2. Ўлчаш турлари ва усулларининг классификацияси.
Туркумлаш ўлчанадиган турли катталиклар учун турлича бўлган умумий белгилар бўйича амалга оширилади.
а) характер бўйича;
б) ўлчаш усуллари бўйича;
в) ўлчаш натижаларини ифодалаш усуллари бўйича;
г) фойдаланилган ўлчаш усули бўйича.
Ўлчанаётган катталикнинг вақтга боғлиқлиги характери бўйича ўлчашлар статик ва динамик бўлади.
Статик ўлчаш, бунда ўлчанаётган катталик ўзгармас бўлади. М: термостат.
Динамик ўлчаш, бунда ўлчанаётган катталик вақтга боғлиқ бўлади.
Масалан:
Электр кучланишининг вақтга боғлиқлиги.
5.2-расм. Катталикнинг вақтга боғлиқлиги.
Ўлчаш тури бўйича: бевосита, билвосита, биргаликда ва бирлаштириб.
Ўлчаш усуллари бўйича;
5.3-расм. Ўлчаш усулларининг тавсифи.
Ўлчанаётган катталикнинг сон қиймати бевосита, билвосита, бирлаштириб ва биргалиқда ўлчаш турлари ёрдамида топилади.
Лаборатория амалиётида ва илмий текширишларда бирлаштириб ва биргаликда ўлчаш усулларидан фойдаланилади.
Бевосита ўлчаш деб, ўлчанаётган катталикнинг изланаётган қийматини тажриба маълумотларидан бевосита аниқланишига айтилади.
Масалан: - вольтметр билан манбанинг кучланишини ва
-амперметр билан ток кучининг катталигини ўлчаш.
Билвосита ўлчаш деб шундай ўлчашга айтиладики, унда ўлчаш натижаси ўлчанаётган катталик билан маълум муносабат ёрдамида боғланган катталикларни бевосита ўлчашга асосланган бўлади. Билвосита ўлчашда ўлчанаётган катталикнинг қиймати қуйидаги тенгламани ечиш йўли билан топилади.
X =F(x1.x2.x3……xn) (1)
x1.x2.x3……xn - бевосита ўлчаш билан олинган катталиклар қиймати. Масалан: R – резисторнинг қаршилиги ушбу тенгламадан топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |