National University of Uzbekistan Volume 3
National University of Uzbekistan
Download 364.65 Kb. Pdf ko'rish
|
elektron-ukumatning-zhoriy-etilishi-davlat-bosh-aruvini-takomillashtirish-omili-sifatida
National University of Uzbekistan
Volume 3 | NUU Conference 2 | 2022 Google Scholar indexed Current Issues of Social Sciences and Humanities DOI: 10.24412/2181-1385-2022-2-997-1003 Ijtimoiy-gumanitar fanlarning dolzarb masalalari 998 April, 2022 https://nuu.uz/ International Scientific Conference давлат хизматлари кўрсатиш даражасини оширишни, фуқароларнинг давлат қонунчилигига риоя этишини соддалаштиришни, уларнинг жамиятга бўлган фаоллигини ва ишончини оширишни, коррупцияни олдини олишни, фирибгарликни камайтиришни ва давлат харажатлари самарадорлигини оширишни англатади. Электрон ҳукумат фуқароларда давлат бошқаруви ва давлат сиѐсати ҳақидаги билимларни ошириш имконини беради. Бу, айниқса, давлат товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва аҳолига етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришга интилаѐтган бир пайтда муҳим аҳамият касб этади. Давлат сиѐсатининг ҳозирги ҳолатини очиб бериш, шунингдек уларни такомиллаштиришга ѐрдам берувчи маълумотларни ишлаб чиқариш учун самарадорлик индикаторлари муҳим омил ҳисобланади. Давлат бошқарувида электрон ҳукуматни жорий этишдан кўзланган асосий мақсад – давлат ва халқ ўртасидаги масофани яқинлаштиришдир. Шу сабабли, кўплаб ҳукумат раҳбарлари, сиѐсий етакчиларнинг энг аввало давлат бошқарувини демократлаштириш, унинг самарадорлигини ошириш, фуқароларга шаффоф хизмат кўрсатишни оптималлаштириш мақсадида электрон ҳукуматни жорий қилиб, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга интилишлари бежиз эмас. Электрон ҳукумат тушунчаси дастлаб ХХ асрнинг 90-йиллари бошида АҚШда пайдо бўлган. Мазкур тушунча, 1991 йилда, АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Билл Клинтон даврида, интернет ва умуман ахборот коммуникация технологияларининг ривожлантиришга давлат даражасида, алоҳида эътибор қаратган пайтда юзага келгани маълум. Клинтон маъмурияти даврида давлат идоралари ҳужжатлари орқали ОАВга тарқалган «Электрон ҳукумат» тушунчаси, 1999 йилдан бошлаб, океан орти ва Европанинг етакчи нашрларида даврий равишда ва тез-тез учрай бошлади. Айнан шу даврда, «Электрон ҳукумат» ва унга боғлиқ тамойиллар таҳлил ва тадқиқ қилинган илмий ишлар ҳам пайдо бўлди. Буюк Британияда эса, 1997 йилда сайланган Меҳнат партияси ҳукуматни модернизация қилиш дастурининг марказида электрон хизматлар кўрсатишни йўлга қўйди.[1] С.Беллам ва Ж.Тейлорларнинг «Ахборот асрида ҳукумат бошқаруви» [2] асарида давлат бошқарувига электрон ахборот коммуникация воситалари, хусусан интернетни тадбиқ этишнинг назарий масалалари кўриб чиқилган. 2002 йилда чоп этилган «Электрон ҳукумат стратегиясини баҳолаш мезонлари: стратегик таҳлил |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling