Плоттерни танлашда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
• аниқ бир масалаларни ечиш учун плоттерни қўллаш мумкинлигини баҳолаш мумкин бўлган функсионал имкониятлар тўплами (ташувчилар ва тасвирнинг ўлчамлари, бажариладиган ишлар ҳажми ва б.);
• рангли тасвирларни шакллантириш имконияти;
• тасвир сифати (ўтказиш қобилияти);
• унумдорлиги (чизиш тезлиги);
• ишлаш ишончлилиги ва қулайлиги, сервис;
• автоном ишлашининг мумкин бўлган имконияти (оператор аралашувисиз);
• ташувчи, сарфланадиган материаллар, курюшага хизмат кўрсатиш, електроенергияни истеъмол қилиш нархларини ўз ичига олган експлуатасия ҳаражатлари;
• плотгернинг ўзининг нархи.
ТЕЗКОР МАТБАА ВОСИТАЛАРИ
Тезкор матбаа оддий муассаса, офис шароитларида сифатли матбаа маҳсулотларини кўп нусхада тез олишни таъминлайди. Тезкор матбаани ХХ аср иккинчи ярмининг анчагина катга ютуги деб хисоблаш мумкин, негаки у жамиятга кучли таъсир курсатиш воситасидир: бу реклама, ташвикотнинг муҳим воситасидир, миллий маданият ва таълимни ривожлантиришнинг муҳим омилидир. Матбаада кўплаб турли хил босма усуллари мавжуд: юкори, чуқур, трафаретли, гектографик, офсетли ва бошқалар. Юкори ва чуқур босма усуллари — китоб ва брошюраларни оммавий чоп етишнинг энг такомиллашган усулларидир; уларда хажмий босма шакллар, чунончи юқори босма усулида қаварик ва чуқур босма усулида ўйиқли шакллар ишлатилади. Тезкор матбаада, одатда, текис босма формаларидан фойдаланилади.
Гектографик босма усули
Унинг иш тамойили босма учун сарфланадиган катта бўёк захирасига эга бўлган босма қолипини тайёрлашга асосланган бўлиб, бу бўёқ секин аста спиртда эриб, нусхаларга кўчади.
Босма қолипи оқ силлиқ қоғозда, унга махсус нусха кўчириш қорози ёрдамида хужжатни кўзгули акслантириш йўли билан тайёрланади. Босиш гектографларда қогозни спирт билан хўллаш ва бўёкнинг ингачка катламини босма қолипидан шу қокозга контактли кўчириш ёъли билан бажарилали. Битга босма қолипидан 100—200 та оггискни (нусхани) олиш мумкин. Гектографик босма усули катта бўлмаган нусха тайёрлашда (25—250 нусха) қўлланилади.
Афзалликлари: кўп рангли босиш имконияти, сарфланадиган материалларнинг паст баҳодалиги. Камчилиги: нусхаларнинг сифати пастлиги ва уларнинг вакг ўтиши бнлан рангсизланиши. Гектографик босма усули юқори сифатли бўлмаган материалларни арзон ва тез кўпайтириш учун қўлланилади. Гектографик босиш вазифасини амалга оширувчи аппаратлар гектографлар деб аталади. Гсктографларга мисоллар: Янтар, ГСА4, СгаттарпШ, ОгеЯег ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |