I тип. Актив моддаларидаги ўзгариш (активда кўпайиш ва активда камайиш) – баланс жами ўзгармайди. II тип. Пассив моддаларидаги ўзгариш (пассивдаги кўпайиш ва пассивдаги камайиш) – баланс жами ўзгармайди. III тип. Актив ва пассив моддаларида кўпайишга олиб келувчи ўзгаришлар (актив ва пассив бир хил суммага кўпаяди). IV тип. Актив ва пассив моддаларида камайишга олиб келувчи ўзгаришлар (актив ва пассив бир хил суммага камаяди). Бухгалтерия балансини тузишдаги асосий маълумот манбалари.
Баланснинг асосий маълумот манбайи бўлиб,
бухгалтерия ҳисобининг бошланғич ва йиғма
ҳужжатлари ҳисобланади. Шунингдек,
Бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойили
ёки ўзига хос усули ҳисобланган
«Иккиёқлама ёзув» баланс томонларининг
тенглигини таъминловчи усулдир.
Балансдаги хўжалик маблағлари ва
уларнинг келар манбалари бўйича
охирги қолдиқ асосан бош китобдан олинади.
Бухгалтерия счётлари бу-
хўжалик маблағлари, уларнинг манбаларини ва хўжалик жараёнлари натижасида содир бўладиган хўжалик операцияларни жорий акс этириш, иқтисодий гурухлаш ва тезкор назорат этиш усулидар.
Бухгалтерия счётлари ва уни тузилиши
Бухгалтерия ҳисоби счётларини кўриниши
Хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларини хисобга олишга кўра счётлар
Актив (Хўжалик маблағларини хисобга олувчи счётлар)
Пассив (Хўжалик маблағлари манбаларини хисобга олувчи счётлар)
Счётларнинг қолдиқлари унинг қайси томонига ёзилганлигига қараб ҳам уларнинг актив ёки пассив эканлигини билиб олиш мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби счётлари хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари тўғрисида умумлашган ахборотларни акс эттириб, ходимларни бошқарув қарорлари қабул қилиши учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлайди.
Тайинланиши(вазифасига ) кўра счётлар қуйидагича гуруҳланади:
Тартибга солувчи счётлар.
Тақсимловчи счётлар.
Асосий счётлар
Калькулация счётлари
Таққословчи счётлар.
Актив счётлар
Пассив счётлар
Контр актив
Контр пассив
Тўлдирувчи счётлар
Йигиб таксимловчи
Ҳисобот даврлари бўйича тақсимловчи
Do'stlaringiz bilan baham: |