Научный совет dsc


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/33
Sana07.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1173756
TuriАвтореферат
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33
Bog'liq
Хамзаев Д-Д- Автореферат

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. 
Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 
Академиясининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ “Трансмиллий 
молиявий жиноятларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 
фаолиятини такомиллаштириш” масалалари доирасида амалга оширилган 
(2019-2021). 
Тадқиқотнинг мақсади трансмилиий молиявий жиноятларга қарши 
курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш 
бўйича илмий асосланган тавсиялар ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари: 
трансмиллий молиявий жиноятлар ва бундай турдаги жиноятларга қарши 
кураш билан шуғулланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар доирасини 
белгилаш; 
Ўзбекистон Республикасида трансмиллий молиявий жиноятларга қарши 
курашиш тизимининг норматив ва институционал асосларининг шаклланиш 
жараёнини ёритиш; 
трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашиш соҳасида мавжуд 
халқаро стандартларни тадқиқ этиш ва ушбу соҳадаги энг илғор хорижий 
амалиётларни таҳлил қилиш; 
трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларнинг ўрни ва ролини аниқлаш; 
трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда прокуратура 
органларининг 
ҳуқуқни 
муҳофаза 
қилувчи 
органлар 
фаолиятини 
мувофиқлаштиш ва халқаро ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан 
фаолиятини таҳлил қилиш ва ёритиш; 
трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда молиявий разведка 
бўлинмалари ўрнини белгилаш; 
трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини 
белгилаш; 
трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларнинг амалдаги фаолиятини ўрганиш орқали ушбу фаолиятни 
такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни 
шакллантириш. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling