National University of Uzbekistan Volume 3
National University of Uzbekistan
Download 364.65 Kb. Pdf ko'rish
|
elektron-ukumatning-zhoriy-etilishi-davlat-bosh-aruvini-takomillashtirish-omili-sifatida
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш”
National University of Uzbekistan
Volume 3 | NUU Conference 2 | 2022 Google Scholar indexed Current Issues of Social Sciences and Humanities DOI: 10.24412/2181-1385-2022-2-997-1003 Ijtimoiy-gumanitar fanlarning dolzarb masalalari 1001 April, 2022 https://nuu.uz/ International Scientific Conference Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐевнинг 2017 йилнинг 7 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши белгилаб берилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида мамлакатда янги босқичдаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва самарадорлигини таъминлашга оид аниқ чора-тадбирлар ўз аксини топган. “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” деб номланган биринчи йўналишда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда "Электрон ҳукумат" тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифати ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш назарда тутилган. Хусусан, давлат бошқаруви соҳасини ислоҳ этиш жараѐнида давлат хизматлари аҳоли учун қулай, ортиқча бюрократик тўсиқлардан ҳоли, оператив тизимни яратиш ва давлат хизматларини рақамлаштириш устувор вазифа этиб белгиланди. Мамлакатда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқѐсда бошланган ишлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди. Бугунги кунда нафақат тадбиркорларга, балки аҳолига ҳам энг зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматларини “Ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш мақсадида республиканинг ҳар бир шаҳар ва туманларини қамраб олган Халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматларининг ягона тармоғи яратилди. Тизимнинг жорий этилиши билан: Хизматларни кўрсатиш муддати қисқартирилди; Идоралараро интеграцияни йўлга қўйиш орқали мурожаат қилувчилар томонидан тақдим этиладиган хужжатлар сони кескин камайтирилди; Хизмат кўрсатиш жараѐни оптималлаштирилди; Хизмат кўрсатувчи органлар фаолиятини номарказлаштириш – яъни, хизмат кўрсатиш ваколатини юқори турувчи органдан қуйи тизимларга ўтказиш орқали хизматнинг тезкорлигини ва манзиллилиги таъминланди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling