Научное обоснование мероприятий по улучшению здоровья и среды обитания различных групп населения узбекистана


Текшириш усуллари ва материаллари


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/113
Sana31.01.2024
Hajmi1.14 Mb.
#1828306
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   113
Bog'liq
Спецвыпуск-январь-2017

Текшириш усуллари ва материаллари
Оқава сувларни тозалаш станциясини иш фаолиятини 
ўрганиш ва гигиеник баҳолашда биз Ўзбекистон Республи-
касининг «Ахолини эпидемиологик осийишталигини таъ-
минлаш тўғрисида» ги қонун 2015 йил 26 августда қабул 
қилинган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очиқ сув 
ҳавзаларини муҳофазалашга қўйиладиган гигиеник та-
лаблар СанҚваМ ЎзРес № 0172–04 каби меъёрий ҳужжат-
лардан фойдаланилди. Текшириш объекти сифатида Тош-
кент шаҳар Салар аэростанцияси танлаб олинди.
Натижалар ва муҳокама
Текшириш объекти сифатида Тошкент шаҳрида жой-
лашган Салар аэростанцияси ва ундаги қурилмалар, жум-
ладан ил майдонлари танлаб олинди. Текшириш вақтида то-
залаш станциясида 1 млн 250 минг м
3
оқава сув тозаланиши 
аниқланди. Станцияда чиқинди сув механик, биологик ва 
зарарсизлантириш усуллари ёрдамида тозаланади. Бунинг 
учун оқава сув йирик муаллақ моддалардан тозалаш учун 


20
«Молодой учёный» . № 1.2 (135.2)  . Январь, 2017
Научное обоснование мероприятий по улучшению здоровья и среды обитания 
различных групп населения Узбекистана. Ташкентская медицинская академия
панжарадан ўтказилади, таркибидаги қумдан халос бўлиш 
учун қумтуткичдан ўтказилади, майда муаллақ моддаларни 
ушлаб қолиш учун бирламчи тиндиргичлардан ўтказилади. 
Оқава сув таркибидаги органик моддаларни ушлаб қолиш 
учун аэротенклардан фойдаланилади, аэротенкда қўлла-
нилган фаол илни ушлаб қолиш учун иккиламчи тиндир-
гичдан фойдаланилади. Салар аэростанцияси шаҳар че-
тида жойлаштирилган.
Оқава сувларни мураккаб таркибли эканлиги сабабли 
текшириш вақтида 30 хил компонент баҳоланди. Уларга ки-
ради олтингугурт икки оксиди, олтингугурт оксиди, метил-
меркаптан, аммияк, фенол, симоб никел, хром, кадьмий, 
руҳ, қўрғошин, литий, сульфат кислота, натрий ва калий 
гидрооксид, метан, пропан, изобутан, бутан, изопентан, 
пентен, икки метал пентан, гексан, гептан, октан, нанан, 
гектан, бензол, тлоуол, икки метал гексан. Олиб борилган 
изланишлар шуни кўрсатдики, Салар аэростанцияси ва унда 
фаолият олиб бораётган тозалаш қурилмалари атмосфера 
ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан бири ҳисобла-
нади. Бунда асосий ифлослантирувчи манба сифатида ме-
ханик панжара цехи, аэротенк ва ил майдонларини олиш 
мумкин. Бунда намуналар ар бир тозалаш иншшоати ол-
дида, ҳар бир нуқтада 3–5 тадан йилнинг турли мавсумла-
рида олинди. Химиявий моддалар концентрациясини таҳлил 
қилишда газохромотографик ва фотометрик усуллардан 
фойдаланилди. Олиб борилган илмий изланишлар натижа-
сида қуйидагилар аниқланди: тозалаш станциясида симоб, 
никел, хром, қўрғошин, литий, сульфат кислота, азот кисло-
таси, натрий гидрооксид, калий гидрооксид моддалари мут-
лақо аниқланмади. Станциядаги панжара цехида кадмий-
нинг жуда оз миқдордаги концентрацияси (0,002 мг / м
3
); 
аэротенкда (0,0009 мг/м
3
) ва бирламчи тиндиргичларда 
(0,0008 мг/м
3
) аниқланди. Панжара цехида фенол мод-
дасининг концентрацияси РЭМ дан 2 марта юқорилиги, 
бирламчи тиндиргичлар олдида олтингугурт моддасининг 
миқдори РЭМ дан 1,5 марта юқорилиги, аэротенк олдида 
эса аммияк ва фенол моддаларининг миқдори РЭМ дан 
2 марта ортиқлиги аниқланди. Аммо станция ҳудудидан 
ташқарида олинган намуналар таркибида юқорида келти-
рилган моддалар концентрацияси РЭМ даражасида экан-
лиги аниқланди. Ил майдонлари атрофида олинган наму-
наларда симоб, олтингугурт ва аммияк миқдори РЭМ дан 
2; 4; ва 8 марта юқорилигини кўрсатди. Аммо ил майдон-
лари ҳудудининг кенглиги ва улардаги юклама миқдорининг 
камлиги сабабли станция атрофида олинган намуналарда 
юқоридаги моддалар миқдори РЭМ дан 0,6–1,2 марта ор-
тиқлиги аниқланди. Объект атрофидаги атмосфера ҳаво-
сида зарарли моддалар концентрацияси йил мавсумла-
рига боғлиқ равишда ўзгариши аниқланди. Йилнинг совуқ 
даврида химиявий моддалар миқдори мутлақо аниқлан-
мади. Олтингугурт оксиди, аммияк ва фенол моддалари-
нинг концентрацияси баҳор ойларида юқори концентра-
цияда бўлиши аниқланди.
Хулоса
Шаҳар оқава сувларини тозалаш станцияси атмосфера 
ҳавосини ифлослантирувчи кўп компонентли, мураккаб ва 
катта майдонни эгалловчи иншооатдир. Станция таркибида 
фаолият юритувчи ва атмосфера ҳавосини ифлосланти-
рувчи энг асосий қурилмаларга панжалар, аэротенк ва ил 
майдонларини киритиш мумкин. Атмосфера ҳавосини иф-
лослантирувчи энг асосий компонентларга олтингугурт ва 
аммияк киради.
Адабиётлар:
1. Дементьев А. А. Загрязнение атмосферного воздуха областного центра веществами, обладающими канцерогенным 
действием // Российский медико-биологический вестник им. академика И. П. Павлова. — 2014. — № 2. — С. 78–83.
2. Закон Республики Узбекистан «Об охране атмосферного воздуха», 1996, № 353-I.
3. Кудратов А. К. «Охрана окружающей среды». — Т., 1995. — С. 192.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling