Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети


Download 142.71 Kb.
bet5/6
Sana15.03.2023
Hajmi142.71 Kb.
#1268974
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўлчаш воситаларининг турлари (Бахтиёр)

Rt=R0(1+At+Bt2) (4)
3 та турли ҳароратда резистор қаршилиги ўлчанади ва учта тенгламали система тузилади, улардан R , А ва В боғланиш параметрлари топилади.
R0 - 20 С даги қаршилик;
А, В – температура коэффициенти;
t – атроф-муҳит ҳарорати.
Ўлчаш принципини ва воситасини белгилаб берадиган усуллар ўлчаш усули деб аталади.
Ўлчашларда қўйидаги усуллардан фойдаланилади.
1 – бевосита, яъни тўғридан-тўғри баҳолаш усули.
2 – Ўлчов билан таққослаш қўйидаги усулларни ўз ичига олади.
а – дифференциал (айирмали) усул.
б – ноль (компенсацион) усул
в – ўрнига қўйиш усули
г – мослаштириш усули (мос келтириш).
Бевосита баҳолаш усули – бу усулда катталикнинг қиймати ўлчов асбобининг саноқ қурилмасидан бевосита аниқланади.
Масалан: Ток кучи амперметр билан, кучланиш вольтметр билан ўлчанади, лекин аниқлиги юқори эмас. кўрсаткичли асбоблар шу усул асосига кўрилган.
Ўлчов билан таққослаш усули:
а) дифференциал усул ёки айирмали усул – бу усул ўлчанаётган ва маълум катталикларнинг айирмасини ўлчашни характерлайди, яъни катталиклар орасидаги фарқ ўлчаш асбобига таъсир кўрсатади.

5.4-расм. Дифференциал усул чизмаси.

Агар Х= Х0 + ∆ ва ∆=0 бўлса дифференциал усул «нол» усулга айланади.


Бу усул ўлчов асбобларини текширишда кенг қўлланилади. Унча аниқ бўлмаган ўлчаш асбобларидан фойдаланилганда ҳам юқори аниқликда натижалар олиш имкони мавжуд.
Масалан: Ток ва кучланиш ўлчов трансформаторларида. Электрўлчов техникасида кенг фойдаланиладиган ўзгарувчан ва ўзгармас ток кўприкларининг иши шу усулга асослангандир.
б) ноль усули ўлчашларда юқори аниқликни таъминлайди.
Масалан: Электр қаршиликни кўприқ ёрдамида ўлчаш.
Ноль мувозанатлаш усулда ўлчанаётган катталик ўлчов билан таққосланади, аммо улар орасидаги айирма қиймати маълум бўлган катталикни ўзгартириш усули билан нолга келтирилади.




Download 142.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling