Навоий давлат педагогика институтининг одоб-ахлоқ кодекси


Самарадорлик ва тежамкорлик принциплари


Download 58.42 Kb.
bet3/14
Sana06.02.2023
Hajmi58.42 Kb.
#1171224
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Одоб ахлок (6)

9. Самарадорлик ва тежамкорлик принциплари:
- институт ходим, талаба, магистрант ва докторантлари ўз фаолияти самарадорлигини инновацион технологияларни татбиқ этиш ва бошқа йўллар билан доимий равишда ошириб боради;
- институтнинг мулки, моддий техник жиҳозларидан самарали ва тежамкорлик масъулияти билан фойдаланилади.


Коррупцияга қарши курашиш.


10. Коррупциянинг ҳар қандай шакл ва кўринишига қарши кураш:
- институт ходим, талаба, магистрант ва докторантлари коррупциянинг ҳар қандай шакли, кўриниши ва унинг бирор-бир тарзда намоён бўлишига қарши ҳамжиҳатликда курашади;
- коррупцияга қарши курашиш ва унинг профилактикасига фаол кўмаклашиш, шунингдек, институт “Коррупцияга қарши курашиш Дастури”ни ишлаб чиқиш ва сўзсиз бажариш, ўз фаолиятини ошкора ва адолатли амалга ошириш, юқори аxлоқий фазилатлар ва принципларга содиқ қолган ҳолда қонун устуворлигига қатъий риоя этиш;
- институт ходим, талаба, магистрант ва докторантларга коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги Қонун, Ҳукумат қарорлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар юзасидан семинарлар ташкил қилиш;
- педагог ва ишчи ҳодимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик борасида алоҳида банд киритиш.


Xодим, талаба ва докторантлар юриш-туриш ва расмий мулоқотига оид қоидалар


11. Институтда кийиниш ва ташқи кўринишга оид талаблар:
- институт ходим, талаба, магистрант ва докторантлари таълим-тарбия ва касбига мос бўлган кийимда бўлиши;
- хотин-қизлар диққатни тортадиган, хусусан, танани шаффоф кўрсатиб турадиган, елка, кўкрак ва қорин, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда, шунингдек, қулоқчинлар, қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига турли зирак ёки металл буюмлар билан, тананинг кўриниб турадиган қисмида пирсинг ёки татуировкада институтга келишлари мумкин эмас. Шунингдек, талабаларнинг кийинишида турли дин ва конфессиялар ҳамда субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларга (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) йўл қўйилмайди;
- талаба-қизлар ва аёл ходимлар институтга оч рангли ва ёрқин рангда бўлмаган блузкаларда, тиззани ёпиб турадиган юбка ёки одми костюм ва тўқ рангдаги пойабзалда келишлари лозим, шунингдек, ўзлари билан зарурий ўқув воситаларини олиб келишлари шарт;
- талаба-йигитлар ва эркак ходимлар оқ, ҳаворанг, оч жигар ранг ёки оч кулранг кўйлакда, классик услубдаги шим ёки одми костюм, галстукда ва тўқ рангдаги пойабзалда келишлари лозим. Бунда, талабалар ўзлари билан зарурий ўқув воситаларини олиб келишлари шарт;
- ходим, талаба, магистрант ва докторантларнинг аудитория ва хизмат хоналарида устки кийим (плаш, пальто, куртка кабилар)да юришлари тақиқланади;
- ходимлар, талабалар, магистрант ва докторантларнинг ташқи қиёфаси ва кийимлари озода, покиза бўлиши шарт.

Download 58.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling