National University of Uzbekistan Volume 3
National University of Uzbekistan
Download 364.65 Kb. Pdf ko'rish
|
elektron-ukumatning-zhoriy-etilishi-davlat-bosh-aruvini-takomillashtirish-omili-sifatida
National University of Uzbekistan
Volume 3 | NUU Conference 2 | 2022 Google Scholar indexed Current Issues of Social Sciences and Humanities DOI: 10.24412/2181-1385-2022-2-997-1003 Ijtimoiy-gumanitar fanlarning dolzarb masalalari 999 April, 2022 https://nuu.uz/ International Scientific Conference хулосаси» [3] номли рисолада эса, электрон ҳукуматнинг жорий қилишнинг истиқболлари, унинг техник ва ижтимоий талаблари асосида таҳлил қилинган. Кейинги даврда, ахборот коммуникация технологиялари борасида ривожланган, етакчи давлатлар ҳукуматларининг махсус қарорлари орқали амалий ишга ўтилди. Давлат бошқаруви соҳасига ахборот коммуникация технологияларини жорий этишни кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам қўллаб-қувватлай бошлашди. Электрон ҳукумат – ахборот ва коммуникация технологияларини давлат бошқаруви органларида қўллаш бўлиб, ташкилий ўзгаришлар ҳамда янгича малакаларнинг жорий этилиши билан уйғун ҳолда давлат хизматларини ҳамда демократик жараѐнларни такомиллаштириш ва давлат сиѐсати институтларини қўллаб-қувватлашга айтилади.[4] Электрон ҳукумат атамаси – фуқаролар, бизнес ва ҳукуматнинг турли тармоқлари билан муносабатларни ислоҳ қилишга қодир ахборот технологияларининг давлат органлари томонидан, қўлланишидир. Бу технологиялар турли мақсадларда хизмат қилиши мумкин. Фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишнинг такомиллаштирилиши, ишлаб чиқариш ва бизнес билан ўзаро муносабатларнинг яхшиланиши ҳамда янада самарали давлат бошқаруви шулар жумласидандир. Натижада, коррупциянинг қисқариши, шаффофликнинг таъминланиши, фойдаланувчиларга кенг қулайликлар, даромадларнинг ортиши ѐки харажатларнинг камайиши каби афзалликларнинг амалга ошишини кузатиш мумкин.[5] 2015 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукумат тўғрисидаги қонуни”да электрон ҳукуматга қуйидагича таъриф берилади. Электрон ҳукумат – давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора- тадбирлар ва техник воситалар тизимидир;[6] Электрон ҳукуматни шунчаки, интернет орқали давлат хизматларини тақдим эта оладиган веб-сайт ѐки онлайн платформа деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ, бу электрон ҳукуматнинг имкониятларини ҳаддан ташқари минималлаштириш бўлади. Электрон ҳукуматни шартли равишда икки турга бўлиш мумкин: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling