга; унинг доирасида, ихтиёрий репрография ва матбаа воситалари билан жиддий рақобатлашади. Ризограф экологик тозадир, махсус тайёрланган хона ва ходимларни талаб етмайди; ризограф тармоққа улангандан кейин ишга дарҳол тайёр бўлади. Ризография сифати ва қулай технологияси туфайли сизнинг ўзингизга ҳамма керакли матбаа маҳсулотини, ташриф коғозлари, бланклар, рекламали проспектлар ва техник хужжатлардан тортиб то даврий журналлар, рисолалар ва китобларгача енг юқори сифат билан осон кўпайтириш имконини беради. Амалиётда сиз босмахона хизматига мурожаат этмайсиз, негаки ризограф, замонавий матнли просессор билан таъминланган компютер билан биргаликда ихтиёрий матбаа материалини териш, тахрир қилиш, босиш ва уларнинг тиражи ҳаттоки жуда катта бўлганда ҳам тезкор кўпайтириш имконини беради. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling