Научный совет dsc


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/33
Sana07.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1173756
TuriАвтореферат
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
Хамзаев Д-Д- Автореферат

Тадқиқот объекти трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини такомиллаштиришга оид 
ижтимоий муносабатлар тизими, шунингдек, бунга бағишланган назарий 
ишланмалар ҳисобланади. 
Тадқиқот предмети трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини такомиллаштиришга 
қаратилган илмий-назарий ёндашувлар, қарашлар, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва айрим хорижий мамлакатларнинг ушбу 


30 
йўналишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини ташкил этиш 
бўйича амалиётидан иборатдир. 
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертация тадқиқоти доирасида қиёсий-
ҳуқуқий таҳлил, диалектик, мантиқий, тизимли-тузилмавий, аниқ социологик
статистик маълумотлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлилий ўрганиш 
ҳамда ижтимоий сўров каби усуллардан кенг фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий 
йўналишлари сифатида давлат органларининг идоралараро ҳамкорлигини 
мустаҳкамлаш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда хорижий 
давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳалқаро ҳамкорликни кенгайтириш, 
маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашнинг замонавий усулларини амалиётга 
татбиқ этиш масалаларини қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурати асосланди; 
ФАТФ ва Базель бошқарув институти тавсиялари ҳамда бир қатор 
хорижий мамлакатларнинг (Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, 
Россия) илғор тажрибаси асосида крипто-активлар айланмаси устидан ички 
назоратни ўрнатиш ва шубҳали операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат 
органига хабар қилиш механизмини жорий қилиш зарурати асослантириб 
берилди; 
параллел молиявий терговни амалга оширишда самарали идоралараро 
ҳамкорликни таъминлаш мақсадида молиявий тергов ўтказиш тартибини ҳамда 
трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлик масалаларини алоҳида идоравий 
ҳужжат билан ҳуқуқий тартибга солиш зарурлиги асосланди; 
тадқиқ қилинаётган соҳадаги халқаро стандартлар талаблари, шунингдек, 
илғор хорижий амалиёт (АҚШ, Исроил, Буюк Британия, Россия ва бошқалар) 
асосида трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар учун ихтисослаштирилган илмий ва ўқув 
муассасалари доирасида махсус малака ошириш курсларини ташкил этиш 
зарурлиги асослантирилди. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling